Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йил 24 январдаги 01А/06-cонли буйруғига асосан бугун -26 январь куни “Кўкалдош” ўрта махсус диний таълим муассасасида мударрис, ишчи-ходимлар ва талабалар иштирокида умумхалқ хайрия хашари ўтказилди.


Таълим муассасасининг ички ва ташқи ҳудудида тозаланди, яшил ҳудудларда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.

Дарсхоналар, намозхона, таҳоратхона, йўлаклар ва таълим муассасасининг ички ҳовлиси тозаланди. Таълим муассасаси намозхонасининг дераза-ойна, деворларининг чанги артилди ва намозхона гилами ювилди.

Шунингдек, атроф маиший чиқиндилардан тозаланди. Жумладан, мадраса биносининг олди ва ёнидан ўтган пиёдалар йўлаги супурилди, ариқлар тозаланди. Таълим муассасасининг ҳовли қисмига ва олд кириш қисмига гул тувакларларда манзарали гуллар олиб келиб, ўтқазилди.
“Назарбек” талабалар турар жойида ҳам ҳашар ўтказилди. Талабалар турар жойи биносининг ички ва ташқи қисмлари, намозхона, каридорлар ва барча хоналар тозаланди, каридорнинг гиламлари ювилди. Ҳовли атрофи, бинонинг орқа қисмлари маиший чиқиндилардан тозаланди. Ҳовлидаги гулхоналарга экилган манзарали гулларга ишлов берилди.

Таълим муассасасида ҳашар кўтаринки рухда давом этмоқда.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати





