SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Абу Исҳоқ Иброҳим Ибн Муҳаммад ибн Зажжож роҳимаҳуллоҳ
17.11.2022 / Bo‘limda Maqolalar, Yangiliklar, Yurtimiz allomalari

Абу Исҳоқ Иброҳим Ибн Муҳаммад ибн Зажжож роҳимаҳуллоҳ

Абу Исҳоқ Иброҳим Ибн Муҳаммад ибн Зажжож роҳимаҳуллоҳ

(241-311 ҳижрий йиллар)

Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Ассари Зажжож, муфассир, араб тили, аҳли сунна валжамоа эътиқодининг билимдони, ҳанбалий мазҳаби уламоларидан бўлиб, Бағдод шаҳрида 241 ҳижрий йилда туғилиб 311 ҳижрий йилда вафот этган.

Абу Исҳоқ ибн Зажжож ўз илмий фаолиятини бошлашдан аввал шиша бўйича хунарманд бўлиб ишлаган – “зажжож” шиша бўйича уста деган маънони англатади – кейинчалик Басра  мактаби наҳвшуноси Мубаррад ва Кўфа мактаби наҳвшуноси Саълабдан араб тилини чуқур ўрганиш учун хунарни ташлади.

Имом Хатиб Бағдодий ушбу олим ҳақида: “Абу Исҳоқ Ибн Зажжож эътиқоди тўғри, жудаям ибодатли тақводор кишилардан эди,” деб айтганлар.

Ҳофиз Ибн Касир ўзларининг “Ал-бидая ван-ниҳая” номли асарларида: “Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Муҳаммад ибн Ассари Зажжож диёнат жиҳатидан фазилатли, тўғри эътиқодли киши эди, кўплаб мақтовга сазовор асарларнинг муаллифи эди, улардан бири “Қуръоннинг маънолари ва унинг эъроблари” номли асари ва яна кўплаб фойдали бошқа асарлар.”, деб айтганлар.

Юқорида зикр қилиб ўтканимиздек олим ҳанбалий мазҳабида эди, бу ҳақда Ал Ҳамавийнинг “Мўъджамул адаб” (1/130 бет) номли китобларидан билиб олса бўлади: “Абу Исҳоқ ибн Зажжож томонидан охирги эшитилган сўзлари: “Парвардигоро, мени Аҳмад Ибн Ҳанбал мазҳаб тарафдори қаторида қайта тирилтир!”. Ушбу гапларидан бизга, Абу Исҳоқ ибн Зажжож битта мазҳабни маҳкам ушлаганликлари билинади.

Олим йигирмадан ортиқ китобларни таълиф қилганлар,  улардан энг машҳурлари: “Аллоҳ таолонинг гўзал исмиларининг тафсири” ва “Қуръоннинг маънолари ва унинг эъроблари” номли асарлар.

Ибн Зажжожнинг “Аллоҳ таолонинг гўзал исмиларининг тафсири” номли китобига мурожаат қиладиган бўлсак олим Аллоҳнинг العلي Олий сифатини қуйидагича тафсир қилганлар: «Ушбу сифат Аллоҳ таолонинг ўз махлуқотлари устидан қудрати ила Олий зотдир, бу сифат билан юқори маконни сифатлаш жоиз эмас ва бундай дейиш Аллоҳнинг муқаддас сифатларига лойиқ эмаслиги айтиб ўтилган. Ва инсон ўз зеҳнида бу сифатни тасаввур қилиши ёки аниқ бир тарафда деб билиш жоиз эмас». Ушбу Аллоҳ таолонинг сифати ҳақида олим яна Зоҳир деган сифати тафсирини якуний қисмида айтиб ўтганлар, олим: “Аллоҳ таоло ҳар бир нарсадан олийдир дейилишдан мурод ўрин, жой олийлиги эмас балки Аллоҳ таоло жой, ўрин эгаллашдан Олий Зотдир, Бу ерда олийликдан мурод шаъни, салтанати олийлиги айтилмоқда.” Ушбу сифатни ўтган мақоламизда Имом Табарий роҳимаҳуллоҳ ҳам ўзларининг тафсирларида шу олим каби тафсир қилганларини келтирган эдик.

Аллоҳ таолонинг العظيم  – Буюк номли сифати ҳақида эса: “Аллоҳ таолонинг буюклик сифати шаъни ва салтанати буюк эканини ифода қилади, Аллоҳ таолони бундай сифатлашдан мурод жузълари катта экани назарда тутилмайди, чунки бу махлуқотларнинг сифатларидан ҳисобланади, Аллоҳ таоло бундай нуқсонлардан Олий Зотдир.”, деб айтганлар.

Абу Исҳоқ ибн Зажжожни аҳли сунна валжамоа эътиқодида бўлган эканларига “Қуръоннинг маънолари ва унинг эъроблари” номли асарлари ҳам гувоҳлик беради. (Бу ҳақда алоҳида мақола ёзишни мақсад қилганмиз.)

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, салафи солиҳлар даврида ижод қилиб яшаган машҳур олим Муҳаммад ибн Зажжож роҳимаҳуллоҳ ўзларининг тафсирларида келтирган гаплари ҳозирда замонамизда мавжуд бўлган сохта салафий(ваҳҳобийлар) олимларининг ёзган асарларидан, улар салафи солиҳларнинг Аллоҳ таолони махлуқотларнинг сифатидан поклаш эътиқодига зид экани маълум бўлади.

 Кўкалдош ўрта махсус ислом таълим муассасаси матбуот котиби Р.Охунжонов

What you can read next

“Тузсиз ошим” ёхуд фаросатли “фарос”.
“Тузсиз ошим” ёхуд фаросатли “фарос”.
Нима учун “Саҳиҳи Бухорий” айнан ният ҳақидаги ҳадис билан бошланган?
Нима учун “Саҳиҳи Бухорий” айнан ният ҳақидаги ҳадис билан бошланган?
Рўзанинг мукофоти
Кўз қандай рўза тутади?

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP