Аллоҳ таоло Ўз каломида Қуръони карим ҳақида :
“لا ياتيه الباطل من بين يديه و لا من خلفه ”
يديه деб зикр қилинмоқда нега сизлар икки қўл деб, яъни Қуръонни кайфияти номаълум икки ҳақиқий қўли бор ва унинг аъзоси бор деб таржима қилмайсизлар, наъузу биллаҳ. Ваҳоланки унинг маъноси: “Унга олдидан ҳам, ортидан ҳам (ҳеч қандай) ботил-ноғақлик келмас…”.
رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم « إِنَّ بَيْنَ يَدَىِ السَّاعَةِ فِتَنًا كَقِطَعِ اللَّيْلِ الْمُظْلِمِقال
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта қиёмат кунининг “қўл”ида ҳудди қоронғу кечанинг бир бўлаги каби бир фитнаси бор”, деб айтганлар. Энди айтингчи қиёмат кунининг ҳам ҳақиқий аъзоси борми!?
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони на Зотида ва на сифатида ва на феълларида мисли йўқ, назири йўқ, ўхшаши йўқ, тенги йўқ Зотдир.
Яҳудийлар يد الله مغلولة дейишди, яъни унинг маъноси Аллоҳ уларнинг ўйлашича бахилдир. Аллоҳ таоло уларнинг бу даъволарини рад этиб بل يداه مبسوطتان яъни карами кенг деб айтди.
«Аллоҳнинг ҳақиқий қўли бор унинг кайфиятини билмаймиз», деб айтадиганлар, Аллоҳ асрасин куфр ва залолатга кетиб шундай деб айтадилар.
Аллоҳ таоло : “كل شىء هالك إلّا وجهه“ – “Барча нарса ҳалок бўлувчидир магар Унинг “юзи” – Ўзигинаси (мангудир)”, деб марҳамат қилди.
كل من عليها فان ويبقى وجه ربك ذو الجلال والإكرام “Буюклик ва карам соҳиби бўлган Парвардигорингизнинг Юзи — Ўзигина боқий мангу қолур”, деган оятларда улар зоҳирига қараб улар даъво қилаётган аъзо ва жавориҳлар йўқ бўлиб фақат юзи қолади деб айтасизларми, Аллоҳ бу залолатдан асрасин?!
Агар аллоҳ таоло бизнинг мислимиздек бўлганида эди бизни яратишга қодир бўлмас ва У учун сон-саноқсиз ўхшашлари бўлар эди.
Аллоҳ таолонинг аъзо каби ҳақиқий қўли йўқ, Аллоҳ асрасин бундай дейишликдан, балки Ўзига лойиқ бўлган ўхшатишсиз, кайфиятсиз, жисмсиз “қўли” бор деб айтилади, у аъзо ҳам эмас ва (жузъ) бўлак ҳам эмас. Буни ижмолий таъвил деб айтилади. Аллоҳ таоло ҳақида номаълум кайфияти бор, деб айтилмайди чунки кайфият махлуқотларнинг сифатларидандир.
Яна «يد-қўл» қудрат, қувват, иноят, карам ва Аллоҳ таолонинг Ўзига лойиқ бўлган бошқа маънолар билан айтилади буни тафсилий таъвил деб айтилади, масалан:
يد الله فوق أيديهم اي عهد الله ثبت عليهم – Аллоҳнинг “қўли” уларнинг қўллари устида, яъни Аллоҳнинг аҳди уларга собит бўлди дейилади. Демак, муташобеҳ оятлар ва ҳадисларга Аллоҳ таолога лойиқ бўлган маъно берилади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони на Зотида ва на сифатида ва на феълларида мисли йўқ, назири йўқ, ўхшаши йўқ, тенги йўқ Зотдир.
أَوَلَمْ يَرَوْا أَنَّا خَلَقْنَا لَهُم مِّمَّا عَمِلَتْ أَيْدِينَا أَنْعَامًا فَهُمْ لَهَا مَالِكُونَ : «Ахир улар, Биз учун Ўз (қудрат) қўлларимиз билан қилган нарсаларни — чорва ҳайвонларини яратиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Мана улар ўша (ҳайвон)ларга эгадирлар». Бу оятда «қўл» лафзи кўпликда келяпти.
وقوله يد الله فوق أيديهم
«Аллоҳнинг қўли уларнинг қўллари устида бўлур«, деган оятда бирликда келса
بَلْ يَدَاهُ مَبْسُوطَتَانِ
У зотнинг икки қўллари очиқдир, деган оятда иккиликда келмоқда. «Қўл» деган лафз уч хил кўринишда келяпти, қани айтингчи қайси бирига амал қиласиз!?
Рустам Ахунджанов тайёрлади






