SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Юртимиз мадрасалар бешигидир
09.06.2021 / Bo‘limda Maqolalar, Yurtimiz allomalari

Имом хатиблик муҳим масъулятдир

Муҳтарам имомларимизнинг Аллоҳ таоло ва халқнинг олдидаги масъулияти жуда улкан бўлиб, уларнинг айримлари хусусида алоҳида тўхталиб ўтсак.

Албатта имом таълим берувчи, насиҳат қилувчи, тузатувчидир. Ақлларни тарбиялайди, нафсларни барпо қилади, тўғрилик, қадриятлилик ва мақталадиган хулқларни экадир. Шунинг учун унинг қиладиган иши фақат одамларга намозда имом ўтиш билан чегараланмайди. Агар бу амалларнинг муҳимроғи ва буюкроғи бўлса ҳам. Амалда буларни ўз ичига олиши, у алоҳида, табиий равишда имомчиликни тўлиқ қилади. Бу муҳимлик эгасига буюк даражани, эътиборли бошқарувни ва олий манзилни беради. Имомга керакли бўлган нарсаларнинг аввалроғи қуйидагилардир.

Биринчи: Илмий сифатлардан. Қуръони каримни ҳаммасини ёки катта қисмини ёд олади, суннатдан яхши миқдорни ўрганади. Қуръон илмларини, суннатни, тафсирни, сийратни таниш керак, иймонни билиш, ҳукмларни билиш керак. Тарихдан хабардор бўлиш, арабий луғат ва илмларини билишлик, умматга воқъе бўлиб келган нарсаларни билишлик керак. Ва уларнинг ҳукмларини ошкор қилиш, ботил шубҳаларни кашф қилиш, тўқилганларни рад қилиш, душман чизиқларини билишлик. Ҳозирги замонда мусулмон ёшлари эргашадиган бузуқ фикрлар, сиёсатлар ва тариқат сулукларини танимоқлик, буларни одамларга етказишлик, уларга диний ва дунёвий ишларни кўрсатишлик жумъа хатибининг вазифасидандир. Одамларни ҳаётида ақида, ибодат, хулқ ва йўл тутиш жиҳатидан исломни лозимлигини ўтқазиш (экиш) хатибнинг вазифасидир. Бу сифатлардан унга ишора қилган нарсаларга эҳтиёж бўлади. Агар бу сифатлар бўлмаса, бу амални адо қилишлиги заиф бўлади.

Иккинчи: Амалий сифатлар. Шариатда қилишга изн берилган амалларда исрофгарчилик қилмаслик керак. Чунки у ( имом) йўлбошчидир. Амали, айтган сўзига хилоф бўлмаслиги, мусулмон биродарларига шафқатли бўлишлиги, уларга насиҳат ва дуода бўлишлиги, фақир муҳтожларга меҳри бўлишлиги ва доим Аллоҳ таолонинг “Имконим борича, ислоҳдан ўзга ҳеч нарсани хохламасман. (Бунга) мувоффақ қилиш эса Аллоҳнинг ихтиёридадир.Унга таваккул этдим ва Унга инобат қилдим (ихтиёримни топширдим)” деган сўзини эслаб юрувчи бўлиши керак.[1]

Учинчи: Йўл бошчилик сифатлари. Имом шахсияти кучли, қалби собит турувчи, эҳтиёткор ва фикрли, Аллоҳ таолога боғланган бўлиши, хатодан бошқа ўринларда шижоатли бўлиши, унда (имомда) узоқни кўришлиги, чуқур фикр қилишлиги, кучли ниятли бўлиши, тиришқоқликда фаол бўлиши, сўзлари, фикрлари, амалларини тартибли қилиши ва Аллоҳ таолонинг “Улар (ўтган Пайғамбарлар) Аллоҳнинг фармонларини (бандаларга) етказадиган, Ундан қўрқиб, Аллоҳдан ўзгадан қўрқмайдиган зотлардир. Аллоҳнинг ўзи (бандаларининг амалларига нисбатан) етарли ҳисобдондир” сўзини шиор қилиб олишлиги керак. Буюк Аллоҳдан, фазли ва карами билан бизга уларни миннат қилишини (беришини)сўраймиз.[2]

Пайғамбар (с.а.в) намозни қисқа қилишга буюрганлар ва кучли бир маърузаларида одамларни жамоат намозидан қочириб қўйишдан қайтарганлар. Батаҳқиқ, Абу Масъуд (р.а)дан келган хабарда бир киши “Худога қасамки, ё Расулуллоҳ мен фалончи намозни чўзиб юборгани учун эрталабки намозга чиқмаяпман”- деди. Абу Масъуд айтадилар: Мен  Расулуллоҳ (с.а.в)ни ҳеч бир маърузада ўша кундаги каби қаттиқ ғазабланганларини кўрмаганман. Сўнг У зот (с.а.в) дедилар: “Ҳақиқаттан,сизнинг ичингизда одамларни жамоатдан чўчитадиганлар бор. Бас, қайсингиз одамларга намоз ўқиб берса қисқароқ қилсин. Зеро, улар орасида заифлар, кексалар ва ҳожатмандлар бордир. ”[3]
Шу ўринда эслатиб ўтишлик керакки хатиблик (ёки воизлик) дейилганда фақат маълум бир кишилар, масжид имом хатибларинигина тушунмаслик керак. Балки ҳар бир мўмин мусулмон зиммасида ўз атрофидагиларга, ёр дўст, маҳалла кўйга эътиборли бўлиб, амру маъруф, наҳий мункарда бўлишлиги фарздир. Лоақал, ўз оиласига бўлсада, панд-насиҳатда бўлиш керак. Чунки:

Аллоҳ таоло айтадики:

Эй, имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангизки, унда дағал ва қаттиққўл, Аллоҳ буюрган нарсага итоатсизлик қилмайдиган, фақат буюрилган ишни қиладиган фаришталар (хизмат қилурлар)..

Қолаверса ҳадиси шарифда;

 «Ҳар бирингиз ўз қўл остидагиларингиздан сўралгувчидирсизлар» дейилган. Хатиблар, воизлар ваъз насиҳат қилишлари, исломда пайғамбарлардан йўлга қўйиб келинган. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан кейин ҳам халқ ораларида ҳар жума кунлари, икки ҳайит намозларида ва бошқа беш вақт намоз пайтларида керакли, зарур бўлган масалалар имом хатиблар, аҳли илмлар томонидан кенг ёритиб келинган.

Шунингдек, хатоба, мавъиза қилишлик учун бир қатор ваъз насиҳат китоблари ҳам тасниф қилинган. Бизнинг диёримизда имом хатиблар ўз ваъзларида «Дурратун носиҳийн», «Танбеҳул ғофилийн», «Мукошафатул қулуб», «Иҳёу улумид дин», «Дурратул воизийн», «Тариқати Муҳаммадия», каби китоблардан фойдаланадилар. 

  Ҳозирги замон имомларининг масъулияти ва улар зиммасидаги талаблар фақат юқоридаги хислатлар билан чекланиб қолмайди, балки улар замон ва халқ талабига жавоб бераоладиган кучли шаръий ва сиёсий билимга эга мукаммал инсон бўлиши талаб этилади. Чунки биз имомларнинг жамиятдаги ролимиз жуда кенг ва юқори бўлиб, имомнинг юриш-туриши, одобу аҳлоқи ҳамманинг диққат марказида бўлади. Унинг ҳалоллиги ҳам, юлғичлиги ҳам, қачон самимий бўлиб, қачон тилёғламалик қилаётгани ҳам дарҳол жамоат назарига тушади.

Имом билки, фақат халқ назарида эмас, халқнинг назоратида ҳам бўлади. Бенуқсон бўлиш, одамларга ўрнак ва намуна бўлиш осон иш эмас. Ҳар бир даврда, ҳар кандай жамиятда турли тоифа одамлар бўлади. Беш қўл баробар эмас. Энг оғир мустабидлик ва давлат атеизми зулумига қарамай Исломни сақлай ола билган ота-боболаримизни мен беназир фидойилик ифодаси деб биламан. Даҳшатли таъқиб ва тазйиқларга қарамай, калимаи шаҳодатни ҳам овоз чиқариб айтиш таъқиқланган бир замонда, улар Тангри таоло зиммаларига юклаган вазифани шараф билан адо этдилар, минг азоб кўрсаларда, биз авлодларга Исломни соф ҳолда топширдилар. Аллоҳ уларни раҳматига олсин! Биз имомларнинг масъулиятлари мана шу соф динимизни биздан кейинги зурриёдларимизга асл ҳолича еткизишдир.

Биз яшаётган ҳозирги даврда Ислом дини ва қадриятларимиз яна қайтадан тикланиб гуллаб яшнаётган бир пайтда, биз имомлар шариатимиз, динимиз ва қадриятларимизни ватандошларимизга тўғри тушунтириб бормоғимиз лозим. Мустақиллик туфайли тикланган зиёратгоҳларимиз ва масжидларимизни обод қилмоғимиз даркор.

Ҳозирги давр имоми малакали, тадбиркор, тақвода устун бўлган имомлардан ибрат олиб фаолият юритмоғи лозим. Бунга мисол тариқасида ЎМИ муфтийлари ва амалдаги муфтий ҳазратлари Усмонхон Темирхон ўғли Алимовни келтириш мумкин. У зотлар мустабид тузуми замонида иш фаолиятини бошлаб, замоннинг қийинчилигига қарамасдан ўз ишида сабр ва матонат билан  иш олиб бориб ўзи ишлаб турган Имом ал-Бухорий жомеъ масжидини ўша вақтларнинг ўзида озода ва саронжом қилиб намозхонларга ва зиёратчиларга хизмат кўрсатган. Шундай қийинчилик замонида ўз касбига содиқ қолиб Аллоҳ йўлидаги хизматларини холис қилганлиги учун мусулмонлар орасида ҳурмат ва эътибор қозонди.

Биз имомларнинг вазифамиз,  фақатгина намозхонлар ва қавмимизга шаръий маросимларида хизмат қилиш билан чекланиб қолмасдан  диний ва маънавий йўл йўриқлар кўрсатувчи даражасига етмоғимиз даркор.


What you can read next

Гўзал хулқ
Фатво сўзининг луғавий ва истилоҳий маъноси
Оила тузилишнинг ҳуқуқий асослари
Оила тузилишнинг ҳуқуқий асослари
Roʻzadorlar qanday taomlanishi zarur?
Roʻzadorlar qanday taomlanishi zarur?

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP