Ушбу туркум орқали сиз азизларга Доктор Муҳаммад Ротиб Набулсий маърузаларидан парчалар бериб боришликка ҳаракат қиламиз. Бир туркумда бир нечта маърузалардан маълумотлар бериб борилади.
Яширувчан бўл!
«Кишининг ёлғончи эканлигига эшитган нарсасини гапиравериши кифоя қилади» (Саҳиҳи Муслим).
Баъзи инсонлар қулоқларига чалинган нарсаларни ҳар томонга ёйишади. У маълумотни на текширади ва на таҳрирлайди. Баъзи инсонлар эса одамларнинг ноўрин-шармандали ишларини тарқатишни яхши кўрадилар.
Албатта, мўминлар наздида энг улуғ иш – мўминларнинг (бир-бирларини айбини) яширувчи эканликларидир. Мўминларнинг тутган йўли ҳам (айбларни) яширишдир….
Аллоҳ таоло сени беркитиб қўйди. Ўзингни-ўзинг очма!
Бир биродаримиз шундай ҳикоя қилади: «Бир солиҳ киши дўстларига илгари қилган гуноҳини очиб берди. Бу ҳодисага 30 йил бўлган деди. Лекин, ҳар қачон унга қараб, уни зино қилган, кечирилмайдиган инсон деб ўйлайман».
Ҳеч бир инсонга Аллоҳ беркитиб қўйган гуноҳини ва содир этган тойилишини очишлиги жоиз эмас.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Албатта, Аллоҳ таоло ҳаёли ва беркитувчидир. Ҳаёни ва беркитишни яхши кўради» (Имом Аҳмад ривояти, Саҳиҳ).
Бизда Исломда «Буҳ» (Айбларни ёйиш) тушунчаси йўқ… Бир киши олдида туриб қилган хатоларни айтиш?!…
Бу нарса бизда мутлақо ворид бўлмаган иш. Аллоҳ таоло беркитувчи зот. Бизларни ҳам беркитишга буюрган.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: «Умматимнинг барчаси авф қилингандир. Бундан (айбларини) жар солувчи мустасно. Банда кечаси бир амал қилиб, сўнг Аллоҳ уни беркитиб қўйган ҳолида тонг оттирса ва «Фалончи, кеча мен фалон-пистон ишни қилдим» деб айтишлиги жар солиш жумласидандир. Дарҳақиқат, у Роббиси унинг қилган ишини беркитган ҳолда кечга кирди, уни беркитган ҳолда тунни ўтказди. Аллоҳ беркитган нарсани очган ҳолда тонг оттирди» (Саҳиҳи Муслим).
Азиз ака-укалар! Азиз опа-сингиллар! Ҳар қачон Аллоҳ таоло сизни (гуноҳларингизни) беркитар экан, сиз ҳам ўзингизни (гуноҳларингизни) беркитишингиз вожиб бўлади. Содир этган хатоларингизни бирор инсонга асло айтманг. Жар солувчилардан бўлманг!…
Аллоҳ таоло ўрганаётган илмимизга амал қиладиган ва уни бошқаларга етказадиганлардан қилсин!
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти
4-курс талабаси Абдуссамиъ Эргашев
Манбалар асосида тайёрлади






