Ажзчи – (турк). Амир Темур ва Темурийлар даврида ҳарбий сафарга отланган қўшинни машаққатли жойлардан олиб ўтиш мақсадида маҳалллий аҳолини ичидан танлаб олинган йўл кўрсатувчилар. Бу мансаб Темурийлар тарихига оид ёзма обидаларда, хусусан «БОБУРНОМА»да кайд этиб ўтилган.
Атка – темурийлар даврида амирзодаларга илм-фан, харбий санъат, одоб ахлоқнинг нозик жиҳатларидан тарбия берувчи мансабдор шахс.
Баковул – темурийлар саройида таом ҳамда ичимликлар тайёрловчи ошпазлар бошлиғи.
Баронгор ёки буронгор – темурийлар қўшинида қўшиннинг ўнг каноти бўлиб, бевосита ҳукмдорнинг ўзигагина бўйсинган.
Барсчи – Амир Темур қўшинида овчилар ҳамда қўшин учун озиқ-овқат тайёрлайдиган қўшин бошлиғи.
Бахшийлар – темурийлар давлатида ёзув ишлари билан шуғулланувчи Девон ходимлари. Улар одатда уйғурлардан бўлишган.
Бек атка – темурийларда амирзодаларни тарбиялайдиган шахс.
Жавмак – темурийлар даврида ҳарбий ва Аҳли давлат ҳодимларига бериладиган мояна(ойлик, маош).
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти
3-босқич толиби Хайдаров Иброҳим





