و عن سلمة بن الأكوع قال: غزونا مع رسول الله صلى الله عليه وسلم حنينا, فولى صحابة رسول الله صلى الله عليه وسلم فلما غشوا رسول الله صلى الله عليه وسلم نزل عن البغلة ثم قبض قبضة من تراب من الأرض ثم استقبل به راميا وجوههم فقال: «شاهت الوجوه», فما خلق الله منهم إنسانا إلا ملأ عينيه ترابا بتلك القبضة, فولوا مدبرين فهزمهم الله, وقسم رسول الله صلى الله عليه وسلم غنائمهم بين المسلمين. رواه مسلم.
Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Биз Ҳунайн куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ғазотга чиқдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг (баъзи) саҳобалари қочишди. Мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўраб олган вақтда у зот туяларидан тушдилар ва ердан бир сиқим тупроқ олдилар. Сўнгра у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам ўша тупроқни мушрикларнинг юзига отиб: “Бу юзлар қаро бўлсин”, дедилар. Мушриклардан Аллоҳ яратган бирор-бир инсон борки, унинг кўзлари ана шу (бир) сиқим тупроқ билан тўлди. Сўнгра тумтарақай бўлиб қочиб кетишди. Аллоҳ уларни мағлуб этди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлжаларни мусулмонлар ўртасида тақсимладилар.
Имом Тибий айтадилар: “Бу ҳадисда икки жиҳатдан мўъжизанинг баёни бор. Биринчиси – ана шу бир сиқим тупроқ барча мушрикларнинг кўзига етиб боргани. Иккинчиси – мушриклар тўрт минг киши бўлишига қарамасдан ана шу озгина сиқим тупроқ билан уларнинг кўзлари тўлганлиги. Мен айтаманки (яъни “Мирқотул мафотиҳ” нинг муаллифи), ана шу иш билан мушрикларни мағлуб бўлиши учинчисидир. [1]
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти 4-курс талабаси Мурод Музаффар ўғли
[1] Мулла Али Қорий. Мирқотул мафотиҳ шарҳу мишкотил масобиҳ. -Байрут: “ДКи”, 2015. -Б 29.





