SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Ирода” сифати ҳақидаги савол-жавоблар
15.02.2021 / Bo‘limda Aqida, Maqolalar

“Ирода” сифати ҳақидаги савол-жавоблар

Савол: “Барча мавжудотлар Аллоҳ таолонинг иродаси билан вужудга келишига иймон келтирган банда сабабият қонунлари ҳақида қандай эътиқодда бўлади?”

Жавоб: Сабабият қонунлари ҳақида қуйидагича эътиқод қилинади: мавжудотларнинг вужудга келишидаги сабаблар иккитадир:

1.Аслий сабаб;

2.Тайин қилиб ўрнатилган сабаб.

Аслий сабаб деганда Аллоҳ таолонинг иродаси тушунилади. Яъни, барча нарсалар аслида Аллоҳ таолонинг иродаси туфайли вужудга келади.
Тайин қилиб ўрнатилган сабаблар деганда эса, нарсаларнинг пайдо бўлиши учун тайин қилиб ўрнатиб қўйилган сабаблар тушунилади. Масалан, ёмғир ўсимликлар ўсишига, олов куйдиришга, сув чанқоқ қондиришга сабаб қилиб қўйилган. Мазкур сабаблар юзага чиқарилган пайтда уларга боғлиқ қилиб қўйилган нарсалар ҳам юзага чиқишини Аллоҳ таоло тайин қилиб, ўрнатиб қўйган. Яъни, чанқоқ киши сув ичганда унинг чанқоғи қонишини сув яратмайди, балки Аллоҳ таоло яратади. Қоғоз оловга ташланса, қоғозни куйдиришини олов яратмайди, балки Аллоҳ таоло яратади. Чунки сув ҳам, олов ҳам тайин қилиб ўрнатиб қўйилган сабаб холос, аслий сабаб Аллоҳ таолонинг иродасидир. Фарзанд дунёга келишига эркак ва аёлнинг бирга бўлиши тайин қилиб ўрнатилган сабаб, холос. Аслий сабаб эса Аллоҳ таолонинг иродасидир. Шунга кўра, фарзанд вужудга келиши ҳам Аллоҳ таълонинг иродаси билан бўлади, деб эътиқод қилинади. Ушбу ҳақиқатни англатиш учун Аллоҳ таоло гоҳида одатий сабабларни бекор қилиб қўяди. Масалан, Иброҳим алайҳиссалом оловга ташланганида куймаганлар. Оловнинг одатий ишини қила олмай қолиши, ичига ташланган инсонни куйдира олмаслиги оловнинг ўз-ўзидан куйдира олмаслигига, Аллоҳ хоҳласагина куйдиришига ёрқин далилдир”.

Савол: “Банданинг маъсият содир этишини Аллоҳ таолонинг Ўзи хоҳласа, кейин уни маъсият қилгани учун жазолаш зулм эмасми?”

Жавоб: “Аллоҳ таоло банданинг маъсият қилишини ирода қилиб, сўнг уни қилган маъсияти учун жазолаши зулм бўлмайди. Чунки зулм ман этилган ишни қилиш билан бўлади. Аллоҳ таолонинг ишларида эса ман этилган иш бўлмаслиги сабабли бу иш зулм ҳисобланмайди. Қолаверса, банда Аллоҳ таолонинг унга нимани ирода қилганини билиб кейин ўша ишни қилмайди. Балки шариат талаб қилган ишларни бажаришга ва ман этган ишлардан сақланишга буюрилганини билади. Шунга кўра бандага бериладиган жазо Алоҳнинг иродасини амалга оширгани учун эмас, балки талаб қилинган ишларни бажармагани ва ман этилган ишни содир этгани учун берилган бўлади”.

Савол: “Аллоҳ таоло иродасига кўра банданинг маъсият содир этиши аслида итоат этиш ҳисобланмайдими? Чунки ирода қилинган нарсани бажариш аслида итоат қилиш бўлиб қолади-ку?”

Жавоб: “Агар Аллоҳ таоло бандага маъсият қилишни ман қилмаганида банданинг маъсият содир этиши итоат қилиш бўлиб қоларди. Аллоҳ таоло эса бандани маъсиятлардан ман қилган. Шунинг учун банданинг маъсият қилиши ман қилинган ишни содир этиш саналади”.

Савол: “Нима учун куфр ва маъсият сингари Аллоҳ таоло рози бўлмайдиган нарсалар ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси билан вужудга келган дейилади?”

Жавоб: “Чунки “ирода” сифати рози бўлинган нарсани ҳам, рози бўлинмаган нарсани ҳам ўз ичига олади. Сўфи Оллоҳёр бобомиз мазкур маънони қуйидагича тушунтирган:

Худо рози эмас исёнимизға,

Ризосидур анинг эҳсонимизға.

Яъни, исён қилишимиз ҳам, сидқидилдан итоат этишимиз ҳам Аллоҳ таолонинг иродаси билан вужудга келади. Аммо У зот исён қилишимизга рози бўлмайди. Ўзи рози бўлмайдиган нарсаларни ҳам ирода қилиши ҳақида қуйидагича эътиқод қилинади: Бутун борлиқ Аллоҳ таолонинг мулки, мулкида фақат У Зот хоҳлаган нарсаларгина вужудга келади. Шунинг учун яхшими, ёмонми бирор нарса У зотнинг иродасисиз вужудга келмайди”.

Бу масаланинг хулосаси мўътазилий фирқаси етакчиси ва Аҳли сунна вал-жамоа имоми орасида бўлиб ўтган баҳсда яққол номоён бўлган: Мўътазилийларнинг етакчиларидан бири – қози Абдулжаббор Ҳамадоний вазир Соҳиб ибн Аббоднинг ҳузурига кирибди. Унинг ҳузурида Аҳли сунна вал-жамоа имомларидан бири – устоз Абу Исҳоқ Исфароний ўтирган экан.

У Устозни кўриши билан: “Ўзи рози бўлмайдиган ишлардан пок бўлган Зотга тасбеҳ айтаман”, – деди.

Устоз буни эшитибоқ орқасидан: “Ўзининг мулкида фақат Ўзи хоҳлаган нарсагина амалга ошадиган Зотга тасбеҳ айтаман”, – деб жавоб берди.

Мўътазилий етакчиси: “Нима, Роббимиз Ўзига исён қилинишини хоҳлайдими, – деди.

Аҳли сунна ал- жамоа имоми: “Бўлмаса Роббимизга мажбурлаб исён қилинадими?”, – деди.

Мўътазилий етакчиси: “Нима деб ҳисоблайсиз, Роббимиз мени ҳидоятдан тўсса ва мени ҳалокатга ҳукм қилса, менга яхшилик қилган бўладими ёки ёмонлик қилган бўладими”, – деди.

Аҳли сунна вал-жамоа имоми: “Агар сизни ўз-ўзингизники бўлган нарсадан тўсган бўлса, ҳақиқатан сизга ёмонлик қилибди, аммо Ўзиники бўлган нарсадан сизни тўсган бўлса, Ўзининг нарсасини кимни хоҳласа, ўшанга беради-да”, – деди.

Мўътазилий етакчиси каловланиб қолди. Чунки бу ҳеч қандай этирозга ўрин қолдирмайдиган даражада нишонга аниқ урилган гап эди.

Савол: “Ёмон ишлар ҳам Аллоҳ таолонинг иродасига кўра вужудга келса, Аллоҳ таоло ёмон иш содир этган бўлиб қолмайдими?”

Жавоб: “Аллоҳ таолонинг иродаси билан вужудга келган амалларнинг ёмон деб номланиши, Аллоҳ таолонинг иродасига кўра содир бўлишига нисбатан эмас, балки бандаларнинг ўша ишга ҳаракат қилгани ҳамда уларга зарарли бўлишига нисбатандир. Чунки амаллар Аллоҳ таолонинг иродасига тааллуқли бўлиши жиҳатидан ёмон ҳисобланмайди”.

Савол: “Пайғамбарлар бандаларнинг иймонга келишларини хоҳлаган, шайтон эса бандаларнинг иймонга келмасликларини хоҳлаган. Шу маънода Аллоҳ таолонинг кофир бандаларнинг иймонга келмасликларини ирода қилиши шайтоннинг хоҳишига мвофиқ бўлиб қолмайдими?”

Жавоб: “Шайтоннинг хоҳиши ҳам, пайғамбарларнинг хоҳиши ҳам Аллоҳ таолонинг иродасидир. Шунга кўра, барча Аллоҳ ирода қилган нарсани хоҳлаган ҳисобланади”.

Хулоса шуки, “ирода “ сифати ҳақида тўғри эътиқодда бўлиш туфайли бандада барча ҳолатларда Роббисига қуллик қилиш лаззатини татиш ва имкон қадар ибодатга уриниш юзага келади.

“Ирода”  сифати ҳақида тўғри эътиқодда бўлган киши содир этган гуноҳ ва маъсиятларини Роббисининг иродасига тўнкаб ўзини оқлашга ўтмайди, балки тавбага шошилади. Чунки у қилган гуноҳлари ҳақида Роббисининг иродасидан хабардор бўлиб кейин уларни мажбуран қилмаганини жуда яхши билиб туради.

“Ирода” сифати ҳақида тўғри эътиқодда бўлган киши муваффақиятларга эришганида ҳовлиқиб ўзига бино қўймайди, балки ато этилган неъматларнинг шукронасини адо этишга шошилади. Чунки у бу неъматларга аслида ўзи ҳақдор бўлгани учун эмас Роббиси ирода қилгани учун эришганини яхши билиб туради.

“Ирода” сифати ҳақида тўғри эътиқодда бўлган киши бирор мусибатга дучор бўлса, Роббисининг иродасига таслим бўлади ва: “Роббим, бу сенинг иродангдир, бундан кўра каттароқ мусибатларга дучор қилмаганинг учун Ўзингга ҳамдлар бўлсин, биз Сеникимиз ва Сенинг ҳузуринга қайтамиз” дея дуо қилишга ўтади.

“Ирода” сифати ҳақида тўғри эътиқодда бўлган киши бирор ибодатни адо этар экан, бу иши Роббисининг иродасига кўра амалга ошганини ҳис этиб хурсанд бўлади ва ҳар бир амалида қалбан Роббисига ҳамд айтиб туради:

– Роббим, мўминлигим Сенинг иродангдир, иймон муҳаббатини қалбимга солган ҳам, мени куфрдан узоқ қилган ҳам, мўминлик бахтига муяссар қилган ҳам Ўзингсан;

– Роббим, ўқиган намозим сенинг иродангдир, намозни менга суюкли қилган ҳам, намоз ўқиш бахтига муяссар қилган ҳам Ўзингсан;

– Роббим, тутган рўзам сенинг иродангдир, рўзанинг машаққатига муҳаббатли қилган ҳам, нафсим устидан мени ғолиб қилган ҳам, рўза тутиш бахтига мушарраф қилган ҳам Ўзингсан;

– Роббим, берган закотим Сенинг иродангдир, бахилликдан нажот берган ҳам, зиммамдаги ҳақни адо этишга тавфиқ берган ҳам, закот бериш бахтига муваффақ қилган ҳам Ўзингсан;

– Роббим, адо этган ҳажим Сенинг иродангдир, бандаларинг орасидан ҳаж сафарига боришимни хоҳлаган ҳам, ҳаж машаққатларига сабр-бардошли қилган ҳам, ҳажни адо этиш бахтига лойиқ кўрган ҳам Ўзингсан;

– Роббим, адо этган барча-барча амалларим Сенинг иродангдир, шунинг учун қилган бирор амалим эвазига ажру мукофот олишни ўзимнинг ҳаққим деб билмайман, балки бу амалларни менинг адо этишимни ирода қилганинг учун Сенга ҳамду-санолар айтишни зиммамдаги бурчим деб биламан, агар ажру мукофот берсанг фақат ва фақат лутфу марҳаматингдир…

Роббимиз барчамизни лутфу марҳаматига муваффақ қилсин.

“Кўкадош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси Абдулқодир АБДУР РАҲИМнинг “Эътиқод дурдоналари” китобидан

What you can read next

Абу ал-Муъийн ан-Насафий – илм денгизидир!
Абул-Муъийн Ан-Насафийнинг калом илми ривожида тутган ўрни
Шариат ва табобат
Шариат ва табобат
Фақат саҳиҳ ҳадисга амал қилиш керакми?!
Hanafiy mazhabida hadisi sharifning ahamiyati

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP