Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ ﷺ айтдилар: “Бир киши йўлда кетаётганида чанқоғи кучайди. Йўлидан қудуқ чиқиб қолди ва унга тушиб сув ичиб қайтиб чиқди. Чиқганида бир кучук тилини осилтириб, чанқоғидан тупроқни ялаб турганди. Баc, киши ўзига ўзи: “Бу кучукга ҳам менга етган чанқоғликдек бир чанқоғлик етибди” деди ва сувга тушиб маҳсисини сувга тўлдирди. Сўнгра уни оғзига тутди ва кучукни суғорди.
Бас, Aллоҳ ундан рози бўлди ва уни мағфират этди.” (Саҳобалар) айтишди: “Эй Росулаллоҳ ﷺ, бизларга ҳайвонларда ҳам ажр борми?” Росулуллоҳ ﷺ: “Ҳар бир нам жигар эгасида (тирик жонзотда) ажр бордир” дедилар.
Бухорий ривояти (Саҳиҳул Бухорий, 2009, Одоб китоби, “Одамлар ва ҳайвонларга раҳм-шафқат” боби).
Ҳадисдаги кўрсатмалар:
1 – Инсонлар, ҳайвонлар ва қушлардан бўлган ҳар қандай тирик жонзотга раҳм-шафқатга тарғиб.
2 – Ҳайвонлар ҳам ҳудди инсонлар каъби очлик, чанқоқлик ва ёмон муомаладан аъзият чекишлиги.
3 – Яхшилик ва солиҳ амалларнинг эшиклари кўпдир … улардан бири ҳайвонларга ёрдам бериб раҳм-шафқат қилишдир.
4 – Ўзининг алам-аъзобларини сезганидек, бировларнинг ҳам аламларини сезиш кераклигига танбеҳ.
5 – Ҳайвонларга нисбатан чиройли амал қилганларга мағфират этилиш мукофоти тортиқ этиларкан, инсонларга нисбатан қилинганига қандай мукофот бор экан а?
6 – Ҳайвонларга ёрдам бериш ва бунга тарғиб қилишда, ҳозирги янги, ҳайвонларга яхшилик қилишга чақирувчи жамиятлар пайдо бўлишидан олдин исломнинг бу соҳада ҳам пешқадам бўлганлиги.
1-курс талабаси Илхомий Икромбекнинг “Ат-Тарбиятул Исламийя” китобидан эркин таржимаси.





