SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ҳикояларда акс этган 40 оят: Ёмон гумон
26.07.2021 / Bo‘limda Maqolalar, Qurʼon ilmlari

Ҳикояларда акс этган 40 оят: 7-оят Инсон ҳаётининг қиймати

Саид ота онасиз ўсди. Уни тарбия қилган бобоси ўз ҳудудининг энг кўзга кўринган ўқимишли ва фаол кишиларидан эди. Атрофдаги барча Саиднинг ўта ақлли эканлигини тан оларди. Мактабда ўқиб юрган пайтларида уни ёзган ҳикоялари ва шеърларидан устозлари лол қолар, бу ижодий ишларни болани ёшига мослаб бироз соддалаштириш керак дея таъкидлашар эди. Юқори синфда ўқиётганида эса информатика фанидан бир неча дастурлар ихтиро қилгани барчани ҳайратга солди. У компютер теҳнологияси ва суръатга олиш, видеоларни монтаж қилиш борасида анча йиллик мутахассисларни ҳам ортда қолдирган эди. Умуман олганда Саид барча соҳада қоилмақом иш юрита оларди. Мактабни тугатиш арафасида барча ўқувчилар каби Саид ҳам қайси соҳани танлаш борасида бош қотира бошлади. У турли сайтларга кириб хорижда ўқиш ҳақида маълумотларни ўрганишга қизиқар эди. Айни шу кунларда унга ватсап орқали бир киши жуда кўп мактублар ёза бошлади. У Саиднинг ёшгина бўлиб эришган ютуқларини эътироф этар, энди сен ўз динингни мукаммал ўрганишинг керак, динга хизмат қилишинг шарт, Ислом байроғини кўкларга кўтаришинг лозим, бунинг учун кўп нарса талаб қилинмайди озгина жиҳод қилсанг кифоя, деб жимжимадор гаплари билан Саидни ўзига мафтун қилишга интиларди. Саид ҳаётда барча муваффақиятларига ўз ҳаракати билан эришган йигит бўлгани боис бу гапларни бошқаларга айтиб ўзаро муҳокама қилишни истамас, дини борасида ҳам ўзи қарор қабул қилишни хоҳларди. Бу таклиф ва гўзал исломий ҳаётни ваъда қилиш ҳақидаги мактублар Саид учун одатий ҳолга айланди. Энди унинг ҳаёлига бошқа фикрлар келмас, мактабни тугатиши биланоқ ҳеч кимга билдирмасдан Сурияга Аллоҳ йўлида устоз қилиб олгани Абу Бакрни ёнига учиб кетишни режа қилиб юрарди. Ўз салоҳияти билан топган пулларини ҳам жиҳод қилиш учун йиғиб қўйган эди. Орадан икки ой ўтиб Саид виртуал устозининг маслаҳатларига мувофиқ яширин йўллар билан ноқонуний ҳолатда Сурияга қочиб кетди. Бу қадар ақлли йигитни ўзига ром қилган жозибадор гаплар аслида уни кутиб турган қонли кунлар ва аламли тунларнинг бошланиши эди… 

Сўз навбати Саид Комиловга:

Қонли кунларга қадам…

Сурийдаги биринчи кун. Мен ўзим ҳам бу ерни обод эмаслигини билардим. Бу кўҳна шаҳарни дин душманларидан ҳимоя қиламан деб келгандим. Аммо бу қадар ваҳшийлар макон қурган жой деб ўйламагандим. Мени дининг йўлида Ислом давлати қуришга ҳисса қўшасан деб чақирган устозимни ҳатто юзини ҳам кўрмадим. Бу ерга келганда биринчи марта қулоғимга чалинган овоз бомбанинг дахшатли портлаши ва унинг кетидан инсонларнинг ва гўдакларнинг чинқирган овози бўлди. Ҳалок бўлганлар ким экан дейсизми, барчаси мусулмонлар, муслималар – уммати Муҳаммадия эди. Наҳотки Ислом дини ўз диндошини ўлдиришга буюрса! Мени бир неча ниқоб кийганлар бир жойга олиб боришди. У ерда бир хона теҳник жиҳозлар билан жиҳозланганди. Юқори қисмига Ал-Фурқон деб ёзилган экан. Бу студияни номи бўлиб мен бу ерда улар суръатга туширган видеоларни монтаж қилиб бутун дунёга тарқатар эканман. Э воҳ, у видеоларни дахшатини кўриб ўзимни шу қадар йўқотиб қўйдимки, шунда атрофимдагилар барчаси ҳайвонлар эканини, жуда қалтис хатога йўл қўйганимни тушуниб етдим. Улар менга шарт қўйишди. Сен биз видеога олган кадрларни янаям дахшатлироқ қилиб монтаж қиласан, гапларимиз тиниқ чиқиши керак! – дейишди. Тушундимки улар менинг ақлий салоҳиятимдан фойдаланмоқчи. Улар чақалоқларни бошларини узиб роҳатланар, аёлларни занжирбанд қул қилиб сотар, бегуноҳ, айбсиз минглаб кишиларни ўлдириб яна шу ҳолатларни видеога олиб ижтимоий тармоқларга жойлар эдилар. Ахир Аллоҳ таоло Моида сурасининг 32-оятида:

مَن قَتَلَ نَفْسًا بِغَيْرِ نَفْسٍ أَوْ فَسَادٍ فِي الْأَرْضِ فَكَأَنَّمَا قَتَلَ النَّاسَ جَمِيعًا وَمَنْ أَحْيَاهَا فَكَأَنَّمَا أَحْيَا النَّاسَ جَمِيعًا

“Бирор инсонни ўлдирмаган ёки ерда (бузғунчилик ва қароқчилик каби) фасод ишларни қилмаган инсонни ўлдирган одам худди ҳамма одамларни ўлдирган кабидир. Унга ҳаёт бахш этган (ўлимдан қутқариб олган) одам эса барча одамларни тирилтирган кабидир”[1].

-дея марҳамат қилганку. Ахир булар мусулмон эмас. Булар Исломда инсон ҳаётининг қадри барча нарсадан устун эканини билмайдилар. Булар кимнингдир ноғорасига ўйнаётган манқуртлар. Мен бу ерга бегуноҳ одамларни қони дарё бўлиб оқаётганини тасвирга олиб инсонлар қалбида Исломга нисбатан қўрқув ва дахшат уйғотиш учун алдов йўли билан келтирилганимни ҳис қилдим. Теҳникани жуда пухта билганим қўл келди. Уларга сездирмасдан ватанимнинг элчихонасига мактуб жўнатдим. У ерларда икки ой давомида яшаган бўлсам шу икки ой юрагимда чуқур яра бўлиб қолди. У ерларда бошимдан ўтказган дахшатли кунларим, қочиб келиш асносидаги кўрган хорликларим барчаси мана шу “Қонли саргузашт” номли китобимда   батафсил ёритилган…

Ёшгина кўзига энли кўзойнак таққан ёзувчи Саид Комилов шундай деб сўзини якунлади. Китоб тақдимоти ўтказилаётган мажмуа гавжум эди. Уни диққат билан тинглаб ўтирган мухлислари бирма-бир келиб қўлларидаги китобга ёзувчининг эсдалик сўзларини ёздириб олишга навбат кутиб турар эдилар…

Охунжон Аҳмад ва Муаттар Абдулқаюм
(Давоми бор)


[1] Шайх Абдулазиз Мансур. Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири.

What you can read next

Аллоҳнинг бандаларидаги энг яқин неъмати...
Аллоҳнинг бандаларидаги энг яқин неъмати…
Ilm olishning farzligi va fazilati: Johillikka qarshi maʼrifat bilan kurash
Mujtahidi mutloq
Mujtahidi mutloq

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP