Китоб – фасоҳат, балоғат ва латофатда тенги йўқ ҳамрохдир. Албатта киши учун китобдан азизроқ ва ёқимлироқ суҳбатдош йўқдир.
2019-йилнинг 2-4 – октабр кунлари Ўзбекистонда 1-халқаро Тошкент китоб кўргазма ярмаркаси ташкил этилди. Илк бора ўтказилган бу халқаро анжуманда Ўзбекистондаги 30дан ортиқ давлат ва хусусий нашриёт ҳамда китоб савдо ташкилотлари ўз маҳсулотларини намойиш қилди.
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти Ахборот ресурс маркази мазкур нашриётлардан турли хил бадиий китоблар ва жаҳон адабиётига оид асарлар ҳарид қилиб ўз китоб фондини бойитди. 10 октябр куни билим юртида АРМга янги олиб келинган китоблар кўргазмаси ташкил этилди. Қуйидаги баиий асарлар бўйича “Энг фаол китобхон” танлови эълон қилинди:
“Ўткан кунлар”, “Икки эшик ораси”, “Қиёмат”, “Менким Соҳибқирон – Жаҳонгир Темур”
Танловда фаол иштирок этган талабаларга эсдалик совғалари топширилади.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
Ахборот ресурс маркази








