SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ҳусни хулқ (Шамоийилул-Мустафо)
20.02.2019 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar

Озорларга сабр қилиш ва азиятларни кўтариш

 

Пайғамбаримиз алайҳиссалом камдан-кам учрайдиган, бошқаларда жалулжам ҳолда топилмайдиган нодир ва камёб сифат ва хусусиятларга эга эдилар. Чунки у зот чиройли хулқ ва олижаноб сифатлар чўққисида бўлиб, иймон аҳлига намуна эдилар. Ҳалимлик, бардошлилик ҳамда озор ва қийинчиликларга сабр қилиш ана шундай сифатлар сирасига киради. Ҳалимлик – жазолаш учун ғазабни қўзғатувчи сабаб пайдо бўлганда вазминлик, салобат ва виқор билан туришдир. Ҳалим одам дарҳол ўч ва интиқом олишга шошилмайди. У вазмин ва босиқлик билан тили ва аъзоларини озорга яраша жавоб беришдан тияди. Бардошлилик – нафсни азоб-уқубатлар, илоҳий синовлар, инсонлар ва бошқа жонзотлар тарафидан етадиган азиятлар пайтида ўзини тутиб туришдир. Сабр – нафс истагини бажо келтириш учун уни ўз ихтиёрига қўймасликдир.
Умуман олганда, ёқтирмаган нарсаси устида нафсни ушлаб туриш сабр ҳисобланади ва ҳалимлик, чидам ва бардошдан кўра кенгроқ маъно касб этади. Ибодатга ҳам сабр-тоқат керак. Ўз навбатида, маъсиятдан сақланиш учун ҳам сабр-тоқат лозим. Бир мусибат етганда ҳам сабр-тоқат зарур бўлади. У Аллоҳ ёрдами билан, Аллоҳ йўлида ва Аллоҳ билан бирга бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳалимлик, бардошлилик ва сабр-тоқатни Аллоҳ таолонинг Ўзи ўргатган.
Ибн Самъоний «Адабул имло» номли китобида Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Роббим менга одоб берди. Бас, одобимни чиройли қилди», дея марҳамат қилганлар. Ҳалимлик ўз эгасини нафсни ҳаддан ошиш, ўз эркига қўйиш ёки ғазабга йўл очишдан жиловлашга ундайдиган ажойиб ахлоқий фазилатдир. Мазкур сифат инсон шахсияти кучлилиги, иродаси бақувватлигидан дарак беради. Шунингдек нодон, ақли кам, кўнгли тор кишиларда учрайдиган ноқисликлардан юқори туришни кўрсатади. Ҳалимликнинг оқибати хайрли ва натижалари кафолатлангандир. Энг муҳими, унинг бошқалар қалбига таъсири катта. Ҳаттоки бу ҳақда кўплаб зарбулмасаллар тўқилган. Ҳалимлик Аллоҳ таолонинг инсонга ато этган улуғ неъматидир. Ҳалимлик бор жойда пушоймонлик, қўполлик, беҳаёлик, ҳақоратлаш ва таҳқирлаш оқибатида юзага келадиган нохуш ҳолатлар келиб чиқмайди.
Абу Яъло Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам шундай дедилар: «Хотиржамлик Аллоҳдан, шошқалоқлик шайтондандир. Аллоҳдан кўра узр-маъзурларни кўп қабул қилган бирор зот йўқ. Аллоҳ учун ҳамду санодан-да яхшироқ нарса йўқ». Имом Муслим Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан келтирган мазкур ривоят ҳалимлик сифатига эга бўлганлар учун етарли мақтовдир: «Росулуллоҳ Абдул Қайс қабиласидан бўлган Ашажга: «Сенда Аллоҳ ва Росули яхши кўрадиган икки хислат бор. Улар: ҳалимлик ва шошмаслик», деганлар.
Росулуллоҳ ўз умматларини бу каби улуғ хулқ билан хулқланишга чорлаш учун ҳалимлик сифатини алоҳида мақтаб, унга урғу бердилар. Имом Муслим Оиша розияллоҳу анҳодан келтирган ривоятда Росулуллоҳ алайҳиссалом: «Мулойимлик қайси нарсада бўлса, уни зийнатлайди. Қайси нарсадан уни олиб қўйилса, булғанади», дедилар. Имом Муслим ривоятида у зот: «Албатта Аллоҳ ҳалимдир. Ҳалимликни яхши кўради. У қўполлик ва ундан бошқасига бермайдиганини ҳалимликка беради», деган эканлар. Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ: «Ҳалимликка беради», деган жумлани бошқа амалларга бермайдиган савобни унинг учун беради», дея шарҳлаган. Қози Иёз роҳимаҳуллоҳ эса: «Бунинг маъноси ҳалимлик туфайли мақсадга етилади ва амалга ошмайдиган истаклар осон эришилади», дея изоҳлаган. Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ: «Фатҳул Борий»да: «Ҳалимлик ёрдамида унинг зидди орқали қўлга киритиб бўлмайдиган ишларни қўлга киритиш мумкин», деган.
Абу Шайх ибн Ҳиббон Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Албатта банда ҳалимлик туфайли рўзадорнинг ва кечалари ибодат билан қоим бўлувчининг даражасини топади». Мулойимлик – сўзда, амалда юмшоқ бўлиш ва ишларнинг енгил тарафини олишдир. Аллоҳ таоло хос мўминларни сифатлаб шундай марҳамат қилади:
«Улар енгилликда ҳам, оғирликда ҳам нафақа қиладиганлар, ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф қиладиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни яхши кўради».
Исломда ҳалимлик қаторида сабр ҳам мақталган хислат саналади. Чунки сабрнинг оқибати гўзалдир ва ажр-савоби ҳам Аллоҳ таолонинг ҳузурида чексиз даражада улуғдир. У фақат Аллоҳнинг фазли, раҳмати ва карамига қараб юзага чиқади. Бу сифат ҳам ҳалимлик сингари кишининг кучлилиги, иродаси мустаҳкамлиги, тафаккур доираси кенглиги, ўзини тута олиши ва шайтоннинг тузоғига илинмаслигига далолат қилади. Аллоҳ таоло айтади: «Шубҳасиз, ким сабр қилса, кечирса, албатта, бу мардлик ишларидандир».
Ким азият ва озорларга сабр қилса, авф этса, бировнинг айбини яширса, мана шундай сабр ва кечиримлилик энг афзал ишлардандир. Аллоҳ таоло айтади:
«Бас, азму матонат соҳиби бўлган пайғамбарлар сабр қилгандек, сабр қил, уларга (азоб етишига) шошилма!».
Қачонки мусибатлар, кулфатлар, қаршилик ва азиятлардан иборат синовлар кўпайганида Росулуллоҳ алайҳиссаломнинг сабр-тоқатлари янада зиёда бўлар эди. У зот азият берувчилар таҳқири ва зуғумини кўтарар, балки уларга яхшилик қилар эдилар. Нодонлар ва жоҳиллар муомаласидаги ҳаддан ошишларни ҳалимлик ва олижаноблик билан қарши олар эдилар. У зот азиятга ўта бардошли, бутун инсониятга марҳаматли, аксар ҳолларда дуойи бадга олиб борадиган бесабрликдан йироқ эдилар. У зотнинг ҳалимликлари, сабр-тоқатлари ва қодир бўла туриб кечириб юборишлари тўғрисида маълумотлар шунчалик кўп келтириладики, уларни тўлиғича келтириб ўтиш имкони йўқ. Тарихдан биламизки, Пайғамбаримиз қурайшнинг турли ҳийла-найранглари, қаршиликлари, мазах-масхаралари ва адоватига сабр-тоқат қилиб чидадилар. Жоҳилият аҳлининг жабр-ситамлари ва аҳмоқларнинг озорлари ҳаддан ошса ҳам, у зот сабр қилдилар. Қийинчилик, оғир синовлар ва кўплаб кулфатларни енгиб ўтишда сабр қилиш осон эсмаслиги маълум. Аллоҳ таолонинг нусрати ва ёрдами туфайли Пайғамбаримиз душманлар тазйиқини енгиб ўтишда шу тарзда сабр қилиб, ғолибликка эришдилар.

What you can read next

Рамазон рукнидан: рўзанинг сирлари ва одоблари
“Рўза тутинг – саломат бўласиз!”
Юртимизда аёлларга эътибор
Юртимизда аёлларга эътибор
Қуръон оятларни ва ҳадисларнинг зоҳирига амал қилувчи сохта салафийларга саволлар.
Қуръон оятларни ва ҳадисларнинг зоҳирига амал қилувчи сохта салафийларга саволлар.

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP