SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Пайғамбар алайҳиссаломнинг саховатлари (ИККИ ОЛАМ САРВАРИ)
18.05.2019 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar

Пайғамбар алайҳиссаломнинг садоқатлари (ИККИ ОЛАМ САРВАРИ)

 

Садоқатли ва оқибатли кишилар доимо қадрланиб, эъзозлаб келинган. Бундай одамлар ҳар қандай давраларда йўқланади, ўринлари билинади. Оқибатли бўлиш шундай улуғ бир фазилатки, у билан сифатланган одамнинг бошқа камчилик ва нуқсонлари мана шу фазилат туфайли кўринмай кетади. Агар инсонда барча яхши хислатлар мужассам бўлса-ю, аммо у оқибатсиз бўлса, унинг айни шу камчилиги барча фазилатларига соя солиб туради. Оқибати йўқ одам бора-бора инсонлар назаридан қолади. Садоқати йўқлиги ва оқибатсизлиги сабаб яқин кишиларидан узоқлашади. Оқибатли кишини эса ҳамма яхши кўради, бундай одам яхши-ёмон кунларда доим эсга олинади.

Мукаррам ахлоқларнинг барчасини ўзларида мужассам қилган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламни бундай фазилатлардан айро ҳолда тасаввур қилиш асло мумкин эмас. Зеро, ўзларига кўплаб зулму дашномлар, азияту жафолар кўрсатган кишиларни ҳеч қандай жазосиз кечириб юборган Пайғамбаримиз алайҳиссаломдек олийҳиммат зотда оқибатдек улуғ фазилатнинг мавжуд бўлиши табиийдир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом умрлари давомида барча қадрдонларига, яқин кишиларига гўзал оқибат кўрсатдилар. Жумладан, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи аёллари бўлмиш Хадича онамизни ниҳоятда яхши кўрардилар. У зот Хадича онамиз розияллоҳу анҳо вафот этганларида чуқур қайғуга ботдилар. Ҳатто суюкли завжалари вафот этган ўша йилни «Маҳзунлик йили» деб атадилар. Бундай қайғуга ботишлари бежиз эмас эди, албатта. Хадича онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга жуда кўп хизматлар қилган эдилар. Ислом динининг ривожи йўлида молларини ҳам, жонларини ҳам аямаган эдилар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Хадича онамиз билан турмуш қурганларидан кейинги кунлардан бирида сут оналари Ҳалима Саъдийя келиб, Набий алайҳиссаломдан бироз моддий ёрдам беришларини сўрадилар. Бундан хабар топган Хадича онамиз Ҳалима онага бир туя ва қирқта қўй ҳадя қилдилар. Хадича онамизнинг вафотларидан кўп йиллар ўтгандан кейин ҳам Пайғамбар алайҳиссалом у кишини яхши хотиралар билан тез-тез эсга олардилар. Баъзида бу ҳолатдан Оиша онамиз бироз рашк ҳам қилардилар. Ҳатто бир куни: «Аллоҳ таоло сизга ундан яхшироғини бермадими?» дедилар. Пайғамбар алайҳиссалом бу гапдан ғазабланиб, «Йўқ, Аллоҳ таолога қасамки, Аллоҳ менга ундан яхшироғини берган эмас. Одамлар мени инкор қилганда у менга (биринчи бўлиб) иймон келтирди. Одамлар мени ёлғончига чиқарганда у менга ишонди. Одамлар мени кўп нарсадан маҳрум қилган пайтда у мол-мулки билан менга ғамхўрлик қилди. Аллоҳ таоло менга фақат шу аёлимдан фарзандлар ато этди»,[1] дедилар.

Пайғамбар алайҳиссаломга бирор ҳадя келтирилса, «Уни фалончининг уйига олиб боринглар, у Хадичанинг дугонаси эди, Хадичани яхши кўрарди», дер эдилар. Агар уйларида қўй сўйилса, ундан Хадича розияллоҳу анҳонинг дугоналарига ҳам юборардилар.

Бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирганида уни хушмуомалалик билан кутиб олдилар, ҳол-аҳвол сўрадилар. Бир оздан сўнг аёл чиқиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга алоҳида илтифот кўрсатганларининг сабабини изоҳлаб: «У аёл Хадича борлигида келиб турарди. Олдинги қадрдонларга гўзал муомала қилиш иймондандир», дедилар.

Пайғамбар алайҳиссалом эмизиш орқали қариндош бўлган яқинларига ҳам алоҳида гўзал муносабатда бўлганлар. Бир куни Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларига сут оналари ҳамда у кишининг эри ва ўғли меҳмон бўлиб келишди. Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни ўзгача ҳурмат билан ўринларидан туриб кутиб олиб, эгниларидаги чакмонни уларнинг остига тўшадилар. Эгниларидаги чакмонни ечиб, тўшаб беришлари ўша одамнинг қадр-қиммати жуда юксак эканини билдиради. Пайғамбар алайҳиссалом умрлари давомида саноқли кишиларгагина бу даражада илтифот кўрсатганлар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Ҳалима оналаридан олдин амакилари Абу Толибнинг жорияси Сувайба ҳам эмизган эди. Пайғамбар алайҳиссалом улғайиб, бундан хабар топгач, Сувайбага гўзал муомала қилдилар. Маккада яшаган даврларида доимо у кишининг ҳол-аҳволидан хабар олиб турар ва унга ғамхўрлик кўрсатардилар. Мадинага ҳижрат қилганларида ҳам Сувайба онанинг ҳолидан хабар олиб туришни эсдан чиқармадилар.

Ҳавозин асирлари орасида Шаймо исмли аёл Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келтирилди. Шунда Шаймо ўзининг Пайғамбар алайҳиссаломга эмикдош сингил бўлишини айтади. Набий алайҳиссалом унга ридоларини тўшаб бериб: «Хоҳласанг, ҳузуримизда иззат-икромда яшайсан. Бўлмаса, ўз қавмингга қайтишингга шароит яратиб бераман», дедилар. Шаймо ўз қавмига қайтишни танлади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга кетишга рухсат бердилар.

Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яқинларига ана шундай меҳрибон эдилар. Шу билан бирга, бошқаларни ҳам яқинларига мурувватли, ғамхўр бўлишга чақирар, силаи раҳмнинг аҳамиятини бот-бот уқтирар эдилар. Пайғамбар алайҳиссалом ота-онага яхшилик қилиш, иззат-икром кўрсатиш ва эъзозлаш борасида ҳам кўпчиликка ибрат тимсоли бўлганлар.

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан жиҳодга бориш учун рухсат беришларини сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ота-онанг ҳаётми?» деб сўрадилар. У: «Ҳа», деб жавоб берди. У зот: «Қайтгин-да, ота-онангдан сўра, агар рухсат беришса, жиҳод қилавер, агар рухсат беришмаса, уларга яхшилик қил», дедилар».[2]

Пайғамбар алайҳиссалом саҳобаларга оламдан ўтиб кетган ота-оналарининг дўстларига ҳам яхши муносабатда бўлиш кераклиги, уларнинг ҳолидан хабар олиб туриш лозимлигини тушунтирардилар.

Абу Бакр ибн Ҳазмдан, у киши Набий алайҳиссаломнинг бир саҳобаларидан ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўстлик мерос қолдирилади», дедилар» (ота-она ким билан дўст бўлса, дўстлик алоқаларини сақласа, улар ўтгандан сўнг ана шу дўстлик алоқаси фарзандларга мерос бўлиб қолади. Фарзандлар мазкур меросни давом эттиришлари лозим бўлади).[3]

Абу Усайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бир одам: «Эй Аллоҳнинг Расули! Мен учун ота-онамга улар дунёдан ўтганларидан кейин уларга қилинадиган яхшилик қолдими?» деб сўради. «Ҳа! Тўрт иш қолди: уларнинг ҳаққига дуо қилиш, уларнинг ҳаққига истиғфор айтиш, уларнинг ваъдасига вафо қилиш, уларнинг дўстларини ва уларсиз силаи раҳм бўлмайдиган кишиларни икром қилиш», дедилар».[4]

Юқорида зикри келган ҳадислар Пайғамбар алайҳиссаломнинг шу мавзуда айтган ҳадислари олдида денгиздан бир томчи, холос. Бош мавзуимиз Пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратлари бўлгани сабабли ота-она ва яқинларга силаи раҳм қилиш ҳақидаги сўзимизни мухтасар қилдик. Уламоларимиз Пайғамбар алайҳиссаломнинг ота-она ҳақида, силаи раҳм ҳақида айтган ҳадислари учун ўз китобларида катта-катта бобларни ажратганлар. Кўплаб уламолар айни шу мавзуда алоҳида китоблар ёзганлар. Кўпроқ ўқиб–ўрганган одам Пайғамбар алайҳиссаломнинг ота-онага яхшилик қилиш ва яқинларга мурувват кўрсатишга қанчалик кўп тарғиб қилганларини билиб олади, ул зотнинг сийратларини яхшироқ фаҳмлайди, натижада ул зоти бобаракотга бўлган муҳаббати янада ортиб бораверади.

[1] Ушбу ҳадиснинг асл матни икки «Саҳиҳ» китобда зикр қилинган. Пайғамбар алайҳиссаломнинг биргина Иброҳим исмли ўғиллари Мория исмли чўриларидан, қолган барча фарзандлари Хадича онамиздан бўлган. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ушбу гапни ҳали ўғиллари Иброҳим туғилишидан аввал айтган бўлсалар керак. Валлоҳу аълам.

 

[2] Имом Бухорий ривояти.

 

[3] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Одоблар хазинаси. I. –Б. 161.

 

[4] Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Одоблар хазинаси. I. – Б. 150.

 

What you can read next

МАТЕМАТИКА
Математика
ҲИКОЯЛАРДА АКС ЭТГАН “ҚИРҚ ҲАДИС”. ФАРЗАНДЛАРИМИЗ УЧУН...
Беллашув
ҚУРЪОН ЎҚИШ ЭНГ АФЗАЛ ИБОДАТЛАРДАНДИР
“Саҳобаларнинг фазли борасида юз оят” туркумидан (1)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP