SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ўхшаши топилмас ибодат
27.04.2020 / Bo‘limda Maqolalar

Ўхшаши топилмас ибодат

Рўза – беқиёс, мисли топилмас, фазилатларга бой ибодатдир. Унинг илоҳий ҳаловатини фақат рўза тутгандагина англаш мумкин. Рўзадорнинг кўнгли тўқ, нафс жиловлари ўз қўлида, танаси ҳолсизланса-да руҳияти мадор сезади. Рўзанинг фазилатлари борасида Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен ўзим берурман, деди”. Ҳадисга кўра, Аллоҳ таоло “Рўза Мен учундир” деяпти. Мана шу фикрга эътиборимизни қаратсак, рўзани ният қилган киши ҳеч ким кўрмаса ҳам еб ичмайди, ҳатто тариқча бўлса ҳам томоғидан нарса ўтмаслигига ҳаракат қилади. Шубҳали нарсалардан йироқ юради, Аллоҳ таолонинг “Басийр” яъни ҳамма нарсани кўрувчи эканига имон келтиради. Ҳамиша қалбида “Аллоҳ таоло кўриб турибди”, деган фикр билан ўзини бошқариб туради. Рўза тутмаган вақтларида ҳам бу ишонч одатга айланади ҳамда киши ўзини ёмонликлардан ана шу фикри орқали узоқ тутади.

Абу Ҳурайра (р.а.)дан келтирилган ҳадисда Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дейдилар: “Рўза сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса, мен рўзадорман, десин”. Чиндан ҳам, рўза ўз соҳибини кўпгина ёмонликлардан, касаллик ва ношукрликдан сақлайди. Яна бир муҳим жиҳат борки, рўзадор тилига ҳам ниҳоятда эҳтиёткор бўлади. Оғзидан чиқаётган сўзлар аввалгидек ўйланмаган ёки бепарда бўлмайди. Рўзанинг ҳурмати билан сўзларини обдон чиғириқдан ўтказади. Илгарилари бемалол тилларидан учган бепарда гаплар энди оғиздан чиқмаслигига эътибор қаратади. Бу эса ўз навбатида қанчадан-қанча жанжалу низоларнинг олдини олади, кишилар ўртасидаги гиналарни кеткизади, яхшиликларга сабаб бўлади. Мабодо рўзадорни кимдир жаҳлини чиқарса, ана шундай ёмон гапиришга ундаш ҳолатлари рўй берса, ҳадиси шарифда эслатилгандек: “Мен рўзадорман”, дейиш билан муаммога жавоб топилади.

Рўзанинг фазилатлари чексиз, беадоқ. Ҳадисда шундай дейилади: “Рўзадорга икки хурсандлик бордир. У иккисини ҳам яшагай. Қачон ифторлик қилса хурсанд бўлгай ва қачон Роббисига мулоқот бўлганда, рўзаси ила хурсанд бўлгай”. Тонг қоронғусидан то шомга қадар еб ичишдан чекланган нафснинг ифторлик пайтидаги роҳатини фақат рўзадоргина ҳис қила олади. Бу пайтда кишининг танаси ҳорғин бўлсада руҳияти, маънавияти дармон йиққан бўлади. Аввало ибодатни адо этганидан, чексиз савобларга эришганидан, қолаверса ташна жисмига сув ва очиққан нафсига ҳалол егуликка етишганидан кўнгли осмон қадар кўтарилади. Охиратда эса, тутган рўзаси туфайли берилажак жаннатдан шод бўлиши таъкидланади.

Набий (с.а.в.) ҳадисларида шундай дедилар: “Ким Рамазон рўзасини иймон ила савоб умидида тутса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинур”. Ҳаётимиз давомида кўпгина хатоларга йўл қўямиз, уларни мағфират этишини ҳамиша Аллоҳдан сўраймиз. Рўза сабаб гуноҳлар кечирилиши бу улкан имкониятдир. Бундан ташқари, Рамазон рўзасини имон ва савобни умид қилиб тутиш жоизлиги эслатилмоқда. Ушбу ҳадис рўзанинг нақадар қадри юксак эканини англатади.

Ҳар бир мусулмоннинг орзуси жаннат. Унга етишмоқни Яратгандан сўраймиз доимо. Бироқ рўзадорлар учун жаннатнинг алоҳида эшиги борлиги бу ибодатнинг нақадар фазилатли эканини англатади. Пайғамбаримиз Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай марҳамат қиладилар: “Жаннатнинг бир эшиги бўлиб, Райён, деб номланур. Қиёмат куни рўзадорлар ундан кирурлар, улардан бошқа бирортаси кирмас. “Рўзадор қаерда?” деюрлар. Улар ундан кирурлар. Қачон уларнинг охиргиси кирса, у бекитилур. Ундан бошқа ҳеч ким кирмас”. Рўзадорларга берилажак ажру мукофотларнинг салмоғини мана шу ҳадисдан ҳам билиб олсак бўлади. Бинобарин, “Райён” деб номланган махсус жаннат эшиги ҳар бир рўзадорга олий мукофотдир.

Ҳақиқатдан ҳам, рўзанинг фазилатлари битмас туганмас хазина каби, бу ҳақида қанча гапирмайлик, янада ортиб бораверади. Муҳими, имкониятлар фаслида – муборак Рамазон ойида беқиёс онлардан фойдаланиб қолайлик. Рамазоннинг кунлари ғанимат, у жуда тез ўтиб бормоқда. Шукрки, юртимизда ушбу ойни муносиб ўткизиш учун кўпгина шароитлар яратилган. Мусулмонлар ўз ибодатини эмин-эркин адо этмоқдалар. Уламоларимиз томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда бир-биридан долзарб мавзуларда суҳбатлар уюштирилмоқда, юртдошларимиз ўз саволларига жавоб олишмоқда. Албатта, буларнинг барчаси бизларга берилган бебаҳо неъматдир.

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим

 юрти мудири ўринбосари             А.Ғаниев

What you can read next

Bagʻrikenglik bizning qadriyatimiz
Bagʻrikenglik bizning qadriyatimiz
Хуш келдинг шаҳри султон!
Хуш келдинг шаҳри султон!
СУНАНИ ТЕРМИЗИЙ АСАРИДА ҚУРЪОН ОЯТЛАРИ
Сунани Термизий асарида Қуръон оятлари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP