Талабаларнинг касбий маҳорати бўйича билим ва кўникмаларини ошириш, муомала маданияти ва ўз касбига бўлган масъулиятини янада ошириш мақсадида кўпгина ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг малакавий амалиётни ўташ тартиби тўғрисидаги Низоми ҳамда 2018 йил 30 августдаги диний таълим муассасаларида ўқув жараёнини ташкил этиш тўғрисидаги жадвалига асосан жорий йил 25 мартдан 20 апрелга қадар билим юртининг 3-курс талабалари учун танишув-малакавий амалиёти бошланди. Талабалар амалиётни ўташ учун билим юрти ҳудудига яқин бўлган, намунали фаолият юритаётган масжидларга тақсимот қилинди.
Малакавий амалиёт ўрганилаётган фанлар бўйича амалий кўникмаларни такомиллаштиришга, талабаларнинг назарий билимларини амалиётда қўллаш бўйича маҳоратларини текшириш, касбий маҳорат ва кўникмаларни эгаллашни назарда тутади. Айниқса, талабалар томонидан таълим жараёнида олган назарий билимларни мустаҳкамлашга ва ушбу билимларни келгусида касбий фаолиятининг кўникма ва маҳоратларига айлантиришга, талабаларни аниқ иш жойидаги амалий ишга тайёрлашга йўналтирилади.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати






