SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Қубо масжиди
25.03.2020 / Bo‘limda Maqolalar

Қубо масжиди

Исломда биринчи қурилган масжид ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кўчиб ўтаётган пайтларида Мадина йўлида Қубо деб номланган жойга етиб, ўша бир неча кун турганлар. У ерда биринчи бўлиб “Қубо” масжидига асос солганлар ва илк маротаба ўша масжидда жамоат намозини ўқиганлар.
Аллоҳ таоло Қуръонда:
لَا تَقُمْ فِيهِ أَبَدًا لَمَسْجِدٌ أُسِّسَ عَلَى التَّقْوَى مِنْ أَوَّلِ يَوْمٍ أَحَقُّ أَنْ تَقُومَ فِيهِ فِيهِ رِجَالٌ يُحِبُّونَ أَنْ يَتَطَهَّرُوا وَاللَّهُ يُحِبُّ الْمُطَّهِّرِينَ
“(Эй Муҳаммад!) зинҳор (Сиз) унда (намоз ўқиш учун) турманг! Биринчи кундан тақвога асосланган масжид эса, унда туришингизга лойиқроқдир. Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар”, – дея сифатлаган масжид ҳам айнан “Қубо” масжидидир.
Жойлашган ўрни: Мадинанинг жанубий ғарбидаги Қубо қишлоғида жойлашган. Ҳарами набавийдан 3–5 км узоқликда жойлашган.
Номланишининг сабаби: Қубо қишлоғида жойлашгани учун Қубо деб номланди.
Қубо масжидининг қурилиши: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Мадинаи Мунавварага келганларида Амр ибн Авф уруғидан бўлган Кулсум ибн Ҳидмнинг уйига тушдилар. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Қубо масжиди қибласи пойдеворига асос солганлар. Масжид қурилиб битказилгач, жамоат билан намоз ўқишни бошлаб берганлар.
Масжиднинг фазли: “Қубо” масжидини зиёрат қилиш, у ерда намоз ўқишнинг фазли борасида кўплаб ҳадислар келган.
أُسَيْدَ بْنَ ظُهَيْرٍ الْأَنْصَارِيَّ – وَكَانَ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ -يُحَدِّثُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ : الصَّلَاةُ فِي مَسْجِدِ قُبَاءٍ كَعُمْرَةٍ.
Усайд ибн Зуҳайр Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қубо” масжидида ўқилган намоз умрадекдир”, – деб марҳамат қилдилар”.
Ушбу ҳадис “Қубо” масжидида ўқилган намознинг савоби умранинг савобига тенг эканини баён қилмоқда.
Уламолар ҳафтада бир кун “Қубо” масжидини зиёрат қилиб, у ерда намоз ўқиш мустаҳаб эканини айтишган.
قَالَ سَهْلُ بْنُ حُنَيْفٍ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : » مَنْ تَطَهَّرَ فِي بَيْتِهِ، ثُمَّ أَتَى مَسْجِدَ قُبَاءَ، فَصَلَّى فِيهِ صَلَاةً كَانَ لَهُ كَأَجْرِ عُمْرَةٍ
Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким уйида таҳорат олиб. Сўнгра Қубо масжидига келиб, икки ракъат намоз ўқиса, унга умра ажричалик ажр бўлади”, – дедилар.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ ، قَالَ : كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْتِي مَسْجِدَ قُبَاءٍ رَاكِبًا وَمَاشِيًا، فَيُصَلِّي فِيهِ رَكْعَتَيْ
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қубо” масжидига уловда ёки пиёда келар эдилар. Унда икки ракъат намоз ўқирдилар”.
عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا، قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَأْتِي مَسْجِدَ قُبَاءٍ كُلَّ سَبْتٍ مَاشِيًا وَرَاكِبًا، وَكَانَ عَبْدُ اللَّهِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ يَفْعَلُهُ.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо:
“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам “Қубо” масжидига ҳар шанба куни уловда ёки пиёда келар эдилар”, – деб ривоят қилган. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ҳам ҳудди шундай қилардилар.
Ушбу ривоятга кўра шанба куни бориш янада афзал бўлади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа бир ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам душанба ва пайшанба кунлари борганликлари айтилган.

Қубо масжиди (1)

Унинг минораси ва мармардан ишланган меҳроби бўлиб, масжидда саҳоба Абу Айюб Ансорийга тегишли қудуқ, шунингдек, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг жойнамозлари мавжуд бўлган. Мазкур масжид Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) туялари чўккан муборак жой саналади.
Мусулмонлар ўтган асрлар давомида Қубо масжидига катта аҳамият қаратганлар. Усмон бин Аффон (розияллоҳу анҳу) ундан кейин Умар бин Абдулазиз (розияллоҳу анҳу) масжид нақшлари ва безаш ишларини олиб борганлар. Унга айвон, саҳн ва меъзаналар қурдирган. Бу масжид учун қурилган биринчи меъзана бўлган. Қубо масжиди ҳижрий 435 йилида Абу Яъло Ҳусайний, ҳижрий 555 йилида Жамолиддин Исфаҳоний томонидан янгилади. ҳижрий 877 йилида Қубо масжиди минораси қулаб тушди, ҳижрий 881 йилида Султон Қайтбой Масжидин Набавийни таъмирлаган пайтида, Қубо масжиди минорасини ҳам янгилади. Маълум қилинишича, Усмонийлар ҳукмдори Султон Маҳмудхон ҳижрий 1240 йилида Қубо масжидини қайтадан таъмирлади. Шунингдек, жомеда Усмонийлар ҳукмронлиги томонидан бир қанча таъмирлаш ишлари олиб борилди. Мазкур таъмирлашларнинг охири Султон Абдулмажид даврида амалга оширилди. Саудийлар даврида эса Қубо масжидига ўзгача аҳамият қаратилиб, унинг ташқи деворлари янгиланди ва ҳижрий 1388 йилида масжиднинг шимолий девори кенгайтирилди. Ҳижрий 1405 йилида Икки ҳарами шариф ходими, Саудия Арабистони подшоҳи марҳум қирол Фаҳд бин Абдулазиз жаноби олийларининг фармонига мувофиқ, Қубо масжиди бинолари қайтадан таъмирланди, унинг майдони бир неча баробар кенгайтирилиб, аввалги ҳолатини ўз ҳолича сақлаб қолишга катта эътибор қаратилди. Масжид атрофидаги қадимий бинолар олиб ташланди, масжид атрофи 4 томонлама янги бинолар қурилиб, янада кенгайтирилди. Масжидда олдиндан мавжуд бўлган ягона меъзана сони 4 тага орттирилди. Масжиддаги намозгоҳ майдони 1600 кв.м. дан 5035 кв.м.га етди. Масжиднинг умумий майдони эса 13500 кв.м.ни ташкил қилади.

Қубо масжиди (2)

Масжид ҳақида баъзи маълумотлар:
Эркаклар намозгоҳи 5035 м2. Аёллар намозгоҳи 750 м2. Эркаклар таҳоратхонаси 602 м2. Аёллар таҳоратхонаси 255 м2. Кутубхона 351м2. Бозор 340 м2.
Масжид қурилишида 3 миллиондан ортиқ турли ҳажмдаги ғиштлар ишлатилган. Мармар билан қопланган майдоннинг умумий майдоний 6000 м^2.
Темир устунларнинг оғирлиги 1000 тоннага етади.
Масжид қурилишида 800 дан ортиқ киши ишлаган.
Ҳижрий йилнинг бошланиши
Ёқут Ал – Ҳумавий айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубога келганларини аввалги кунидан ҳижрий йил бошланади. Баъзи фузалоларнинг гапига биноан у кунни “Арх” куни деб номлашган. Умар розияллоҳу анҳу билан саҳобалар розияллоҳу анҳум шунга иттифоқ қилишган”.

Шайхонтоҳур тумани “Эшон Бобохон” жоме масжиди имом
ноиби Абдулаҳадов Абдулмўмин

What you can read next

МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИНИНГ МАДРАСАГА ТАШРИФИ
Муфтий ҳазратларининг мадрасага ташрифи
Синония фирқаси
Синония фирқаси
Фиқҳ ул-акбар
Фиқҳ ул-акбар

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP