
Бугун 18 январ куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази”, “Ҳадис илми мактаби” фаолияти билан таништириш, шунингдек марказ ташаббуси билан нашр қилинган “Имом Бухорий таърифи”, “Самарқанд алломалари” ҳамда “Одоблар хазинаси” китоблари нинг тақдимотини ўтказиш бўйича тадбир ўтказилди.
Тадбирни билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудир ўринбосари в.в.б. Д.Файзуллаев очиб берди ҳамда йиғилганларга меҳмонларни таништирди.

Билим юрти мудири М.Насриев сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳакида ва шу фармонга асосан Самарқанд шаҳрида «Ҳадис илми мактаби» ташкил этилганини айтиб ўтди. Бу ислоҳотлар буюк аждодларимизни руҳларини шод қилишда, уларнинг улкан илмий меросини ўрганиб, ҳаётга тадбиқ қилиш борасидаги ўз фикр-мулоҳазаларини айтиб ўтди.
Тохир Эвадуллаев сўзга чиқиб, “Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази”, “Ҳадис илми мактаби” фаолияти ва шарт-шароит лари тасвирланган видео-роликни тақдим этди.




Тадбир қизғин баҳс-мунозаралар билан давом этди. Билим юрти талабалари қизиқтирган саволларига меҳмонлар жавоб бердилар.
Тадбир сўнгида тингловчилар ўзларининг фикр-мулохазалари билан иштирок этиб, ўзларига керакли бўлган маълумотларни олганликларини таъкидлаб ўтдилар.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати






