Аввал хабар берганимиздек, 17 февраль куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударрислари Ойбек Хошимов ва Муҳаммадяҳё Ходжаев гуруҳ раҳбари сифатида Саудия Арабистонида умра зиёратига жўнаб кетишган эди.
Кеча, 27 феврал куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударрислари Ойбек Хошимов ва Муҳаммадяҳё Ходжаев Умра зиёратидан қайтиб келдилар.
Ўн кунлик умра сафари давомида зиёратчиларимиз Мадинаи мунавварада шаҳрида 3 кун бўлиб, “Масатул Бустан” меҳмонхонасида истиқомат қилишди. Биринчи куни мударрисларимиз ўзларига бириктирилган гуруҳдаги зиёратчилар билан у ердаги муборак Пайғамбаримиз дафн этилган Масжиди Набавийни, ислом тарихи билан боғлиқ бўлган “Қубо” ва “Қиблатайн” масжидлари, Уҳуд этагидаги шаҳидлар қабристони, “Бақиъ” қабристонларини зиёрат қилдилар.
Тўртинчи куни зиёратчиларимиз Зул Хулайфада эҳромга кирдила ва Маккаи мукаррамага Умра ибодатини адо этиш учун йўлга чиқдилар. Макка шаҳрида зиёратчиларимиз 7 кун давомида “Аброжул Кисва” меҳмонхонасида истиқомат қилдилар. Бу муқаддас маконда зиёратчиларимиз Умра ибодатини адо этдилар. Мударрисларимиз бошчилигидаги зиёратчилар Савр тоғи, Хиро тоғи ва Арафот водийсини зиёрат қилдилар. Зиёратчиларимиз Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада юртимизга тинчлик, халқимизга фаровонлик ва оилаларига бахту саодат тилаб қилган дуои илтижоларини даргоҳида қабул қилинишини сўраб қоламиз.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
матбуот хизмати




