Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан ўрта махсус ислом билим юртлари битирувчи талабалари ўртасида “Ягона олимпиада” танлови ўтказилади. Жорий 2020-2021-ўқув йилида ўтказилиши режалаштирилган “Ягона олимпиада” танлови Тошкент шаҳридаги Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида ўтказилмоқда. Иктидорли ёшларни аниклаш ва юкори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш мақсадида ўтказилаётган ушбу танлов икки кунда якунланиб, ғолиблар аниқланади. Танловнинг низомига кўра Ягона олимпиаданинг саралаш боскичи яъни ўрта махсус ислом билим юртлари кесимида ўтказилган танловда I ўринни эгаллаган иштирокчи якуний боскичда иштирок этиш хуқуқини қўлга киритади. Таълим муассасаси кесимида I, II, III-ўринларни эгаллаган иштирокчилар таълим муассасаси томонидан махсус сертификат ва кимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Ягона олимпиаданинг якуний босқичида I ўринни эгаллаган иштирокчи ўз хоҳишига кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирига “Вакф” хайрия жамоат фонди гранти асосида конкурссиз ўқишга кириш хуқуқига эга бўлади. Ягона олимпиаданинг якуний боскичида II ўринни эгаллаган иштирокчи Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирида ўқишни давом эттириш максадида хужжат топшириб, кабул имтихонларида катнашган тақдирда, имтихон натижалари бўйича ўзи тўплаган баллнинг 25 фоизи микдорида кўшимча балл кўшиб бериш имтиёзига эга бўлади. Ягона олимпиаданинг якуний боскичида III ўринни эгаллаган иштирокчи Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаларидан бирида ўқишни давом эттириш максадида хужжат топшириб, кабул имтихонларида катнашган тақдирда, имтихон натижалари бўйича ўзи тўплаган баллнинг 15 фоизи микдорида кўшимча балл кўшиб бериш имтиёзига эга бўлади.



Матбуот хизмати





