ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
21.08.2020 / - Мақолалар

Расулуллоҳ туфайли…

                    

عن ابن عباس رضي الله عنهما ، أن رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم قال : إِنَّ اللهَ تَجَاوَزَ لِي عَنْ أُمَّتِي الخَطَأَ وَالنِّسْيَانَ ، وَمَا اسْتُكْرِهُوا عَلَيْهِ . حديث حسن رواه ابن ماجه والبيهقي وغيرهما.

 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ таоло мен туфайли уматтимнинг янглишиб, унутиб ҳамда мажбурланиб қилган ишларини кечириб юборди”, дедилар”. Ҳасан ҳадис, Ибн Можа, Байҳақий ва бошқалар ривояти.  

Ҳадиснинг умумий маъноси

Шарҳ: Ушбу ҳадисда Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига бўлган фазли ва раҳмати баён қилиняпти. “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта Аллоҳ таоло мен туфайли уматтимнинг хато қилиб, унутиб ҳамда мажбурланиб қилган ишларини кечириб юборди”, дедилар”. Ҳадисдаги Пайғамбар алайҳис саломнинг “Мен туфайли кечириб юборди”, деган сўзларидан бу раҳмат, бу буюк фазл фақат биз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам умматига хос эканлигини кўриб турибмиз. Чунки пайғамбар алайҳис салом “мен туфайли”, деб айтдилар. Бизлардан олдинги уммат бирор яхшилик қилишни қасд қилиб, унинг амалини воқеъликда бажара олмаса, у бир яхшилик қилди, деб ёзиб қўйилмас эди. Ёки бирор ёмонлик қилишни қалбига тугиб қўйиб, кейин уни амалда қилмай тарк қилса, унга бир яхшилик қилди, деб ёзиб қўйилмас эди. Бу умматдачи, шу ҳолатларда уларнинг номайи аъмолига бир яхшилик қилди, деб ёзиб қўйилади. Қолаверса, бошқа умматларнинг янглишиб, унутиб ёки мажбарланган ҳолда бажарган ишларининг гуноҳлари кечирилмас эди. Бу умматнинг яна бошқа кўп фазилатлари бор. Ҳадисдаги айтилганидек, Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам сабабли, у зотнинг умматига раҳмат қилди, улар янглишиб, унутиб қилган ҳамда мажбуран қилиб қўйган ишларини кечириб юборди.   

Аллоҳ таолонинг:

“Агар ичингиздаги нарсаларни ошкор қилсангиз ҳам, махфий қилсангиз ҳам, сизларни Аллоҳ ҳисоб-китоб қилади”, деганояти нозил бўлганида, Абу Бакр Сиддиқ, Умар, Абдурраҳмон ибн Авф, Муоз ибн Жабал ва бир гуруҳ саҳобалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: “Аллоҳ таоло елкамизга тоқатимиз етмайдиган нарсаларни юклади. Ахир биз ичимизда шундай сўзларни айтамизки, у сўзлар қалбимизда қолишини истамаймиз”, дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар бани исроил қавмига ўхшаб: “Эшитдик ва осийлик қилдик”, деб айтмай, балки, “Эшитдик ва итоат қилдик”, деб айтинглар”, дедилар”. Бу оят  саҳобаларнинг қалбларига жуда оғир келди. Бироз вақт ўтиб Аллоҳ таоло мўминларга кенгчилик қилиб қуйидаги ояти каримани нозил қилди:

لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا لَهَا مَا كَسَبَتْ وَعَلَيْهَا مَا اكْتَسَبَتْ رَبَّنَا لَا تُؤَاخِذْنَا إِنْ نَسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا

    Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди. Унинг касб этгани (яхшилиги) – ўзига ва орттиргани (ёмонлиги) ҳам ўзигадир. (Яна дедиларки:) «Эй, Раббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни койима!

Ушбу ояти карима нозил бўлганидан кейин Аллоҳ таоло: “Мўминларнинг илтижоларини бажардим”, деди. Шу билан мўминларнинг қалбларига шамол тегди. Бу оят билан аввалги оятнинг ҳукми бекор қилинди. Инсонлар бажараётган амалларининг мақсадига қараб жазога тортиладиган бўлишди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло банданинг қасдан қилмай балки, янглишиб қилган ёки унутиб қилиб қўйган ёхуд мажбуран қилган амалларининг гуноҳларини кечириб юборди. Ҳадисдан ислом динининг нақадар бағрикенг экани, бу умматнинг бошқа умматлардан ҳамда Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг бошқа пайғамбар (алайҳимус салом)лардан афзал экани маълум бўлиб турибди.

Ҳадиснинг аҳамияти

Мазкур ҳадисда инсон ҳаётида кўп учраб турадиган уч турли амал ҳақида зикр қилинган. Улар:

  1. Хато қилиб, янглишиб қилган амаллар;
  2. Унутиб қилган амаллари;
  3. Мужбурланиб қилган амаллар.

Бу уч турли амал фиқҳнинг деярли барча бобларида зикр қилинади.  Инсон барҳаёт экан,  албатта ҳаётида турли амаллар қилади. Бу амаллар инсонни бу дунё ва охиратда ё азиз, ё хор, ё саодатли, ёхуд бахтсиз қилади. Инсон бажарадиган амаллар икки қисмга бўлинади:

  1.  Қасдан ва ихтиёр билан.
  2.  Қасдсиз ва ихтиёрсиз.

Қасдсиз ва ихтиёрсиз бажарадиган амалларига инсоннинг янглишиб ё унутиб ёхуд мажбуран қиладиган амаллари киради. Ҳадисда мана шу иккинчи қисмдаги қилинадиган амалларнинг гуноҳини кечирилиши ҳақида зикр қилинган. Бундан маълум бўлиб турибдики, биринчи қисмдаги амалларнинг гуноҳлари кечирилмас, балки у сабабли инсон жазоланар экан. Бу ҳадисдан Аллоҳ таоло ва У зотнинг расули  Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мусулмонларга нақадар раҳмли ва меҳрибон эканларини билиб оляпмиз.

Ҳадиснинг фиқҳий масалалари

  1. Хатолик билан бажарилган амал — бу одатда инсон бир иш қилишни мақсад қилади, кейин унинг қилмоқчи бўлган иши тасодифан ўзи мақсад қилмаган нарсага рўбаро келади. Масалан: бир киши кийикни кўзлаб ўқ узсаю, ўша ўқи тасодифан бир инсонга тегиб кетса, буни атайлаб эмас, балки хато қилиб, янглишиб тегизди, деб айтилади. Хато қилиб, янглишиб қилинган амалларнинг гуноҳи кечирилиши улар ортида келиб чиқадиган ҳукмларни ҳам бекор қилади дегани эмас. Яъни, бир киши таҳорати йўқлигини унутиб намозни ўқиса, таҳоратсиз ўқиганининг гуноҳи кечирилиши намозининг дуруст бўлганини билдирмайди. Балки, намозини қайта ўқийди. Бир кишини хато қилиб ўлдириб қўйса, унинг гуноҳи авф этилса-да, лекин дия тўлаши вожиб бўлади.

Унутиб бажарилган амал – инсонбир амални мумкин эмаслигини биладию, фақат ўша ишни қилишдан олдин мумкин эмаслигиниунутибқўяди.Масалан: бир рўзадор киши рўза ҳолатида ичиш, ейишни мумкин эмаслигини билади. Лекин шуни унутиб еб қўйса ёки сув ичиб қўйса, унинг рўзаси бузилмайди. Рўза қазо бўлмайди.

Бир киши таҳоратсиз эканини унутиб, намоз ўқиса, кейин намозини таҳорати бўлмаган ҳолда ўқиб қўйгани аниқ бўлса, қайтадан намозини ўқийди. Бироқ биринчи марта таҳоратсиз намоз ўқигани учун гуноҳкор бўлмайди. Бир киши намозини ўқишни унутиб қўйса, намоз вақти чиқиб кетганидан кейин эсига келса, қазосини ўқийди. Атайлаб қилмагани учун гуноҳкор бўлмайди.

Мажбурланиб қилинган амал деб – умуман ўзида ихтиёри ҳам йўқ, ман қилишга ҳам умуман қудрати бўлмаган кишининг мажбуран қилган амалига айтилади. Масалан:

  1. Бир киши ўзи кирмасликка қасам ичган хонасига бошқалар томонидан мажбуран кўтарилиб, киритилса, унинг қасами бузилмайди.
  2. Бир кишини бировни уришга мажбурлатишса, кейин у мажбуран урганида ҳалиги киши ўлиб қолса, урган киши гуноҳкор бўлмайди, жумҳур уламолар наздида.
  3. Бир аёлни зинога мажбурлашса, аёл жонини сақлашига бошқа йўл топа олмаса, гуноҳкор бўлмайди.  

Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

  1. Аллоҳ таоло бандаларининг янглишиб, унутиб ёки мажбурланиб қилган амаллари учун жазоламаслиги, балки ундай амалларнинг гуноҳини кечириб юбориши;
  2. Жазо фақат қасддан, атайлаб қилган амаллар учун бўлиши;
  3. Инсон янглишиб, хато қилиб ёки унутиб қилиб қўйган ишларининг гуноҳи кечирилса-да, унинг ортида келиб чиқадиган ҳукмлар бекор бўлмаслиги;  
  4. Ҳадиси шарифда айтилган учта ҳолат аввалги қавмларда бўлмаганлиги, балки фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига неъмат қилиб берилганлиги.  

Фойдаланилган адабиётлар:

  1. Имом Нававийнинг “Арбаъинун Нававий” китоби.
  2. Ибн Дақиқил Ъиднинг “Шарҳул арбаъин ҳадисан нававия” китоби.
  3. Доктор Муҳаммад Юсрининг “Жомеъ фи шарҳил арбаъин нававия” китоби.
  4. Доктор, аллома Мустафо Буғонинг “Вофи фи шарҳил арбаъин нававия” китоби.

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мудир ўринбосари А.Ғаниев

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тановул қилган таомлар (3-қисм)
Ёшларни диний мутаассиблик ва ақидапарастлик ғояларидан асраш
Пайғамбар алайҳиссаломнинг умумий одоблари ва хос сифатлари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

  • РАМАЗОН САХОВАТ, САБР ВА ДУО ОЙИДИР

  • Имтиҳонларда рақамли технология

  • Интеллектуал ёшлар – келажагимиз

  • Салавот айтиш

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори