Аллоҳ таоло Муъминун сурасининг 3-оятида мўминларни сифатлаб: “Улар беҳуда (сўз ва ишлар)дан юз ўгирувчидирлар”,- деб марҳамат қилади.
Мўмин киши бу оятга айниқса савоблар кўпайтириб бериладиган Рамазон ойида эътиборли бўлиши ва ҳар бир дақиқани ғанимат санамоғи лозим.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ёлғон гапиришни ва унга амал қилишни қўймаса, унинг таоми ва шаробини тарк қилмоғига Аллоҳнинг эҳтиёжи йўқ», дедилар». Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.
Ушбу ҳадисдан ҳам билишимиз мумкинки Буюк Роббимиз учун ибодат қилар эканмиз унга ёлғон ва шунга ўхшаш амалларни қўшиш билан тоатимиз зое бўлар экан. Бу дегани ажрдан бебаҳра қолар эканмиз. Бу ажр ойларнинг султонида бажарилган амал учун берилмай қолиши мўмин банда учун мусибатдир. Биродарим! Амалларимизга эътиборли бўлайлик зеро барчамиз ваьда қилинган улкан савоб ва Яратганнинг розилигини топиш умидидамиз !
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти
2 — курс талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов