SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Мутаассиб оқимларга қарши курашнинг илмий асослари
01.06.2021 / Bo‘limda Maqolalar

Заиф ҳадисга амал қилиш ҳукми

Оламлар Роббиси Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин. У Зотга ҳамд айтамиз, У Зотдан ёрдам сўраймиз.  Амалларимиз фақатгина Унинг розилиги учун бўлишини сўраб дуо қиламиз. Улуғлиги буюк бўлган Зотдан қилаётган ишимизда ўзи ҳиммат беришини ва сўнмас ихлос беришини сўраймиз. Бутун оламларга раҳмат қилиб юборилган Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга пок саловату дурутлар бўлсин.

Аллоҳ таоло ўз каломи Қуръон Каримда шундай марҳамат қилади:

            ( وَأَنزَلْنَا إِلَيْكَ الذِّكْرَ لِتُبَيِّنَ لِلنَّاسِ مَا نُزِّلَ إِلَيْهِمْ وَلَعَلَّهُمْ يَتَفَكَّرُونَ )

“Ва сенга одамларга нозил қилинган нарсани ўзларига баён қилиб беришинг учун зикрни нозил қилдик. Шоятки, тафаккур қилсалар” (Наҳл сураси, 44-оят). 

Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламниниг дуоларига эришиш шарафи ва фазилати жиҳатидан аҳли ҳадисга у зотни ушбу сўзлари кифоя қилади: Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Мени сўзимни эшитиб, сақлаб ва эшитганидек адо қилган кишини Аллоҳ таоло юзини ёриқ қилсин”. 

Бугунги кунда ҳадисга амал қилиш борасида турлий хил ихтилофлар жуда кўпайди. Айниқса, бу ихтилофлар заиф ҳадисга амал қилиш тўғрисида жуда кўп бахсларни келтириб чиқарди. Ва бу борада алоҳида рисолалар ва китоблар ҳам битилди. Ушбу мунозаранинг умумий моҳияти шундай: Бир тоифа заиф ҳадисга мутлоқ амал қилинмаслигини айтади. Бу заиф ҳадис фазилатли амалларга боғлиқ бўлсин ёки шаръий ҳукмларга талуқли бўлсин фарқи йўқ. Яъни қайси мавзуда бўлмасин заиф ҳадисга амал қилинмайди дейдилар. Бошқа бир тоифа эса, агар заиф ҳадис шаръий ҳукмларга ва эътиқодий масаларга таълуқли бўлмаса амал қилинади дейдилар. Яъни фазилатли амаллар борасида ва тарғиб маъносида бўлган заиф ҳадисга амал қилиш жоиз дейдилар. Биринчи фирқа бугунги кунда кўп тарқалган “Соҳта Салафийлар” бўлади. Улар заиф ҳадисни мавзу яъни тўқима ҳадисга қўшадилар. Ҳар иккала ҳадисни ҳам бир бобдан деб билиб, унга амал қилишни рад қиладилар. Бунинг ортидан мазҳаб эгаларини заиф ҳадисга амал қилишади деб, мазҳаб эгаларини ва мазҳаб бошиларни ҳам айблайдилар. Аҳли сунна уломолари эса, заиф ҳадис билан мавзу ҳадисни орасини ажратадилар ва ҳар иккила ҳадис алоҳида бобга тегишлийлигини айтадилар. Фазилатли амаллар борасида ва тарғиб маъносида бўлган заиф ҳадисларга амал қилиш жоизлигига иттифоқ қилганлар. Ва бу борада салаф уломоларини сўзларини келтирадилар.

Ушбу ўринда заиф ҳадисга амал қилиш жоизлиги ҳақида уломоларни сўзларини бир тартибда келтирамиз:

Муҳаддис уломоларини ҳузурида заиф ҳадисга амал қилиш борасида қадимда ҳам, ҳозирда ҳам ихтилофлар давом этиб келмоқда. Жумҳур уломоларни назадида Аллоҳ таолони сифатларини баён қилиш борасида бўлган, ибодат, ҳалол ва ҳаромга хосланган шарий ҳукмлар борасида бўлган заиф ҳадисларга мутлоқ амал қилинмайди. Баъзи уломоларни наздида эса фазилатли амаллар борасида бўлган, тарғиб маъносида ва тарҳиб(қўрқитиш) маъносида бўлган заиф ҳадисга амал қилиш мустаҳабдир. Лекин бу бир нешта шартлар билан мустаҳаб бўлади:

Биринчи: Ҳадисни заифлиги қаттиқ бўлмасин. Муаллақ, мурсал муъзол, мунқотиъ, мудаллас, мурсали хофий шунингдек, мухталит ровий, муталаққин, мажҳул ва мубҳам бўлган ушбу зикр қилинган навларни ҳаммаси фазоил амалларда, тарғиб ва тарҳибда қабул қилинади. Чунки буларни ҳаммаси ҳасан лиғойриҳини даражасига туруқларини бири билан кўтарилиши мумкин бўлган заифлиги енгил ҳадислардир.

Аммо козиб (ёлғончи) ровийни ҳадиси, ёлғон билан туҳмат қилинган ровийни ҳадиси, шоз ва мункар ҳадис, мудраж, мақлуб, музториб, мусаҳҳаф, муҳарроф ва маълул бўлган ушбу навларни ҳаммаси ҳаттоки, фазоил амалларда бўлсин, тарғиб ва тарҳибда бўлсин қабул қилинмайди. Чунки буларни ҳаммасини заифлиги қаттиқ бўлган ҳадисдир.

Иккинчи: Заиф ҳадис амални фазилати, савоби, амални иқоби борасида бўлган ўша амалга қизиқтириш ёки ундан қўрқитиш маъносида бўлаган ҳадисларга амал қилиш шарти аслида ўша амаллар шариатда бўлган мақталган ёки зам қилинган машруъ(шариатга киритилган) амал бўлсин. Ҳуддики, ота-онага яхшилик, силаи раҳмни боғлаш ва илм талаб қилишга ўхшаган амаллар каби.

Бу нарсада ҳикмат шуки: Тарғиб ва тарҳибдан иборат заиф ҳадисга амал қилиш фақатгина ваъаз олишликдир. Яъни агар маҳмуд(мақталган) амал бўлса, унга амал қилишликка уни ривояти ва уни эшитишлик ундагувчи, агар мазаммат қилинган амал бўса, уни тарк қилишга уни ривояти ва уни эшитишлик ундагувчи бўлади.

Учунчи: Заиф ҳадисга амал қилиш вақтида уни собитлигига эътиқод қилинмайди, балки, эҳтиётан амал қилишини ва уҳда(жавобгарлик)дан чиқишликни эътиқод қилади  Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламга у зот айтмаган нарсни нисбат бериб қўймаслик учун.

Тўртинчи: Ўша заиф ҳадисга ундан кучлироқ бошқа бир ҳадис муориз(қарама қарши) бўлиб қолмасин. Чунки бундай пайтда заифга эмас қувватлисига амал қилинади[1].

Ҳофиз ибн Ҳажар р.а заиф ҳадисга амал қилиш борасида учта шартни қўядилар:

         Биринчи: Ҳадисни заифлиги қаттиқ бўлмасин.

         Иккинчи: Заиф ҳадис аслида амал қилинадиган амални остига кирган бўлсин.

         Учунчи: Заиф ҳадисга амал қилиш вақтида собитлигини эътиқот қилмайди, балки,  эҳтиётанлигига эътиқот қилади[2].

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал (вафоти ҳижрий 241-йил) роҳимаҳуллоҳ. У зотдан Имом Хатиб “Ал-кифая”да икки сўзларини ривоят қилади.

         Биринчи: Соҳиблари Абу Абдуллоҳ Навфалийни йўлидан, айтадилар: “Аҳмад ибн Ҳанбалдан бундай деяётганини эшитдим: “ Агар Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан  ҳалол, ҳаром, суннат ва аҳкомлар борасида ривоят қилсак санадларида қаттиқ текширардик. Агар Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдан ҳукмни кўтармайдиган ва ҳукмни қўймайдиган нарсалар ва фазоил амаллар борасида ривоят қилсак санадларига енгил қарардик”.

          Иккинчи: Бошқа бир соҳиблари Абу Ҳасан Ал-маймунийни йўлидан айтади: “Абу Абдуллоҳдан шундай деяётганини эшитдим: “ Риқоқ (қул озод қилиш) ҳадислари унда енгил қарашликни эҳтимол қилади. Токи, бу борада бир ҳукм келмагунча”.

Умумий хулоса шундан иборатки, ҳадис илми ва мусталаҳул ҳадис илмлари яқинда пайдо бўлиб қолган илм эмас. Бу илм мутақоддим уломолардан бизгача шакилланиб, такомиллашиб комил бўлган илмдир. Бугунги кунда ҳеч ким бу илмда бир янги нарсани қўшиб жорий қилиб юбора олмайди. Муҳаққиқ уломолар қайси ҳадисга амал қилиш ва қилмаслик тўғрисида ўзларини илмий хулосаларини берганлар. Бизга қолган иш эса, буларни ўрганиб тадбиқ қилиш қолган холас.

Досматов Камолиддин,
4-курс талабаси


[1] “Ал-муяссар фий илми мусталаҳил ҳадис” Саййид Абдулмажид Ғоврий “Дарул сякир”

[2] “Тадрийбур ровий”  “Дарул минҳаж”

What you can read next

Рамазон бизни ўзгартиради!
Рамазон бизни ўзгартиради!
Рамазон рукнидан: рўзанинг сирлари ва одоблари
“Рамазон – мўминнинг амаллари мавсуми” туркумидан: Беҳуда амал
ШАРАФЛИ ВА МАСЪУЛИЯТЛИ ВАЗИФА
Шарафли ва масъулиятли вазифа

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP