SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ҳасан ибн Зиёднинг ҳаёти ва илмий мероси
12.06.2019 / Bo‘limda Fiqh, Maqolalar

Мазҳаблар

Мазҳаблар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вақтларида бўлмаган, деган эътироз ҳам шунга ўхшайди. Бу гапни ақида, ибодат бобида айтса бўлади. Аммо услуб, тушуниш, баён қилиш бобида тўғри келмайди[1]. У вақтда Қуръони Карим китоб шаклида бўлмаган, барча Куръонларни куйдирайлик, дейилмайди-ку Шунингдек, тафсир, ҳадис каби илмлар, уларга тегишли китоблар ва яна кўп нарсалар илгари бўлмаган.

Мазҳабдаги ихтилофларга келсак, буниси алохида масала. Аввал қайд қилинганидек, ақида бобида ихтилоф дуруст эмас, шунинг учун бу нарса Қуръони Карим ва суннати набавийяда тўлиқ баён қилинган. Шунингдек динимизнинг асл рукнларида ҳам ихтилоф дуруст эмас. Қуръон ва суннатда бунинг қам баёни келган. Бу масалаларда хеч ким ижтиҳод қила олмайди, ихтилоф ҳам. Ҳеч ким беш вақт намозни уч ёки етти вақт бўлсин деб айтмаган, айтмайди ҳам. Ёки ҳажни зулҳижжадан бошқа ойга кўчириш, Арафотдан бошқа жойда вуқуф қилиш фикри жиддий бирор-бир инсоннинг хаёлига келмайди. Биз фиқҳий ихтилофлар деб айтаётган масалалар давр, жамият, хаёт тарзи ўзгариши билан ўзгариб турадиган баъзи шаклиёт нарсаларда, холос. Ва бу нарсаларда турли-туманлик бўлишининг ўзи табиийдир[2]. Бу борадаги ихтилоф зарардан кўра фойда келтиради. Уламоларимиз Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг ихтилофи раҳматдир”, – деган ҳадисларини худди шу фиқхий ихтилофларга тегишли, дейишади. Демак, диндаги асосий нарсаларда, яъни, ақида масалалари ва диннинг рукнларида уламолар орасида ихтилоф бўлиши мумкин эмас. Бундай масалаларни Аллоҳ таоло ўзи батафсил баён қилиб, инсоннинг аралашувига йўл қўймаган. Ҳаёт ўзгариши билан ўзгариб турадиган масалаларни эса, бўш қўйиб, мусулмонлар ақлларини ишлатиб ижтиҳод қилишларига йўл очиб берган. Фиқҳ уламолари асосан худди шу масалаларда ижтиҳод қиладилар[3]. Уларнинг ҳужжат ва далилларни тушуниш даражаларига, масалани ҳал этиш услубларига қараб ижтиҳодларининг натижаси турлича чиқади. Биз эса буни ихтилоф демоқдамиз.

Улуғ мужтаҳидларимиз Қуръони Карим ва суннати набавийя асосида, шариат қоидаларини маҳкам тутиш билан бирга, ҳар замон ва маконга салоҳиятли Ислом динининг ҳояларини, мақсадларини, инсонларнинг имкон ва эҳтиёжларини ҳам қисобга олиб иш юритганлар. 

Шунингдек, уламоларимиз фатво чиқаришда ўзлари яшаб турган юрт ва жамиятнинг шарт-шароитларини ҳам эътиборга олишган[4].

Мисол учун Имом Шофеий Ҳижозда яшаб турган пайтларида маълум фатволар, чиқарган масалалар бўйича Мисрда яшаб турганларида мутлақо ўзгача фатволар чиқарганлар. Буни ҳам ихтилоф деб бўлмайди[5].

Барча мазҳаб бошликлари – имомлар шариатнинг  биринчи   асоси,   бош   мезони   ва   асосий   манбаи Аллоҳнинг китоби Қуръони Карим эканига, сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари эканига иттифоқ қилганлар.[6]

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти талабаси Жумабоев Авазбек


[1] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф.  Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 81.

[2] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”.  Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000. Б. 58.

[3] Абдулқодир ибн Абилвафо ал-Қураший “Ал-Жавоҳир ал-музиъа фий табақот ал-ҳанафиййа”. Таҳқиқ Муҳаммад Абдуллоҳ аш-Шариф.  Байрут, “Дор ал-кутуб ал-илмиййа” нашриёти. 2005. Б. 77.

[4] Ибн Ханаий. “Тобақот ал-ҳанафия”.  – Б. 11.

[5] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”. – Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000.  – Б. 78.

[6] Ҳусниддинов З. “Ислом йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар”.  Тошкент, “Ўзбекистон” нашриёти. 2000. Б. 109. ber 5

What you can read next

Ҳусни хулқ (Шамоийилул-Мустафо)
Набий алайҳиссаломнинг сахийликлари (ШАМОИЛУЛ МУСТАФО)
Ёшларимизни интернетдаги мафкуравий таҳдидлардан асрайлик
Ёшларимизни интернетдаги мафкуравий таҳдидлардан асрайлик
Кийим кийиш одоблари
Кийим кийиш одоблари

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP