“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 30 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов таваллудининг 81 йиллигига бағишлаб “Ислом Каримов – буюк жасорат соҳиби” мавзусида тадбир ўтказилди.
Тадбирни билим юрти маънавий-маърифий ишлари бўйича мудир ўринбосари Д.Файзуллаев очиб берди. Шундан сўнг марҳум Биринчи Президентимизнинг хотирасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Билим юрти мудири М.Насриев истиқлолга эришган илк даврларда юртимиз бошига тушган иқтисодий, сиёсий ва маънавий қийинчиликларни бартараф этиш йўлида марҳум юртбошимизнинг хизматларини эслаб ўтди. Шунингдек, у кишининг юртимиздан етишиб чиққан алломаларга бўлган эътиборлари, динимиз ривожи йўлидаги хизматлари ҳақида батафсил маълумотлар берди.
Тадбир сўнгида билим юрти талабалари томонидан тайёрланган Хатми Қуръон савоблари юртимизнинг Биринчи Президенти марҳум Ислом Каримов руҳларига бахшида қилинди.

Х.Бойхўрозов
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мударриси






