SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Соғлом авлод тарбияси
27.04.2019 / Bo‘limda Axloq va tarbiya, Maqolalar

Соғлом авлод тарбияси

Ислом динида спортга ҳам атрофлича урғу берилган. Саломатлик учун албатта риёзат (спорт) билан шуғулланиб бормоқлик зарур. Айниқса, ёш авлодни чиниқтириб, соғ-саломат униб-ўсишликлари учун шароитлар яратиб бериш зарур. Шу мақсадлардан бири, куни кеча мадрасамизда “Баркамол авлод” шиори остида спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Талабаларнинг спортга бўлган ташналикларини кўриб, кишининг дили яйради. Айниқса, ўзимизнинг миллий курашга бўлган қизиқиш атрофлича! Мадрасамиз полвони бунга яққол мисол. Шу сабабли фарзандларимизни спортга қизиқтириш учун маълумот тўплашликка ҳаракат қилдик.

Бугунги кунда ҳар-бир ёшлар спорт билан узвий шуғулланиб юрмоқликлари лозим. Халқимиз орасида бир гап бор “соғлом танда–соғ ақл”. Шунингдек, талабалар ҳам спорт билан шуғуллансалар мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки талабалар кўп китоб ўқишликлари сабабли толиқишни ҳис қиладилар. Бу эса камҳаракатликдандир. Зеро, ҳар–биримиз спор билан шуғуллансак суннатга ҳам мувофиқ иш қилган бўламиз.

Дарҳақиқат, Ислом дини нафақат спорт билан шуғулланишга рухсат берган, балки унга қизиқтирган ҳам. Ислом дини мусулмонларни отда чопиш, камондан ўқ узиш ва сувда сузиш каби спорт турлари билан шуғулланишга тарғиб қилган. Маълумки, кўп касалликларни олдини олиш учун одамлар спорт билан шуғулланиб келмоқдалар. Юртимизда ҳам спортга катта эътибор қаратилган. Шу билан бирга Ислом шариатида ҳам бунга катта эътибор берилган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўплаб ҳадислари бор. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан мусобақалашган эдилар, мен у зотдан ўзиб кетдим. Бир муддатдан сўнг мени жисмим оғирлашганида яна мен билан мусобақалашиб, мендан ўзиб кетдилар ва “ҳалиги билан биру бир”, дедилар» (Аҳмад ва Абу Довуд ривоят қилишган). Қаранг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёллари Оиша онамиз розияллоҳу анҳо билан югуриш мусобақаси ўтказган эканлар. Бу югуриш мусобақаси пайтида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшлари эллик учдан ўтган эди. Кейинги, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамиздан ўзиб кетган югуриш мусобақада эса у зотнинг ёшлари бундан ҳам катта бўлган. Бу, оилавий равишда бадантарбия билан шуғулланишдир. Афсуски, кўпгина мусулмонлар бунга ўхшаш нарсалардан бехабарлар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш авлоднинг соғлом бўлиб ўсишини таъминлаш борасида фарзандларини бадантарбия билан шуғуллантиришга ота–оналарни тарғиб қилганлар. У зот: «Фарзандларингизга сузишни, отишни ва от минишни таълим беринглар», деганлар. Яна бошқа бир ҳадиси шарифда эса: «Ёзишни, сузишни ва  отишни таълим бериш фарзанднинг ота-онадаги ҳаққидандир», дейилган. Ўйлаб кўрадиган бўлсак, Ислом ўзининг бутун борлиғи билан ҳаракат динидир. Унда ҳаракатсиз ҳеч нарса бўлмайди. Бир вақт намоз ўқиш учун инсон қанчалар ҳаракат қилади. Саҳарда уйқусидан туриб, таҳорат қилиб, намоз ўқиш жойига бориб икки ракат намоз ўқигунича инсоннинг ҳар бир бўғини ҳаракатга тушади. Рўза ҳам шунга ўхшаш: саҳарликка турилади, ҳаракат қилинади, хуфтонга қўшиб йигирма ракат таровеҳ намози ўқилади. Ҳаж ва умра ҳам асосан қаттиқ жаҳд ва ҳаракатлардан иборат ибодатлардир. Буларнинг ҳаммаси соғлиқ учун фойдали эканини ҳозирги пайтда мусулмон бўлмаган инсонлар ҳам яхши биладиган ҳолга келишди. Биз мусулмонлар эса спортдан узоқлашиб кетмоқдамиз. Лоақал нафл намозларни кўпайтирсак ҳам танамизга анчагина ҳаракат қўшган бўламиз, шу билан бирга улкан ажрларга эга бўламиз. Шу вақтдан бошлаб ҳаммамиз бир-биримизни ҳаракатчанликка чақирмоқлигимиз даркор. Зеро, мусулмонлар аслида ким эканлигини бошқаларга ҳар соҳада кўрсатиб қўймоқлигимиз лозим.

Аллоҳ таоло юртимиздан забардаст, бақувват ва соғлом фарзандларни чиқишлигини насиб айласин!

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Дониёр Файзуллаев манбалар асосида тайёрлади

What you can read next

Oliy himmatning xususiyatlari.
Ҳиммати паст кишининг аҳволи
Қуръони Каримнинг брайл ёзувидаги ноёб нусхаси Ўзбекистонга келтирилди
Қуръони Каримнинг брайл ёзувидаги ноёб нусхаси Ўзбекистонга келтирилди
Миссионерлик ҳақида
Миссионерлик ҳақида

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP