Аллоҳ таоло инсонга бир қанча бойликни неъмат ўлароқ ато этган. Шулар ичида энг катта бир бойлик борки, уни дунёдаги ҳеч бир нарса билан қиёслаб, алмаштириб бўлмайди. Бу сиҳат саломатлик неъматидир. Ҳар бир оқил инсоннинг вазифаси бу неъматнинг қадрига етиш ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан етукликка интилишдан иборат. Баʼзи вақтларда инсон бутун бойлигини сарфлаб боʼлса ҳам тани сиҳатликни топа олмайди. Бу борадаги ҳадиси шарифда эса қуйидагича эʼтироф қилинади:
أبا هريرة يقول : قال رسول الله صلى الله عليه وسلم : » إن أول ما يسأل عنه يوم القيامة – يعني العبد من النعيم – ؟ أن يقال له : ألم نصح لك جسمك، ونرويك من الماء البارد ؟
Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилнади: Пайгʼамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни бандадан энг аввал соʼраладиган неʼмат, унга, сенинг жисмингни сиҳҳатли қилган эмасмидик, сени совуқ сув ила сероб қилган эмасмидик? дейишликдир”, деганлар. (Термизий ривояти)
Соғлом ҳаёт тарзи жамиятнинг маънавий қиёфасида ҳам муҳим ўрин тутади. Шу ўринда табиий бир савол туғилади: Инсон ҳаётини энг ижобий ҳолатга эриштириш учун нима қилиш керак ва бу борадаги муаммо ва масалаларни қандай ечиш керак? Бу саволларга жавоб бериш, уни атрофлича ўрганиш, изанишлар олиб бориш муҳим масала. Мавзунинг қанчалик аҳамиятли экани ҳам шунда. Бунинг учун эса яратган Роббимиз кўрсатмаларини чуқур англашимиз, суюкли ҳабабимиз суннатларида бардавомлик лозим ва шарт бўлади. Ҳар қандай инсон ожиз қолиб, бадан ва қалб хасталикларига ёʼлиққанда, дунёвий ва ухровий ночорликларга дучор боʼлганда оʼз-оʼзидан нажот ёʼлини истай бошлайди. Ҳар қандай чора-тадбирни қоʼллаб коʼради. Ниҳоят, ҳақиқий нажотни фақат Қурони каримдан топади. Қурʼони карим моʼмин-мусулмон ҳаётининг дастури боʼлиши билан бирга, унинг ҳар бир жисмоний ва руҳий хасталикларига шифо ҳамдир. Агар унинг шифобахшлигига шубҳа қилмасдан, ишонч ва камоли эʼтқод билан барча шартларини мукаммал бажарса, албатта коʼзлаган мақсадига етади
Аллоҳ азза ва жалла Қурʼони каримда марҳамат қилиб айтади:
وَنُنَزِّلُ مِنَ ٱلۡقُرۡءَانِ مَا هُوَ شِفَآءٌ۬ وَرَحۡمَةٌ۬ لِّلۡمُؤۡمِنِينَۙ وَلَا يَزِيدُ ٱلظَّـٰلِمِينَ إِلَّا خَسَارً۬ا
“Биз моʼминлар учун шифо ва раҳмат боʼлган Қурʼон оятларини нозил қилурмиз. (Лекин бу оятлар) золим-кофир кимсалрга фақат зиённи зиёда қилур”.(Исро сураси 81-оят)
Демак инсон ҳар қандай жисмоний ёки руҳий касалликга йўлиқмасин унинг давоси албатта буюк шариатимиз бўлмиш Ислом динида ўз ечимини топади.
Умаров Талъат,
4-курс талабаси






