SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Жума куни билан табриклаш
16.06.2021 / Bo‘limda Maqolalar

Наҳв илмини шакилланишида асосий ўрин тутган уламолар

Наҳв илми бугунги кунгача етиб келишда ўзининг беқиёс хизмати билан ислом тарихи зарварақларидан муҳим ўрин эгалланган уламоларнинг аҳамияти катта. Улардан бири Абул Асвад ад-Дуаийдир. Абул Асвад куняси бўлиб, исмлари Золим ибн Умар ёки Амр бўлган. Насаблари Дуал ибн Бакрга кўтарилади. Маккада таваллуд топган ва Мадинага кўчган. Ҳазрати Умар, ҳазрат Усмон ва ҳазрати Али (розияллоҳу анҳум)лардан ҳадис ривоят қилган. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг буйруғлари билан, Басрага кўчган. 69- ҳижрий санада Басрада вафот этган.

Наҳв тарихи билан шуғулланган муаррихлар наҳв уламоларини Абул-Асваднинг шогирдларидан бошлаб  басрийларни 7 табақага, куфийларни 5табақага бўлганлар.

Бунга кўра биринчи табақада Абул Асвад ад-Дуалийнинг шогирдлари Наср ибн Осм, Унбусатул Фийл, Яҳё ибн Ямар ва ибн Ҳурмузлар киради.

2- табақага ибн Абий Ишоқ, Абу Амр ибн ал-Ало ва Ийсо ибн Умар каби уламолар киради.

Басра уламоларининг 3-табақасидан бошлаб Куфа мадрасаси Ар-Руосий бошчилигида ажараб чиқади. Басра мадрасасининг 3-табақасига катта Ахфаш, Халил ибн Аҳмад ал-Фароҳидий ва Юнус ибн Ҳабиблар киради.

Биз табақаларни бирма бир санаб чиқмасдан. Уларнинг машҳурлари ҳаёти билан қисқача танишиб чиқамиз. 

Юқоридаги бандларда биз биринчи табақа уламолари ҳаётилари билан танишиб чиққанимиз ва улар ҳақида малумот озлиги туфайли 2-табақа уламолардан бошлаймиз.

Абдуллоҳ ибн Абий Ишоқ ал-Ҳазрами.

Абу Баҳр Абдуллоҳ ибн Абий Ишоқ ал-Ҳазрамий ал-Басрий. Отаси Ал-Ҳазрамийнинг мавлоси (озод қилган қули) бўлган. Наср ибн Осм ва Яҳё ибн Ямарлардан талим олган. Ибн Абий Ишоқнинг ҳамза ҳақида китоб ёзган. Бу наҳв илмида ёзилган аввалги китоб ҳисобланадди. Лекин бу китоб бизгача етиб келмаган.

Абут-Тийб Ибн Абий Ишоқ ҳақида шудай ёзади:

Абдуллоҳ (Ибн Абий Ишоқ)   Басра аҳлининг олимроғи ва ақиллироғи бўлиб у наҳвни бўлимлаб чиққан ва қиёси( қиёслаш илми)га асос солган.

Юнус ибн Ҳабиб Абдуллоҳ ибн Абий Ишоқ ал-Ҳазрамий ҳақида:

“У ва наҳв тенгдир”, деган эди.

Абдуллоҳ ибн Абий Ишоқ ал-Ҳазрамий 117-ҳижрий санада вафот этган.

Абу Амр ибн ал-Ало ал-Мозаний ал-Басрий

Яҳё ибн Ямарнинг шогирди 7 қироат соҳибларининг бири Абу Амр ибн ал-Ало бўлиб тўлиқ исми: Заббан ибн ал-Ало ал-Мозаний ат-Тамиймий бўлиб, 70-ҳижрий санада Маккаи мукаррамада таваллуд топган. Басрада вояга етганлар ва шу шаҳарда яшаганлар. Катта Ахфаш ва Ийсо ибн Умар ас-Сақафийлар унинг шоридлари бўлган.

154-ҳижрий санада Куфада вафот этган.

Ал-Халил ибн Аҳмад ал-Басрий

Абу Абдур-Раҳмон Халил ибн Аҳмад ал-Фароҳидий ал-Яҳмудий. Ал-Басрий ўз замонасида тенги йўқ деб тарифланган бу зот 100-ҳижрий 718- милодий санада Басрада таваллуд топган. Катта Ахфаш Абул Ҳамийд басрий ва Ийсо ибн Умар ас-Сақафийлардан наҳв илмини ўрганган. Аруз илми билан энг биринчи шуғулланган шахс ҳисобланади.

Халил ибн Аҳмад фақир ва сабрли инсон бўлган. Назр ибн Шумайл: “Кўзлар Халилнинг қиёсини кўрмади”,-деган эди. Кисоий наҳв ва луғатшунослик илмида “Китоб ул-айн” ва “Маони ул-ҳуруф” асарларининг муаллифидир. Кисоий 170-ҳижрий, 786- мелодий санада Басра шаҳрида вафот этган.[8]

Катта, ўртанча ва кичик Ахфашлар

Катта Ахфаш: у Абул-Хаттоб Абдул-Ҳамийд ибн Абдулмажид ал-Басрий бўлиб, Қайс ибн Салабанинг озод қилган қули бўлган. Абулхаттоб Ахфаш 177-ҳижрий, 793-мелодий санада Басрада таваллуд топган. Наҳв илми уламоларининг катталаридан ва улуғларидан бўлган. Наҳв илмини Абу Амр ибн ал-Алодан олган ва ундан Сибавайҳ наҳв илмини ўрганган.

 Ўртанча Ахфаш: у Саид ибн Масада бўлиб, ўртанча Ахфаш номи билан машҳур бўлган. Асли манбаждн бўлган. Сўнг Басрага кўчиб, шу ерда яшаган. Сибавайҳдан талим олган ва бу ҳақида ўзи :

Сибавайҳ китобига нимани қайд қилиб ёзиб қўйса, уни менга ўргатди. Унинг Басраликлар ва Куфаликлар орасида жуда юксак  ўрнга эга эди”, деган.

 Ибн Масада ўртанча Ахфаш 215- ҳижрий санада вафот этган.[11]

Ибн Масъада ўртанча Ахфаш “Китоб ул Мақоис” ва “ал-Иштиқоқ” асарларининг муаллифидир.

Кичик Ахфаш: у Абул Маҳосин Али ибн Сулаймон  бўлиб кичик Ахфаш номи билан машҳур бўлган.  Али ибн Сулаён бағдод мадрасаси уламосидир. 
315-ҳижрий, 927-мшлодий санада вафот этган. Унинг “китоб” асарига ёзган “Шарҳу Сибавайҳ” деб номланган асари ва “ал-Анво” деб номланган асарлари машҳур.

Сибавайҳ (туғилган йили.148-ҳижрий, 765-милодий – вафоти.180-ҳижрий, 796-милодий)

         Абу Башар Амр ибн Усмон Басрий . Сибавайҳ лақаби билан машҳур бўлган бу зот наҳв уламолари имоми, наҳв илмини кенгайтириб берувчиси деб васфланган. Шероз қишлоғларидан бирида таваллуд топганлар. Сўнг Басрага бориб, Халил ибн Аҳмадга шогирд бўлиб, наҳвда фақҳ бўлганлар. Луғат илмини катта Ахфашдан талим олган.
Наҳв тарихидан ундан олдин ҳам кейин ҳам унга ўхшаши бўлмаган “ал-Китоб”  асарининг муаллифидир.

Басрадан Бағдодга риҳлат қиладлар. Бу пайтда ал-Кисоий Ҳорун ар-Рашиднинг фарзандлари Амин ва Мамунга таълим берар эди. Сибавайҳ Бағдоддалик чоғларида ал-Кисоий билан бирқанча мунозаралар ўтказган. Ҳорун ар-Рашид Сибавайҳни ўн минг дирҳам маблағ билан мукофатлаган. Ҳаётларининг охирида Аҳваз шарига қайтадилар ва ўша ерда эрта 38 ёшида вафот этадилар.

Сибавайҳ форс тилида олманинг ҳиди деган манони англатади.

Ал-Мозиний ал-Басрий (вафоти 249-ҳижрий, 863-мелодий)

Тўлиқ исми: Абу Усмон Бакр ибн Муҳаммад ибн Бақия ал-Мозиний. Ўз асрининг наҳв илмида имоми ва адиби бўлиб, Басралик бўлган ва  шу шаҳарда вафот этган.  Сибавайҳнинг “ал-Китоб” асарини ўртанча Ахфаш ибн Масаданинг қўл остида ўқиган. Араб шериятини Абу Убайда, Асмаий ва Абу зайд ал-Ансорийдан талим олаган. Ҳужжат келтириш ва мунозарада жуда уста бўлганлар. Абул Аббос ал-Мубаррад унинг энг машҳур шогирдидир.

Ал-Мозиний ҳалифа Мутасим даврида бағдодда бироз вақт таълим бериб сўнг юртига қайтган.

Ал-Мозиний “Талҳину фил омма”, “Ал-Алиф вал-Лом”, “Ат-Тасриф”, “Ал-Аруз” ва “Ал-Қовофий” каби асарлар муаллифидир.

Унинг асарларини базисига ибн Жаний шарҳ ёзган.

Ал-Мубаррид ал-Басри (таваллуди 210-ҳижрий-вафоти 285-ҳижрий)

Исми: Муҳаммад ибн Язид ал-Аздий 210 ҳижрий санада Басрада таваллуд топган. Ёшлик чогиданоқ наҳв ва сарф илми билан шуғулланган. Абу Умар ал-Журмийда Сибавайҳниннг “Ал-Китоб” асарини ал-Журмий вафотига қадар ўқиган. Сўнг Абу Усмон ал-Мозинийни қўл остида давом эттирган. Илмга ҳарис, тиришқоқ ва ўз фикрида мустаҳкам тургани сабабли  устози Абу Усмон Мозиний тарфидан Мубаррид  деган номга сазовор бўлган. Бази Куфаликлар таҳқирлаш мақсадида Мубаррад деб ҳам аташган ва у бу ном билан шуҳрат қозонган. 247- ҳижрийда бағдодга боради ва ўша ерда наҳв илмини талим берган. 285-ҳижрий санада бағдодда вафот этган.

         Ал-Мубаррад “Ал-Муқтазиб”, Эробул Қурон” ва “Ал-Комил” деб номланган асарларини талиф қилган.

Шу билан бир қаторда Куфа мадрасаси муламолари ҳам араб тили грамматикаси борасида алоҳида аҳамият касб қилади.

Куфаликларнинг наҳв билан шуғулланишлари Халил ибн Аҳмад ва ар-Руосийлар даврида бошланди. Бу воқеа Абул Асвад Ад-Дуалийнинг вафотидан 90 йил кейин бўлган. Шу 90 йил мобайнида Куфа аҳли бор ғайрат ва куч қувватларини Қурони карим қироатига сарфляганлар.

Исмоилов Муҳриддин 4-курс талабаси

What you can read next

Savdo bitimida “Oʻtgan zamon” feʼli boʻlishi shartmi?
Savdo bitimida “Oʻtgan zamon” feʼli boʻlishi shartmi?
Абу Ҳанифанинг кўфалик устозлари силсиласи
Абу Ҳанифанинг кўфалик устозлари силсиласи
Имом Термизийнинг заковати
Имом Термизийнинг заковати

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP