SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
21.05.2019 / Bo‘limda Maqolalar, Tavsiya

Рўза ва қалб хотиржамлиги

Рўзани бизларга фарз қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Рамазон тунларини бедор ўтказишни суннат қилган зот Муҳаммад мустафо (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот ва саломлар бўлсин.
Бугунги тараққиёт етиб бўлмас даражада ривожланаётган бир даврда, барча кўпроқ мол дунё тўплаш ва ҳожатдан ортиқча ҳашаматли иморатлар қуришга берилиб кетмоқда. Баъзилар яхши яшаш ва фаровон ҳаёт кечириш энг олий мақсад деб ўйлайдилар. Ундан бошқа меҳр-оқибат, таълим-тарбия, хулқ-одоб, қариндош-уруғчилик, қўни-қўшничилик, ажр-савоб, яхшилик, эзгулик каби қалбни хотиржам қилиб, дилни хушнуд қиладиган инсониятниниг маънавий ҳаёти иккинчи даражалидир. Зеро инсон ҳаётида энг олий неъмат қалб хотиржамлигидир. Қўштирноқ ичидаги баъзи кимсалар хотиржам яшаш даъвосида кунни тунга улаб, кунлари тинмай, тунлари ухламай, бир чақа фойдани деб ёру дўсти, қону-қариндоши ҳатто ака-укаларидан алоқани узиб, молу-дунё йиғмоқдалар. Аслида хотиржамлик шундами? Минг машаққатлар ва ҳаёт ташвишларини рўкач қилиб, бола-чақа бахонасида тўпланган бойлик ва мол-дунё бир зум хотиржамлик беролмаётгани ҳаммага маълум. Бугун европа мамлакатларида аксар одамлар баланд иморатлар ва кўп мол дунёга эгалар лекин уларда хотиржамлик йўқ. Улар бирозгина хотиржам бўлиш, ухлаб хордиқ чиқариш, ором олиш учун турли хил препаратлардан фойдаланишлари ҳеч кимга сир эмас. Бекаму кўст яшаш, фаравон ҳаёт кечириш осон пул топиш илинжида тинч ва осуда юртини ташлаб ўзга юртларга кетаётганлар ҳам орамизда йўқ эмас. Натижада хотиржам фаравон ҳаётга эришиш қолиб, соғ-саломат ўз ватанларига қайтишлари сўроқ остида қолмоқда. Мол дунёни кўплиги, уйларни баланд бўлиши инсонни моддий эҳтиёжини қондиради. Хотиржамлик эса инсон маънавиятига боғлиқдир.
Хўш унда хотиржамлик нимада? Хотиржамлик қаерда? Ким хотиржам? Инсон нима қилса қалби хотиржам дили хушнуд, ички дунёси фараҳ ва сурурга тўлиб, жисми роҳатланади? Бу саволларга жавобни муқаддас динимиздан, Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифлардан топиш мумкин.
Рамазон раҳмат ва мағфират ойидир. Бугун моҳи шариф Рамазон ойининг раҳмат ёғиладиган қисми якунланиб, мағфират даҳаси ўз шукуҳи ила давом этмоқда. Рамазонда мўмин-мусулмонларни қалби хотиржам бўлади, руҳи таскин топади, жисми роҳатланади. “Нима учун шундай?” деган савол туғилиши табиий ҳол. Чунки бу ойда исёнкор жинлар ва шайтонлар занжирбанд қилинади, рўза тутилади, Қуръони карим хатм қилинади. Рамазон ойи кириши билан шайтону жинлар кишанланишига, маҳалладаги ичкиликка муккасидан кетган Рамазонда рўза тутиб, масжидга қатнаши ҳамда фазилатли ой тугагач, асли ҳолатига қайтганларни мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Бу ойда Аллоҳ таолонинг каломи – Қуръони карим хатм қилинади. Қуръондаги Аллоҳ таолониниг раҳмати, мағфирати ва мўминларга бўлган фазли, жаннатниниг васфи, ажр-савобларниниг ваъдаси ҳақидаги оятларни эшитган мўминларнинг қалбига сакинат-хотиржамлик кириб, раҳмати буюк зотга муҳаббатлари зиёда бўлади. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади: “Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)” (Роад, 28).
Имом Муқотил ушбу оят тафсирида: “Аллоҳнинг зикридан Қуръони карим ирода қилинган”, дейди. Инсон қалбига ором бахш этиб, сакинат ва хотиржамлик бердиган буюк омил Аллоҳ зикридир. Аллоҳ таолони эслаб, тафаккур қилган, берган неъматларига шукрона тарзида мукаммал ибодат ва Қуръони карим тиловати билан машғул бўлган банда қалбига илоҳий хотиржамлик ва ором берилиши ояти каримада зикр қилинмоқда. Бугунги кунда мустақиллик шарофати билан юртимиз масжидларида хатми Қуръонлар бўлмоқда, унда каломуллоҳни эшитиб барча қалблар хотиржам, диллар ором олмоқда десак муболаға бўлмайди. Рамазон ойида шундай хайрли иш бўлгани учун ҳам у бошқа ойлардан фазилатлидир.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қлинади: “Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким мўминнниг дунёдаги машаққатни, ғам-ташвишини тарқатса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни ғам-ташвишдан халос қилади. Ким қийналган одамни oғирини енгил қилса, Аллоҳ таоло уни дунё ва охиратдаги oғирини енгил қилади. Ким мўминнинг айбини ёпса, Аллоҳ таоло уни дунё ва охиратдаги айбини беркитади. Инсон ўз биродарога ёрдам бераркан, Аллоҳ таоло ҳам бандасига ёрдамчидир. Ким илм излаб бир йўлдан юрса, аллоҳ таоло уни жаннатга бўлган йўлини енгил ва осон қилиб қўяди. Қавм Аллоҳ таолониниг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳ таолониниг китобини ўқисалар ёки ўзаро дарс қилсалар, уларга тинчлик ва хотиржамлик тушиб, раҳмат қамраб олади. Фаришталар уларни ўраб оладилар. Аллоҳ таоло уларни ўз даргоҳидагиларга айтиб беради”, дедилар” (Имом Муслим ривояти).
Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қалб хотиржамлигига етишиш омилларини санаб ўтдилар. Ҳақиқий хотиржамликкка эришмоқчи бўлганлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)ни суннатларига амал қилсин. Мўмин-мусулмонга ёрдам қилиш, оғирини енгил қилиш, айбини ёпиш Аллоҳ таолонинг каломини ўқишдек қалбга ором бахш этади. Келинглар хотиржамлик ва оромни Аллоҳ таоло буюрганидек, Пауғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) таълим берганларидек қидирайлик.
Инсон рамазонда рўза тутиб, бир неча соатлар оч қолади. Натижада жисми маълум миқдорда очлик сабабидан заифлашади. Жисмдаги заифлик инсонни турли-туман нарсаларга йўрғaлаш, дунёни арзимаган матосига югуриб-елиш кабилардан тўсади. Инсон еб-ишиш билан бир қаторда маънавий жиҳатдан ҳам мукаммал рўза тутиб, ғийбат, кўз зиноси, чақимчилик, ҳаёсиз сўзлар бахиллик ва ҳасад каби иллатлардан сақланса у ҳақиқий хотиржамликка эришиб, сурур ва фараҳга лиммо-лим тўлган қалбга эга бўлади.
Аллоҳ таоло ушбу Рамазон ойида қалблармизга хотиржамлик, ором, сурур ва фараҳни мукаммал қилиб берсин. Ушбу хотиржамликни йил давомида бизларга ҳамроҳ қилсин ҳамда икки дунё соадатига эриштирсин.

Баҳриддин Жўрабек ўғли
Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

 

What you can read next

Muzoraba turlari va undagi foydani taqsimlash
Muzoraba turlari va undagi foydani taqsimlash
Либос – инсоннинг “ID картаси”
Либос – инсоннинг “ID картаси”
Zahar
Chopon

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP