SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Мутаассиб ташкилотларнинг фаолият услублари
09.07.2021 / Bo‘limda Bagʼrikenglik va jamiyat, Maqolalar

Мутаассиб ташкилотларнинг фаолият услублари

Экстремистик ҳаракатлар тарихи ва фаолиятини ўрганиш улар ўз ривожида бир неча радикаллашув босқичини босиб ўтишини кўрсатади.

Кишилар тафаккурида ижобий фикр уйғотиш ва шу йўл билан сафдошлар сонини кўпайтириш мақсадида дин ниқоби остида хайр-эҳсон, маърифатчилик ишлари билан шуғулланишини экстремистик ҳаракатларнинг ривожидаги илк босқичда фаол қўлланиладиган усул, деб тавсифлаш мумкин. Бу борада ҳам ташкил этилганида ўнлаб аъзоси бўлган, аммо қисқа вақт ичида юз минглаб тарафдорларни тарбиялаган “биродарлар” фаолияти бошқа мутаассиб гуруҳлар учун ўзига хос мoдeлга айланганини кўришимиз мумкин.

“Биродарлар” ўз фаолиятининг дастлабки йилларида, омма орасида ҳурмат қозониш мақсадида, асосан оддий одамларга, ишсизларга, яъни жамиятнинг асосан қуйи табақа вакилларига моддий ёрдам бериш, тиббий муолажалар кўрсатиш, мактаб ва масжидлар қуриш учун маблағлар тўплаш билан шуғулланган эди. Ҳасан ал-Банно шу йўл орқали уюшма ичида ва унинг ташқарисида обрў қозонишга интиларди. У ўзини доимо бошқа инсонларга нисбатан “устун” ҳисоблар ва ўзини “Мен Аллоҳнинг танлаган бандасиман”, “Аллоҳнинг шарофати билан инсонлар орасида энг зеҳнлиман”, деб атарди. Бундай ёндашувга у ўзининг тарафдорларини ҳам ишонтирган. Шунинг учун, оддий мударрис Банно мутаассиб кишилар нигоҳида нафақат “диний раҳнамо”, балки “Аллоҳ назари тушган энг билимдон инсон” қиёфасида гавдаланган.

“Мусулмон биродарлар”дан кейин пайдо бўлган деярли барча экстремистик ҳаракатлар бундай ёндашувни ижодий ўзлаштирганини кўриш мумкин. “Ат-Такфир вал-ҳижра” етакчиси Шукрий Мустафонинг “Исломни асл ҳолатини тиклаш учун Аллоҳ мени ерга юборган”, деган даъвоси ҳам бунинг далили бўла олади.

Биринчи навбатда оила аъзоларини, яқин қариндошлар, дўстлар ва масжидларга доимий равишда қатнайдиган кишиларни аъзоликка жалб қилиш экстремистик ҳаракатлар фаолиятининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. “Мусулмон биродарлар” ҳаракати аъзосининг мажбуриятларида “Ҳар бир биродар ўзининг фарзанди, ака-ука ва опа-сингилларини ташкилот билан боғлаши керак”, деган фикрлар ҳам бундай хулосанинг ўринли эканини кўрсатади.

Юқоридаги каби даъватларни бошқа экстремистик ҳаракатлар ҳам ўз фаолиятининг асосий тамойилига айлантирган. Жумладан, “ат-Такфир вал-ҳижра” етакчиси Шукрий Мустафо ўз оиласи ва яқин қариндошларини биринчилардан бўлиб ташкилот фаолиятига жалб қилган. Айни пайтда, “такфирчилар” бу тамойил-чақириқни такомиллаштириб, ҳаракат аъзоларини янада жипслаштириш мақсадида бир-бирлари билан оила қуришга даъват этишни йўлга қўйганларини ҳам эътироф этиш лозим.

“Ҳизбчилар” ҳам ўзига хос ижтимоий муҳитни яратиш мақсадида “ҳалқа”ларга оила аъзолари, яқин қариндошлар, дўстлар, маҳалладошлар, ён-атрофдаги моддий жиҳатдан кам таъминланган шахсларни жалб қилишга алоҳида эътибор беришади. Бундай услубни ўзлаштирган Акром Йўлдошев “акромийлар” сафига ўз оила аъзоларидан ташқари, поччаси, жиянлари, куёви ва унинг отаси ҳамда энг яқин дўстларини ҳам жалб қилган бўлган.

Экстремистларнинг ўз сафларига дастлаб оила аъзолари, қариндош-уруғлар ва яқинларни жалб қилиши жиддий асослар ҳамда маълум бир сабабларга эга. Биринчидан, бундай услуб кенг фаолият доирасига чиққунча махфийликни сақлаш, фош бўлиш имкониятини кескин пасайтирса, иккинчидан, ҳаракат ривож топган пайтда қариндошларнинг ташкилот иерархиясидаги юқори мавқеини таъминлаш орқали сафдошлар устидан қатъий назорат ўрнатиш имконини беради.

Шу билан бирга, экстремистик ҳаракатларда ўз сафларига қўшилмаган оила аъзоларига нисбатан кескин муносабат мавжудлигини ҳам таъкидлаб ўтиш жоиз. Жумладан, “биродарлар” етакчиси Қутб “Йўлдаги белгилар” китобида “ташкилотга садоқат оилага бўлган садоқатдан ҳам устун бўлишини, керак бўлса, “биродарлар” сафига қўшилмаган ота-онаси, қавм-қариндошлардан ҳам воз кечиш лозимлигини таъкидлаган эди. Худди шундай қараш “Ўзбекистон ислом ҳаракати” етакчиси Тоҳир Йўлдошевнинг ўз жамоасига қўшилмаган барча кишиларни, хоҳ у отаси бўлсин, хоҳ акаси бўлсин воз кечиш ва уларга қарши жиҳод қилиш кераклигини эълон қилганида ҳам кўриш мумкин.

Экстремистик ҳаракатлар ўз сафларига жалб этишда жуда эҳтиёткорлик билан иш олиб боришларини ва бунда асосий эътиборни номзоднинг ёши, ижтимоий келиб чиқиши ва касб-корига қаратишларини алоҳида зикр этиш лозим. Экстремистик ташкилотлар кишиларни ўз сафларига жалб қилиш учун махсус тайинланган “фаоллар”дан фойдаланади ва асосий эътиборни ёшларга қаратади. “Биродарлар” ижтимоий таркибининг 50 фоизини ёшлар ташкил қилиши мазкур йўналишдаги ишларнинг амалий натижаси ҳисобланади. Шу ўринда, “Ҳизбут-таҳрир” ўз сафини кенгайтириш учун “Ўрта мактаблар, институт талабалари ва ишчи-хизматчи бўлган ёш йигитларни ҳамда умматнинг турли қатламларидаги ёшларни жалб қилиш керак”лигини асосий вазифа қилиб белгилагани, “Акромийлар” эса ёшлар учун спорт ва бошқа турли тўгаракларни ташкиллаштириш орқали уларни ўз сафларига қўшишга уринганларини қайд этиш лозим.

Экстремистик ҳаракатлар ўз сафларига қўшмоқчи бўлган номзоднинг ижтимоий келиб чиқиши ва касб-корига ҳам алоҳида эътибор қаратадилар.

Экстремистик ҳаракатлар фаолиятини ўрганиш янги аъзоларни жалб қилиш учун масъул этиб тайинланган “фаоллар” ёрдамга муҳтож кишиларни, амалдаги ҳукумат сиёсатидан норози кимсаларни ўлжа сифатида танлашларини кўрсатади. Бунда ўлжа сифатида танланган кишини муайян вақт оралиғида кузатиш, ўрганиш, сўнг у билан диний-сиёсий мавзуларда суҳбатлашиш, тарғиб этилаётган ғояларга мойилликни шакллантириш, кейин мутаассиб характерга эга бўлган китоб-варақалар билан қуроллантириш ва тузоққа тўлиқ илинтиришдек босқичларда изчил фаолият олиб борилади.

 “Ҳизбут-таҳрир” ташкилотининг “Идорий тўплам” нашрида “… ҳизбийлар ўз қариндошлари, дўстлари, улфатлари, танишлари, қўшнилари орасида ўзлари танийдиган ҳарбийлар билан алоқа боғлашлари талаб қилинади” деган кўрсатма мавжуд. Шундан келиб чиқиб, ҳарбийларни ҳаракат сафига жалб қилиш ва улардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланиш масаласига “ҳизбчилар” ҳам алоҳида эътибор билан қарайдилар.

Қаерда ғоявий бўшлиқ ва кенг маънодаги ижтимоий муаммолар мавжуд бўлса, экстремистлар ўша ерда пайдо бўлиши исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир. Шундай бўлса-да, бир ҳолатга алоҳида тўхталиш керак. Экстремистлар йирик шаҳарларда фаолият олиб бориб, ўз сафларини кенгайтиришга ва таъсир доирасини кучайтиришга интилишади. Бугун глобал таҳдидга айланган экстремистик ғоялар ва амалиёт шакллари юзага келишига замин яратган “биродарлар” ҳам ўз фаолиятини Мисрнинг Қоҳира, Искандария, Асъют шаҳарларидан бошлаганини бунга мисол сифатида келтириш мумкин.

Талабалар билан тизимли ишлаш услубини бугунги кунда бошқа экстремистик ҳаракатлар ҳам фаол қўлламоқда. Масалан, мутахассислар фикрича, “ат-Такфир вал-ҳижра” ташкилоти томонидан тайинланган 500 га яқин махсус “фаоллар” таълим муассасалари ҳудуди ва ташқарисида талабаларни даъват қилиш билан шуғулланади.

Экстремистик ҳаракатлар ёш қизлар ва аёллар билан ишлашга ҳам алоҳида эътибор беради. Мазкур йўналишда ҳам “биродарлар” биринчи бўлганини ва айнан улар аёллар билан ишлашни тизимли йўлга қўйганини таъкидлаш жоиз. Масалан, ёш қиз ва аёлларга, гўёки, “исломий тарбия” бериш мақсадида Исмоилия шаҳрида ташкил қилинган “Мусулмон аёллар” маркази фаолияти “биродарлар”нинг аёллар қаноти шаклланишига олиб келган эди.

Жалб қилинганларни ташкилотга мустаҳкам боғлаш, ҳаракат ғояларини амалга ошириш учун садоқатли аъзога айлантириш мақсадида қасамёд қабул қилдириш экстремистик оқимларга хос яна бир муҳим хусусият ҳисобланади. Жумладан, “биродарлар” га аъзо бўлиб кирадиган янги шахс Аллоҳнинг номи билан ҳаракат сафига бошқаларни даъват қилиш, ташкилот талабларини сўзсиз бажариш, унинг раҳбарларига иккиланмай ишониш, ҳаракатнинг энг катта амирига “Ислом давлати раҳбари” сифатида бўйсуниши ҳақида қасам ичади.

Ҳизбчилар сафига қўшилаётган янги аъзолар қабул қиладиган қасамёднинг моҳияти ҳам айнан “биродарлар”да бўлгани каби партия ғояларини ҳаётга татбиқ қилиш учун барча куч ва саъй-ҳаракатларни сафарбар қилишни талаб этади. Бунда “Ҳизбут-таҳрир”га садоқатли бўлиш, эълон қилинадиган “жиҳод”да фаол қатнашиш, ҳаракат ғоялари рад этиладиган мамлакатнинг конституциявий тузумини ағдариб ташлаш, унинг ўрнига исломий халифаликни қуриш ва бу йўлда ўз “амир”ининг буйруқларини сўзсиз бажариш ҳақидаги ваъдалар ҳамда мажбуриятларни ўз ичига олган қасамёднинг қўлда Қуръон билан қабул қилинишига алоҳида эътибор берилади.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати

What you can read next

Zahar
Qushchalar
Мазҳабсизлик – хатарли йўл
Мазҳабсизлик – хатарли йўл
Фалақ ва Нас суралари фазилати
Фалақ ва Нас суралари фазилати

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP