13-май куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударрис ва талабалар жамоаси Шайҳонтохур туманида жойлашган “Сузук ота” жомеъ масжидига ташриф буюрдилар. Зиёрат ташрифи дастлаб пешин намозини адо қилишликлик билан бошланди. Намоздан сўнг Қуръони карим тиловати қилиниб, аждодларимиз руҳига хусусан Сузук ота роҳимаҳуллоҳнинг рухларига бағшида қилинди. Намоздан сўнг, “Сузук ота” жомеъ масжиди имоми Супиев Аюбхон домла зиёратгоҳ тарихи, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг зиёратгоҳни қайта таъмир қилиш тўғрисидаги қарорлари ва Президентимизнинг шахсан ўзлари 10-май куни келиб, “Сузук ота” жомеъ масжидини очиб беришлари ва бу муқаддас қадам жойни халкимизга топширганликлари тўғрисида маълумот берди.
“Сузук ота” обидасига ташриф буюрилиб, қабри зиёрат қилинди ва тиловатлар қилинди.








Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати





