SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Ўта нозик масала. Келин ва куёв унаштирилгандан никоҳ тўйигача бўлган муносабатлари қандай бўлиши ҳақида
11.01.2023 / Bo‘limda Aqida, Maqolalar

Ўта нозик масала. Келин ва куёв унаштирилгандан никоҳ тўйигача бўлган муносабатлари қандай бўлиши ҳақида

(Давоми)   

Муносиб куёв ва муносиб келин танланиб унаштирилишининг ўзи никоҳ дегани эмас, балки бу икки оила ўзаро қуда-андачилик ришталарини боғлашга келишуви ҳисобланади. Бу билан икки бир-бирига маҳрам бўлмаган бўлажак эр ва бўлажак хотин бир-бирига ҳалол бўлиб қолмайди. Шу сабабли унаштирувдан кейин йигит ва қизнинг ўзаро муомаласи жуда ҳам авж олиб кетиши шу даражадаки, иккиси орасида ҳудди тўй бўлгандек ва никоҳ ўқилгандек муомалада бўлиши мумкин эмас.  Афсуски, бугунги кунда  унаштирувдан кейин йигит ва қизнинг бир-бирига хат ёзиши, телефонда гаплашиши, юзма-юз гаплашиши, учрашувлар, бирга айланишга боришлар ва ҳоказо. Ҳатто қизнинг ота-онаси, ўзлари йигит ва қизнинг хилватда қолишларига имконият яратиб беришлари шариатимиз томонидан қораланган.

Халқимиз доим ўз аждодлари, уларнинг маънавий-маданий мерослари билан фахрланади, уларга муносиб фарзанд бўлишга интилади. Лекин афсуслар бўлсинки, бу фақат оғизда қолиб кетмоқда, холос. Амалда эса… Қизиқ инсонлармиз-да! Баъзи урф-одатларимиз борки, улар ҳақида қаердан келиб чиққан, ким бунга асос солган, манбаси борми ёки биз доим фахрланиб юрадиган Бухорий, Термизий, Нақшбандий, Аҳмад Яссавий, Амир Темур… каби аждодларнинг қайси бири  шу каби йўл тутган, бажарган ёки тарғиб қилган деб сўрамаймиз ҳам. Натижада асли бўлмаган бир ишни бошлаб, келажак авлодга кулгили аждод бўлиб қолаверамиз. Бир долзарб масала — ёшлар масаласи — унаштирилган ёшлар орасида кенг оммалашиб бораётган никоҳгача бўлган сўзлашувлар, келишувлардаги ҳаддан ошиш ҳолати. Баъзи ёшлар бунинг гуноҳ эканлигини эшитиб аниқлаштириш учун уламоларга савол бермоқда: «Икки ёш бир-бирини ёқтириб қолса, оила қуришга қарор қилгандан кейин, улар кўришиб турса бўладими? Кўришишга имкон топа олмаса, ижтимоий, тармоқлар орқали хат ёзадилар ёки қўнғироқлашишади. Зарур масаладан ортиқ, келажак орзу умидлари ҳақида гаплашиб кетишади. Шунча фарзандимиз бўлсин, уларга фалон исмларни қўямиз, оиламиз шунақа бўлади, муносабатимиз бундай бўлади…». Ёки «йигитнинг қизни эркалаб юбориши, исмига қўшимча қилиб «Фалончим» каби мулоқотга ўтиб кетади. Бу зинонинг бир тури эмасми!?

Ислом шариати бу каби ҳолатлар ва муносабатларга чегара қўйган. Аввало, шуни билиб олиш керакки, унаштирув никоҳ ваъдаси холос, никоҳ эмас. Худди никоҳдан олдин йигит ва қиз бир-бирига бегона бўлганидек, унаштирувдан кейин ҳам айнан шу ҳукм қолади. Шунга кўра, унаштурувдан кейин ҳам йигит қиз учун ва қиз йигит учун ҳалол бўлмайди. Иккисининг ўзаро хат ёзишиши, телефонда гаплашиши, бирга айланишга бориши ва хилватда учрашиши каби барча ишлар ҳаром ва ножоиздир. 

 Мабодо, бирор зарур масала бўлиб қолса, ёнларида гувоҳлар ҳозирлигида ҳал қилиниши мумкин. Аммо, номаҳрамларнинг юқоридаги ҳолатлардаги каби мулоқотга киришишлари мутлақо шариатга зид. Никоҳдан олдин бундай ишларга рухсат йўқ. Оила қуриш ниятидаги кишилар бевосита бир-бирлари билан кўришишлари шариат ҳукмига биноан ўтиши керак. Ўзлари хилватда ёлғиз қолишлари мумкин эмас. Балки, маҳрамлардан бирор киши улар билан бирга бўлиши шарт.

Қачонки, икки мусулмон, оқил, болиғ эркак кишилар ёки мазкур сифатларга эга бўлган бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлигида никоҳланилса, бу никоҳ ақдида иштирок этаётган гувоҳлар никоҳланувчиларни ийжоб ва қабулини биргаликда эшитса, бу никоҳ саҳиҳ ҳисобланиб, унаштирилган йигит ва қиз эру-хотинга айланади. Шундан кейингина улар бир-бирига ҳалол саналади, шундан кейингина Аллоҳ таоло инсонни яратганда қўшиб яратган жинсий туйғу ва эҳтиёжни ҳалол йўл билан қондириш имкониятига эга бўлади. Зеро, ҳар бир инсонда мавжуд ўша жинсий эҳтиёжни фақатгина никоҳ орқали ҳалол-пок суратда қондириш мумкин. Бу ўта нозик ва ҳиссиётли амалиётнинг ҳам ўзига яраша одоблари ва маданияти[1] бор.

Минг афсуслар бўлсинки, ушбу ўта муҳим одоб ҳам мусулмонлар орасида унутилиб, ўзга ҳалқларнинг “одоб”и, яъни одобсизлиги кириб келди. Уларнинг фаҳш фильмлари, нашриётлари, қўлланмалари ва интернет тармоғига жойлаётган саҳифалари “одоб”, яъни жинсий одобсизликни ўргатадиган манбага айланиб қолди. Буни интернет тармоғида ёки телефонда ёки СМС хабарлар орқали ёки ўзаро уламолар билан мулоқот чоғида берилаётган саволлардан тушуниш мумкин. Эркагу аёллар “Ундай қилса бўладими, бундай қилса бўладими?” дея “бошқа-бошқа маданият” вакиллари тарғиб қилаётган ахлоқсизлик(аслида маданяитсизлик)лар ҳақида сўрайдилар.

(давоми бор)


[1] Бахтиёр оила. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. 147-бет.
Қобилхон Умаров
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом таълим муассасаси мударриси

What you can read next

Фалақ ва Нас суралари фазилати
Фалақ ва Нас суралари фазилати
Муштарак намозда аёл ва эркак намозхонларнинг баробар туриб қолиши
Муштарак намозда аёл ва эркак намозхонларнинг баробар туриб қолиши
Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) 13-23 ҳ.й. (634-644 м.й.)
Умар ибн Хаттоб (розияллоҳу анҳу) 13-23 ҳ.й. (634-644 м.й.)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP