Бугунги кунда фаол, истеъдодли ва изланувчан келажагимиз эгалари бўлмиш ёшларга алоҳида аҳамият бериб келинмоқда. Ёшларни қилган меҳнати, эришган ютуқларига яраша рағбатлантириш, уларни билимли, ҳалол ва жонкуяр ёшлар қилиб тарбиялаш жуда муҳим вазифа сифатида эътироф этилмоқда. Уларнинг ҳар бир эришган натижа ва ютуқлари давлатимиз ривожи ҳамда тараққиёти учун хизмат қилиши муҳимдир.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасида қишки семестр таҳлили бўйича тадбир ташкил қилинди. Ушбу тадбирда “Кўкалдош”ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири М.Насриев, мудир ўринбосарлари А.Ғаниев, Н.Джалолов, гуруҳ раҳбарлари, мударрислар ва талабалар иштирок этди. Тадбирни таълим муассасаси мудири М.Насриев кириш сўзи билан очиб берди ва қишки семестр таҳлили бўйича ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдирди. Таълим муассасасида якуний назорат натижалари бўйича мониторинг қилинди ҳамда таҳлил натижасида кўра 2020-2021 ўқув йилининг биринчи ярмида ўзлаштириш даражаси 99,4% ни ташкил қилди. Жумладан, талабаларнинг 38/ фоизи (71 нафари) аъло, 54 фоизи (101 нафари) яхши, 6,9 фоизи (13 нафари) қониқарли баҳоланганлиги таъкидланди.
2020-2021 ўқув йилида дарсларда ўз вақтида мунтазам қатнашиб, маънавий-маърифий тадбирларда фаол иштирок этган ва 1-семестр якуний назоратларини аъло баҳоларга ўзлаштирган ҳамда ўзининг намунали хулқи ва дарслардаги фаоллиги ва боошқа талабаларга намуна бўлиб келаётган 18 нафар талабага ҳомийлар кўмагида шартнома пуллари тўлаб берилганлиги эълон қилинди. Тадбирда мазкур талабаларга ярим йиллик контракт 3 820 000 (уч миллион саккиз юз йигирма минг) сўм тўланганлиги тўғрисида сертификат топширилди. Тадбир сўнгида устозлар ўзларининг фикр-мулохазаларини билдирди ҳамда талабаларнинг ўқиш ва изланишларига улкан зафарлар тилаб дуои хайрлар қилинди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот хизмати






