SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Муҳаммад (ﷺ) ҳаётлари
15.04.2019 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar

МУҲАММАД (ﷺ) ҲАЁТЛАРИ. Туғилишларидан олдинги ҳодисалар (давоми)

Суюкли ўғил-қизларим:

Саййида Омина ҳомиладор эканлигини ҳис қилганидан бир неча кун ўтгач, туш кўрдилар. Тушларида ғойибдан бир овоз: “Сен ҳомиладор бўлдинг ва тез орада она бўласан!” деб нидо қилди. Мана шу каби ҳодисалар бир неча маротаба такрорланди. Вужудида кўтариб юрган фарзандининг шаъни улуғ бўлиши ҳақидаги хушхабар тушлар қайта-қайта такрорланди.

Бир куни яна шундай туш кўрдилар. Тушларида ичларидан бир нур чиқиб бутун ер юзини ёритганмиш. Бу нурнинг зиёсидан ҳатто Шом ерларидаги Бусро қасрлари ҳам кўринган экан.

Кунлар ўтди, кунларга уланиб ойлар ўтди. Ва ниҳоят ўша муборак кун келди. Сайидимиз Ийсо алайҳиссаломнинг таваллудларидан бошлаб ҳисоблаганда 571-йили робиъул аввал ойининг 12-санаси, душанба куни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дунё юзини кўрдилар. У зот билан бир нур чиқиб машриқ билан мағриб орасини ёритди.

Саййида Оминанинг қалби саодатга тўлди. Эндигина туғилган гўдак у таваллуд топишидан олдин вафот этган суюклисидан бир юпанчдек бўлди, гўё. Суюкли Абдуллоҳнинг ўғли Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дунёга келганининг хушхабарини етказиш учун хизматкор қизни Абдулмуттолибнинг олдига юбордилар

Бобо дарҳол саййида Оминанинг уйига етиб келди. Унинг бутун вужуди шодлик ва хурсандчиликка тўлган эди. Набирасини олиб бағрига босганча Каъбаи мушаррафага олиб келди. Унинг атрофида айланиб тавоф қилди. Аллоҳнинг ушбу неъматига шукрлар айтиб, дуолар қилди ва  унга Муҳаммад деб исм қўйди. Бундан олдин араблар ичида ушбу исм машҳур бўлмаган эди. Лекин Аллоҳ таолонинг ўзи унга бу исмни илҳом қилди. Ундан “Нима учун бу исмни қўйдингиз?” деб сўралганда у: “Самода Аллоҳнинг ҳузурида ҳам, ерда инсонлар ҳузурида маҳмуд (мақталувчи) бўлиши учун”, дея жавоб қилади.

Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) етти кунлик бўлганларида Абдулмуттолиб Каъба атрофида туялар сўйиб зиёфат берди. Инсонлар жамланиб, зиёфат қилишиб, Аллоҳдан ушбу янги меҳмоннинг қадами қутлуғ бўлишини ва отасининг ўрнини босишини, обрўси юксак, қадри баланд ва умри баракали бўлишини тилаб дуолар қилишди.

Пайғамбаримиз туғилган йили ўта муҳим ва ажабланарли ҳодиса бўлиб ўтган эди. Шунинг учун ҳам у йил ана шу ҳодисанинг номи билан боғлиқ равишда “Фил йили” деб аталган эди.

Унинг қиссаси қуйидагича:

Ҳабашистон подшоси Нажоший Яманга Абраҳани ҳоким қилиб тайинлаган эди. У даврда ҳам инсонлар Аллоҳнинг байтини ҳаж қилиб зиёрат қилишар ва Каъбанинг атрофида тавоф қилишар эди.

Буни кўрган Абраҳа инсонларни Каъбадан буришни хоҳлади. Шу ниятда катта қаср қурдирди ва уни Яманнинг пойтахти Санъода бор жамики зийнат ва безак турлари билан безатди. Сўнгра унга “Қулайс черкови” деб ном қўйди ва Нажошийга қуйидагича хат ёзди:

“Подшоҳим, мен сиз учун шу вақтгача ҳеч бир подшоҳ учун қурилмаган  каниса (черков) қурдим. Аммо, арабларнинг ҳаж зиёратини ушбу черковга бурмагунимча бу ишимдан фахрлана олмайман”.

Инсонларга ушбу мактуб ҳақида хабар борганидан сўнг, бир киши қаттиқ ғазабланди. Дарҳол Абраҳа қурдирган ўша канисага бориб ҳожат ушатиб кетди. Абраҳага бу хабар етиб борди. У: “Бу ишни ким қилди?” деб сўраганида, унинг одамлари: “Бу ишни араблар ҳаж қиладиган Маккадаги байтнинг аҳолисидан бўлган бир араб қилиб кетди”, деб жавоб беришди. Бундан Абраҳанинг жаҳли чиқди ва ана шу байтга, яъни Каъбага қўшин тортиб бориб, уни бузиб ташлашга онт ичди.

Аскарларига жанг тадоригини кўришни буюрди. Барча зарур тайёргарликлар кўрилгач, қўшин йўлга чиқди. Улар билан бирга Маҳмуд исмли баҳайбат фил ҳам бор эди. Юра-юра Маккаи Мукарраманинг яқинига етиб келишди.

Абраҳа Байтул Ҳарамни бузиш учун ҳужумга тайёргарлик кўра бошлади. Шу сабабли Каъба ходимига, яъни Макканинг ҳокими саналмиш Абдулмуттолибга одам юбориб, ундан қаршилик қилмасдан, йўлни бўшатиб қўйишини талаб қилди. Абдулмуттолиб бундай қудратли қўшин қаршисида нима ҳам қила оларди, ахир Қурайш қабиласи улардан анча заиф бўлса.

У қўйларини ва туяларини тўплади ва одамлар билан тоғ тепасига чиқиб кетди. Шунда одамлар унга: “Эй Абдулмуттолиб, туяларинг учун қайғурасан-у, Аллоҳнинг байти учун қайғурмайсанми?!” дейишди. Абдулмуттолиб уларга: “Туялар меники, уларни ҳимоя қилиш менинг зиммамда. Аммо Каъба эсаАллоҳники, Ўзи ҳимоя қилади”, деб жавоб берди.

Абраҳа қўшини ва фили билан Маккага бостириб кирди. Каъбанинг яқинига етганда филни у томон йўналтирди. Абраҳа фил ёрдамида Каъбани бузишни режалаштирганди. Лекин фил орқага қайтди ва олдинга бир қадам ҳам ташламай туриб олди. Абраҳанинг жаҳли чиқиб филни қамчи билан урди, Каъбага ҳар томондан ҳайдаб кўрди. Лекин фойдаси бўлмади. Ҳатто, охир-оқибат фил ерга ётиб олди.

Аллоҳ таоло Ўз байтини Абраҳа ва қўшинининг зулмидан ҳимоя қилиш учун Абобил қушларини юборди. Ҳар бир қуш ўзи билан уч дона тош олиб келарди: бир донаси тумшуғида ва қолган иккитаси оёқларида. Ҳар бир тошда, кимнинг устига тушиши ҳам ёзилган эди. Бу Аллоҳ таолонинг қудратидир:

وَمَا يَعْلَمُ جُنُودَ رَبِّكَ إِلَّا هُوَ وَمَا هِيَ إِلَّا ذِكْرَى لِلْبَشَرِ (۳۱)

Роббингнинг аскарларини Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдир. Ва у (дўзах) башарият учун эслатмадан ўзга ҳеч нарса эмасдир. (Муддассир сураси, 31-оят).

Тошда кимнинг исми ёзилган бўлса, ўша одамнинг бошига тушар ва уни ҳалок қилар эди… Абраҳага ҳам тошдан насибаси етди. Тош теккандан сўнг унинг бармоқлари битта-биттадан тўкила бошлади. Уни Яманнинг пойтахти Санъога олиб келишганида, кичрайиб, жўжадек бўлиб қолганди. Охири юраги ёрилиб ўлим топди.

Бу ҳодиса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғиладиган йили бўлганди. Аллоҳ таоло бу иш билан Қурайш аҳлига: “Каъбани Абраҳа ва унинг қўшинидан мана шу туғилажак гўдак сабабли сақлаб қолдим. Унинг Аллоҳ наздида ҳам, инсонлар орасида ҳам обрўси юксак бўлади”, дейишни хоҳлагандек, гўё.

Аллоҳ таоло ушбу ҳодисани Қуръони Каримнинг бир сурасида тўлиқ тасвирлаб берган. У “Фил” сураси деб номланади:

“أَلَمْ تَرَ كَيْفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِأَصْحَابِ الْفِيلِ (۱) أَلَمْ يَجْعَلْ كَيْدَهُمْ فِي تَضْلِيلٍ (۲) وَأَرْسَلَ عَلَيْهِمْ طَيْرًا أَبَابِيلَ (۳) تَرْمِيهِمْ بِحِجَارَةٍ مِنْ سِجِّيلٍ (۴) فَجَعَلَهُمْ كَعَصْفٍ مَأْكُولٍ (۵)”

  1. Роббинг фил соҳибларини қандоқ қилганини билмадингми?
  2. Уларнинг макру ҳийласини зое кетказмадими?
  3. Ва уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбормадими?
  4. Лойдан пиширилган тошларни отадиганларни?
  5. Бас, уларни қурт еб ташлаган ўсимликка ўхшатиб юбормадими?

Ушбу ҳодиса Каъбани бузишни ёки бўлмаса унга қандайдир зарар етказишни мақсад қилган ҳар қандай мутакаббир золим учун ибрат бўлди.

“Ҳаяту Муҳаммад(ﷺ)” китобидан

Рустам Охунд ва Охунжон Аҳмад таржимаси.

 

 

What you can read next

Oliy himmatning xususiyatlari.
Ҳиммати олий киши арзимас нарсаларга ўралашмайди балки доим улуғ ишлар сари интилади.
Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин
Рўзадор тилига эҳтиёт бўлсин
Франция матбуотида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган мақолалар
Франция матбуотида Ўзбекистон маданий меросига бағишланган мақолалар

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP