SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ғанимат зотлар
08.06.2021 / Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar

Жамиятда содир бўлаётган оилавий низоларнинг исломий ечимлари

Ислом динида никоҳ муқаддас, оила эса бузилмас деб эътироф этилади, эркак билан аёл ўртасидаги боғланиш муқаддаслиги ҳимоя қилинган. Шу сабабдан ҳам, Исломда эркак билан аёлнинг никоҳсиз яшашига йўл қўйилмаган. Бу ҳол мусулмонларни никоҳ ва оилага енгилтаклик билан муносабатда бўлишдан қайтарган.

Бу борада статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак,
2021 йилнинг январ-март ойларида ҳудудлар кесимида энг кўп ажримлар сони Тошкент шаҳрида қайд қилинган. Республика бўйича ажримлар сони жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида 15,4 фоизга кўпайган. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-март ойларида республика бўйича 9213та ажрим ҳолати қайд этилган. Таққослаш учун, бу кўрсаткич 2020 йилнинг январ-март ойларида 7,8 мингтани ташкил этган. Кўриниб турибдики, республика бўйича ажримлар сони жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида 15,4 фоизга кўпайган. Шунингдек, 2021 йилнинг январ-март ойларида республика бўйича 59 минг 754та никоҳ ҳолати қайд этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10 минг 243тага кўп.  Январ-март ойларида ҳудудлар кесимида энг кўп ажримлар сони Тошкент шаҳри (1 331та), Фарғона (999та), Андижон (995та) ва Тошкент (946та) вилоятларида кузатилган. 2021 йил январ-март ойларида энг кам никоҳдан ажрашиш ҳолатлари Қорақалпоғистон Республикаси (288та), Навоий (289та), Сирдарё (298та) ва Жиззах (337та) вилоятларида қайд қилинган.

Баъзан эр-хотинлар турмушида бўронлар эсиб, эр-хотинлар саодати ва роҳат-фароғатини лойқалатади. Муҳаббат ришталарини узиб, ҳаётини жаннатдан дўзахга айлантириб қўяди. Бу жиддий муаммога Исломнинг ечими қандай? Эр-хотин орасининг бузилиши ва талоқ фожеаси содир бўлмасдан олдин эр-хотин орасини қандай ислоҳ қилиш мумкин?

Қуръони карим эркакларга тўғри йўлни кўрсатиб, эрни юриши керак бўлган тўғри йўлларга йўллайди. Исён шамоллари эсиб, аёл ғалаён ва туғёнга кетганида, эр-хотинлик ҳаётини ислоҳ қилишга буюради:

Биринчидан, ҳикматли услуб билан панд-насиҳат қилиш;

Иккинчидан, эр-хотиннинг вақтинчалик бири биридан узоқлашиши, ётоқни алоҳфида қилиш;

Учинчидан, қўл ёки мисвок билан тарбиялаш;

Тўртинчидан, агар юқоридаги воситалар ёрдам бермаса, муҳокама қилиш[1].

Бу хусусида қуръони карим айтади:

«Эркаклар хотинлари устида раҳбардирлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни, эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) мол–мулкларидан сарф–харажат қилганларидир. Бас, ибодат–итоатли ва (эрлари) йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинлар — яхши хотинлардир. Хотинларингизнинг итоатсизлигидан қўрқсангиз, аввало уларга панд-насиҳат қилинглар, сўнг (яъни, насиҳатларинг кор қилмаса), уларни ётоқларда тарк қнлингиз (улар билан бир жойда ётманг, яқинлашманг), сўнгра (яъни, шунда ҳам сизларга бўйинсунмасалар), уринглар! Аммо сизларга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг Юксак ва Буюк бўлган Зотдир. Агар эр–хотиннинг оралари бузилиб кетишидан қўрқсангизлар, эрнинг уруғ-аймоғидан бир ҳакам, хотиннинг уруғ-аймоғидан бир ҳакам чақирингиз. Агар улар ислоҳ қилишни истасалар, Аллоҳ эр–хотин орасига иттифоқликни солур. Албатта, Аллоҳ Билгувчи ва Хабардор бўлган Зотдир[2]».

Нисо сурасидаги ояти карималарнинг нозил бўлиш сабаби, муфассирлар шайхи Ибн Жарир Табарий раҳимаҳуллоҳ «Жамиъ-ул-баён» китобларида айтадилар: «Оят Саъд Рабиъ ва у кишининг аёллари Ҳабиба бинти Зайдлар хусусида нозил бўлиб, аёл эрининг буйруғини бажармаганида, у аёлини урган. Аёлнинг отаси қизи билан Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдларига келиб, қасосни талаб қилди. Набий алайхиссалом: «Эридан қасос олсин», деб айтдилар. Аёл отаси билан қасос олишга кетаётгани-да, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «қайтинглар, Жаброил олдимга келди», дедилар. Шунда Аллоҳ таоло: «Эркаклар хотинлар устида раҳбардирлар…[3]», оятини нозил қилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Биз бир тадбир ирода қилдик ва Аллоҳ бир тадбир ирода қилди. Аллоҳ ирода қилган тадбир яхшилик бўлиб, қасосни бекор қилди[4]», дедилар.

Хулоса ўрнида шуни айтамизки, токи жамият ислом асослари билан йўғрилмас экан, асло уни ислоҳ бўлиши ҳақида гапириш ҳақиқатдан анча узоқдир. Зотан, ислом ҳазораси бутун дунёга ҳозирги кунгача исломнинг энг асосий таянчи бўлмиш оиладек муқаддас даргоҳни ўзиниг бирламчи вазифаси эканлигини эълон қилди. Бу билан ўзиниг оила борасида қанчалик ҳассослик билан ёндашувини ифодалаб кўрсатди. Қайси жамият мана силсилавий ҳазора булоқлардан сўғорилса, келажакнинг тотли меваларидан баҳраманд бўлади.

Турсунов Абдуқодир 4-курс талабаси


[1] Шайх Мухаммад Али Собуний Исломий никоҳ ва унинг одоблари, тарбияси Т: Мавароуннаҳр, 2005,  94 бет

[2] Нисо сураси, 34, 35 оят

[3] Нисо сураси, 34 оят

[4] Табарий Муқотилдан ривоят қилган

What you can read next

Европанинг 10 та йирик масжиди
Европанинг 10 та йирик масжиди
Ota-onani ehtirom qilish borasida kelgan hadisi shariflar.
Ota-onani ehtirom qilish borasida kelgan hadisi shariflar.
Президент маслаҳатчиси мадраса фаолияти билан яқиндан танишди
Президент маслаҳатчиси мадраса фаолияти билан яқиндан танишди

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP