
Билим юртида 2019 йил 16 март куни “Наврўз” байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида, юртимизда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда халқимиз орасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш йўлида билим юрти мударрис, ишчи-ходимлари ҳамда талабалари иштирокида умумхалқ ҳайрия ҳашари ўтказилди. Билим юрти Тошкент шаҳрининг марказида жойлашган қадимий меъморий обидаларидан бўлганлиги учун ободончилик ишларига катта аҳамият берилди. Талабалар мударрислар бошчилигида билим юртининг ички ва ташқи ҳудудида супуриш, тозалаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бордилар. Дарс хоналари, йўлаклар, таҳоратхона ва билим юртининг ички ҳовлиси тозаланди. Ҳовлидаги гулхонага гул кўчатлари экилди, бегона ўтлар олиб ташланди. Атроф маиший чиқиндилардан тозаланди. Жумладан, мадраса биносининг олди ва ёнидан ўтган пиёдалар йўлаги, “Хожа Аҳрор Валий” жомеъ масжиди ҳудудига туташ жойлар супурилди, ариқлар тозаланди. Атроф бегона ўтлардан тозаланди, дарахтларга шакл берилиб буталанди. Билим юртининг ҳовли қисмидаги ва орқа қисми боғдаги барча дарахтлар оқланди. Билим юртининг ҳовли қисмига ва олди кириш қисмига катта гул туваклар олиб келиниб манзарали гул кўчатлари экилди.






Шунингдек, “Назарбек” талабалар турар жойида ҳам барча ҳодимлар ва талабалар иштирокида ҳашар ўтказилди. Ётоқхона биносининг ички ва ташқи қисмлари, намозхона, каридорлар ва барча хоналар тозаланди. Ҳовли атрофи, бинонинг орқа қисмлари маиший чиқиндилардан тозаланди. Қуриган кўчатлар ўрнига янги ниҳол кўчатлари экилди. Ҳовлидаги гулхоналар гул экилишига тайёрлаб қўйилди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти
мудир ўринбосари А.Ғаниев






