SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Орзу-умидлар уйғотувчи хушхабар.
02.06.2020 / Bo‘limda Maqolalar

Исломда қасам тушунчаси

Бизнинг тилимиздаги “қасам” ва “онт” сўзлари ўрнига араб тилида “қасам”, “ҳалиф” ва “ямин” сўзлари ишлатилади. “Ямин” сўзи “ўнг томон”, “ўнг қўл” маъноларини англатади. Арабларда қасамга “ямин” сўзи ишлатилишининг сабаби, уларнинг одатлари бўйича, кишилар ўзаро қасам ичишганида бир-бирларининг ўнг қўлидан тутиб туриб, қасам ичишганларидир.
“Ямин” шаръий истилоҳда қуйидагича таъриф қилинади: “Аллоҳ таолонинг исми ёки у Зотнинг сифатларидан бирини зикр қилиш ила эҳтимоли бор бир ишни таъкидлашдир”. Ёки бошқа бир таърифга кўра “Хабарни Аллоҳ таоло исми билан қувватли қилишдир”.
Қасамнинг сабаби: қасам ичувчи эшитувчига ўзининг рўстгўйлигини билдириш.
Қасамнинг нави: Қасам икки хил бўлиб, Аллоҳ учун ичилган қасам ва Аллоҳдан бошқа номга ичилган қасам. Аллоҳ номига ичиши: “Аллоҳга қасамки, фалон ишни қиламан ёки қилмайман”га ўхшаш қасамлар; Ундан бошқасига мисол, “Ҳовлига кирсанг, талоқсан, ҳурсан”, каби шартга боғланган ишлардир. Бу урфга кўра қасамга айланиб кетган. Энди Аллоҳ таолонинг номидан бошқа билан ичилган қасам, масалан, ота-онам ҳаққи, нон ҳаққи каби қасамлар макруҳдир. Аҳмад ва Термизийдан ривоят қилинган ҳадисда: “Ким Аллоҳдан бошқа билан қасам ичса, батҳқиқ ширк келтирибди”, дея Пайғамбаримиз қаттиқ огоҳлантиганлар.
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умарнинг бир гуруҳ отлиқлар ичида отаси ила қасам ичаётганини билиб қолдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга: “Огоҳ бўлинглар! Аллоҳ азза ва жалла сизларни оталарингиз ила қасам ичишдан қайтаради! Ким қасам ичадиган бўлса, Аллоҳ ила қасам ичсин, бўлмаса, жим турсин“, деб нидо қилдилар. Умар: “Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг наҳйиларини эшитганимдан буён на ўзим ўшандоқ қасам ичдим ва на бошқанинг ўшандоқ қасамини тилимга олдим”, дедилар”. (Бешовлари ривоят қилишган)
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир оғиз сўзларидан кейин нафақат умрбод ўз ота-боболарининг номи ила қасам ичмаганлар, балки, бошқа бировлар ота бобоси ила қасам ичиб гапирган гапларини ҳам тилларига олмаганлар.
Қасам турлари: қасам кафоррот бериш бермаслик, гуноҳ ёки савоб бўлиш жиҳатидан 3 га бўлинади:

Ø Ғомус қасам

Ø Мунаъқид қасам

Ø Лағв қасам

      Энди бу қасам турлари билан танишсак. Ғомус луғатда “чўмилиш”, “кўмилиш” маъносида бўлиб, ғомус қасам эгасини гуноҳкор қилиб, жаҳаннам оловига кўмилишига сабабчи бўлади. Ғомус қасам-ўтган нарсани қилгани ёки тарк қилганига қасддан, била туриб ёлғон қасам ичиш. Масалан, “Аллоҳга қасамки, кеча бозорга кирмадим”, дейди, лекин кеча бозорга кирган бўлиб, атай қасам билан ёлғон гапиради. Хуллас, Аллоҳ номи ила қилган ишини қасддан қилмадим дейиш ёки қилмаган ишини қасддан қилдим дейиш ғомус қасамдир. Бу қасам учун каффорат тўланилмайди. Лекин қаттиқ гуноҳкор бўлади. Амр ибн Ос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Гуноҳи кабиралар: “Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, жонни ўлдириш ва ғомус қасам”. (Ибни Ҳиббон ривояти)
Ғомус қасам инсонлар орасида авж олган бўлиб, айниқса тижорат ва фойда ўринларида савдогарлар, харидорлар, мутасаддилар ўта эҳтиёт бўлишлари зарур. Чунки, Абу Умома разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мусулмон кишининг молини кесиб олиш учун қасам ичса ва қасамида фожир бўлса, Аллоҳ унга жаннатни ҳаром қилади ва дўзахга киритади”, дедилар. Кўриниб турибдики, бировнинг молига ноҳақлик билан қасам ичиб, эга чиқилса, Аллоҳ таоло ўша бандани шарманда қилади.
Лағв қасам-номидан ҳам маълумки, бекорчи қасам. Бир ишда ўзини ҳақ эканини гумон қилсаю, иш аксинча чиқиб қолса, қасам беҳуда бўлади. “Беҳуда қасам”, деб, ўйламай-нетмай, тил ўрганиб қолганидан ичиладиган қасамга айтилади. Айниқса, арабларда қасам лафзи осон чиқади. Сўз орасида ҳам, валлоҳи, биллаҳи, таллоҳи, деб юборишаверади. Бунда қасам ичиш нияти умуман бўлмаса ҳам тил ўрганиб қолган бўлади. Туркий халқларда ҳар нарсага, худо урсин, деявериш ҳам шунга ўхшайди.
Бир куни Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бирларини билан йўлда юриб борар эдилар. Ов қилишаётган кишилар олдидан ўтиб қолишди. Шунда: “Аллоҳга қасамки, урдим”. “Алолҳга қасмки, хато қилдим”, деган овозлар эшитилди. Пайғамбар салоллоҳу алайҳи васаллам билан кетаётган киши “Қасамхўр бўлишдими?” деб сўради. Пайғамбар алайҳиссалом: “Йўқ, овчиларнинг қасами беҳуда бўлади. Каффорат ҳам, уқубат ҳам йўқ”, дедилар. Демак, беҳуда қасам кечирилгандир, унинг учун ҳеч қандай гуноҳ ҳам, жазо ҳам йўқ. Лекин мусулмонлик одоби кўп қасам ичмасликни тақозо этади. Бошқа бир ояти каримада кўп қасам ичиш кофирларнинг иши эканлиги таъкидланган.
Мунақид қасам-келажак ишга қасам ичиш бўлиб, бир ишни қилиш ёки қилмаслигини қасам билан таъкидлашидир. Агар айтган қасами устидан хоҳ унутиб, хоҳ мажбурланиб чиқмаса ҳам, гуноҳкор бўлади ва каффорот ўтайди. Унга тавба ва истиғфор лозим бўлади. Масалан, “Аллоҳга қасамки, эртага дарсга бораман” десаю бормаса, “Аллоҳга қасамки, бу ишни қайта қилмайман” десаю қилса, қасамхўр бўлади ва каффорот ўтайди.
Бақара сураси 255 оятга кўра, Аллоҳ таоло бекорчи қасамлар учун тутмаслиги, аксинча, қалблар касб қилган нарсалар учун тутиши баён қилинган.
Қасам каффороти: бир қул озод қилиш ёки 10 та мискинни тўйдириш ёки бир сидра 10 та мискин баданини тўсадиган кийим бериш ёки уч кун рўза тутишдир. Рўза тутиш аввалги уч ишдан бирини адо қилишга имкони бўлмагандадир. Каффоротнинг шариатда жорий қилинганлигининг ҳикмати бисёр. Киши ҳар бир гапига эътибор бериб, ўйлаб, мулоҳаза қилиб гапирадиган бўлади. Каффорот берганини бошқалар ҳам кўриб, ибрат оладилар.
Аллоҳ таоло баъзи қасамларни бўшатишни, яъни бузишни шариатга киритди. Чунки инсон гоҳо яхши, савобли, хайрли ишларни қилмасликка, ҳалол нарсани ўзига маън қилиб қасам ичиш ҳолатлари учраб туради. Ҳадиси шарифларда таъкидланганидек, ким бир ишга қасам ичса ва қасамидан бошқа яхши нарсани топадиган бўлса, қасамини яхши ишга ўзгартириши, ўша бузган қасами учун эса каффорот бериши лозим бўлади.
Аллоҳ барчамизни беҳуда қасам ичишдан сақласин. Айтилган гапларимизда собит қилсин!

4-курс талабаси Буранов Абулқосим

What you can read next

“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 23-оят
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 23-оят
Дуо қилаётганда қўлларни осмонга кўтариш Аллоҳ таоло осмонда эканига далил бўладими?
СЕМЕЙНЫЕ ЦЕННОСТИ В ИСЛАМЕ
Семейные ценности в исламе

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP