ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
23.11.2018 / - Мақолалар, Ҳадис, Янгиликлар

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қиёматда менга шафоатчи ва гувоҳ бўлсинлар, десангиз…” туркумидан 5- ҳадис “Ёмонлик ва бидъатларни рад этиш”

 

عَنْ أُمِّ الْمُؤْمِنِينَ أُمِّ عَبْدِ اللهِ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَحْدَثَ فِي أَمْرِنَا هَذَا مَا لَيْسَ مِنْهُ فَهُوَ رَدٌّ». وفي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «مَنْ عَمِلَ عَمَلا لَيْسَ عَلَيْهِ أَمْرُنَا فَهُوَ رَدّ»ٌ. (رواه البخاري ومسلم).

 

Уммул мўминин Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Кимки динимизда асли йўқ бўлган нарсани пайдо қилса, у албатта рад этилур».

Имом Муслимнинг ривоятида: «Кимки биз унга буюрмаган амални қилса, у албатта рад этилур». (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

Бу ҳадис Ислом динининг асл қоидаларидан биридир. “Амаллар ниятлар биландир” ҳадиси амалларнинг ички-ботиний тарафи учун мезон ҳисобланиб, агар Аллоҳ толо розилиги мақсад қилинмаган бўлса, ҳеч бир амал учун ажр-савоб йўқ эканлигини англатарди. Бу ҳадис амалларнинг зоҳирий тарафи учун мезон ҳисобланади ва ҳар қандай амал агар Аллоҳ ва Расулининг амри бўлмаган бўлса, қилган кишининг ўзига қайтарилажагини ҳамда кимки динда Аллоҳ ва Расули изн бермаган нарсаларни пайдо қиладиган бўлса, Ислом дини ундан пок эканлигини англатади.

Имом Нававий айтадилар: «Ушбу ҳадисни ёддан билиш ва мункар ишларни қайтаришда уни далил қилиб келтириш керак».

Ибн Ҳажар Ҳайтамий айтадиларки: «Бу ҳадис энг сермазмун қоидалардандир. Бирор далилдан шаръий ҳукмни чиқариб олишдан аввал ўша далилни шу қоида асосида текшириб кўриш лозим».

— Ислом дини фақат бўйсуниш ва эргашишдир, унда янгича нарсаларни пайдо қилиш мумкин эмаслиги

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мана шу қисқагина ҳадис билан Исломни “ғулув”га кетувчилардан, яъни, динда чуқур кетиб, одамларга Исломни мураккаб қилиб кўрсатиб қўювчилардан ҳамда ботилга эргашувчилардан, яъни Исломга бидъат таълимотларни олиб кирувчилардан ҳимоялаб қўйдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўп хутбаларида қуйидаги сўзларни айтганлари ривоят қилинади: «Сўзларнинг энг яхшиси Аллоҳнинг китобидир, йўлларнинг энг яхшиси Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам йўлларидир, ишларнинг энг ёмони кейин пайдо қилинган нарсалардир. Зеро, ҳар бир кейин пайдо қилинган нарса бидъатдир, ҳар қандай бидъат эса залолатдир». (Муслим ривоятлари).

Имом Байҳақий ривоятларидаги ҳадисда эса, худди шу сўзлардан кейин қўшимча: «Ҳар қандай залолат эса дўзахдадир» лафзи ҳам ворид бўлган.

— Рад этиладиган амаллар

Биз ҳар қандай амал борасида шариат берган ҳукмни тан олмоғимиз, одамлар ўзларига ёқиб қолган амал билан шариат устидан ҳукм чиқармоқчи бўлсалар бундай амални ботил деб уни кескин рад этмоғимиз лозим. Амалларни шариат устидан ҳоким қилиш эса очиқ залолатдир.

Рад этилиши лозим бўлган амаллар икки турли бўлиши мумкин:

  1. Ибодатларда. Қайси бир ибодат Аллоҳ ва Расули ҳукмидан четга чиқадиган бўлса, у албатта эгасига қайтарилажак мардуд амалдир.

Аллоҳ Макка мушриклари ҳақида айтадики: “Ёки уларнинг диндан Аллоҳ таоло изн бермаган нарсаларни ҳам шариатга киргазиб берувчи шериклари борми?..” (Шўро сураси, 21-оят).

  1. 2. Муомалаларда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида содир бўлган қуйидаги воқеа бунга далилдир. “Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига келиб: “Менинг ўғлим фалончининг хизматини қилар эди. Ўша кишининг аёли билан зино қилиб қўйибди. Ўғлимни ундан юзта қўй ва бир қул эвазига жазодан қутқариб олдим”, — деб фатво сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Юзта қўйинг билан қул ўзингга қайтарилади. Ўғлингга эса юз дарра урилиб, бир йилга сургун қилинади», — дедилар”. (Бухорий ва Муслим ривоятлари).

— Ёмон бидъат ва яхши бидъат

Имом Шофеий айтадилар: «Қуръони каримга, саҳиҳ Суннатга, саҳобаи киромлар ижмосига ёки улардан ворид бўлган саҳиҳ асарга зид равишда пайдо қилинган ҳар қандай янгилик бидъат ва залолатдир. Аммо мазкур манбаларга зид келмайдиган бирон хайр-яхшилик пайдо қилинса, у албатта мақтовга сазовор “бидъат”-янгиликдир».

Ёмон бидъатлар ичида фақатгина макруҳ бўлганлари ҳам бор. Аммо фақат зарар ва фасод келтирадиган ҳамда Исломнинг асл мақсадлари ва аҳкомларига зид бўлган бидъатлар ҳаром қилингандир. Таъкидлаб ўтиш лозимки, бундай бидъатлар кишини очиқ залолатга, қинғирликка ва ҳатто куфрга ҳам етаклайди. Чунончи, илоҳий ваҳийни ва Аллоҳ шариатини инкор этувчи, шариат соясида ҳаёт кечиришни қолоқлик ва заифлик деб билувчи, инсон ўйлаб чиқарган қонунларни ҳоким қилишни талаб этувчи ҳайъатлар ва жамоаларга аъзо бўлиш ҳам одамни куфрга олиб кириб кетиши мумкин.

Мушриклар бир сидр дарахтини улуғлашар ва унга қурол-аслаҳаларини осиб қўйишар эди. Шунинг учун улар бу дарахтни Зоти анвот (қуроллар осиладиган дарахт) деб аташарди. Ҳунайн жангидан аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаи киромлар билан бирга ўша сидр дарахти олдидан ўтиб қолдилар. Шунда саҳобалар:

— Ё Расулуллоҳ, анавиларда Зоти анвот бўлгани каби, бизга ҳам Зоти анвот қилиб беринг! – дейишди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

— Аллоҳу акбар!.. Бу Мусо алайҳиссаломга қавми айтган гапнинг ўзгинаси-ку! Улар: “Анавиларнинг илоҳлари бўлгани сингари, бизларга ҳам бир илоҳ қилиб беринг!” дейишган эди, — дедилар. Сўнгра, қўшиб қўйдилар: — Сизлар жоҳиллик қилаётган қавмсизлар, ҳали сизлардан аввал ўтган қавмлар йўлига изма-из эргашасизлар…

— Имом Муслим ривоятларида келган: “Кимки биз унга буюрмаган амални қилса, у албатта рад қилинур” лафзининг маъноси

Баъзи кишилар ўзлари бидъат ўйлаб чиқармасалар-да, бошқалар чиқарган бидъатларни қилиб юрадилар. Бундайларга Имом Бухорийнинг «Кимки динимизда асли йўқ бўлган нарсани пайдо қилса…» ривоятини келтирсангиз саркашлик билан: «Буни мен пайдо қилганим йўқ, шунинг учун қилавераман», — дея жавоб бериши мумкин. Шунда, унга Имом Муслимнинг “Кимки биз унга буюрмаган амални қилса, у рад қилинур” ривоятини келтирсангиз, бидъатчи учун узр-баҳоналарга ўрин қолмайди.

— Ислом дини комил ва бенуқсон диндир.

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти

талабаси Шамсиддинхўжа Сулаймонов

 

Қўшимча мутолаа учун тавсия

“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан 23-оят
Ҳасан ибн Зиёднинг ҳаёти ва илмий мероси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни сочларини оқартирган оят

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори