Самъонийнинг “Ансоб” китобларида ҳижрий 332-йили шаҳид қилинган Марв ва ўз асрида Абу Ҳанийфа издошларининг имоми, қози, вазир Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Аҳмад Марвазий Балхий Ҳанафий Ҳоким аш-Шаҳид ҳақларида қуйидаги маълумотлар келган:
“Абдуллоҳ ибн Ҳоким аш-Шаҳид айтадилар: Ҳоким душанба ва пайшанба кунлари рўза тутар, сафарда бўлсин, ҳазарда бўлсин тунги намозни тарк этмас эдилар. У зот ўтирсалар, олдиларида сават, китоблар ва сиёҳдон турар эди. Ҳоким султоннинг вазири ҳам эдилар. У зот изн беришга мажбур бўлган кишига изн бериб, китоб тасниф қилиш билан машғул бўлардилар. Ҳалиги киши эса туриб кетар эди. Абул Аббос ибн Ҳаммуя у зотдан шикоят қилиб: “Биз унинг ҳузурига кирамиз. У бўлса, биз билан гаплашмайди, қаламини қўлига оладида, бизга эътибор бермайди”, дер эди.
“Мустадрак” соҳиби Ҳофиз Ҳоким Абу Абдуллоҳ айтади: “Мен жума оқшоми Ҳоким Абу Фазлнинг имло мажлисига бордим. У зотнинг ҳузурларига амир Абу Алий ибн Абу Бакр ибн Музаффар кирди. Ҳоким ўрниларидан турдиларда, жойларидан силжимасдан амирни айвоннинг эшигидан қайтариб: “Эй амир, кетинг! Бу сизнинг (яъни, сиз келадиган) кунингиз эмас” дедилар.
Абдул Фаттоҳ Абу Ғудданинг “Қийматуз-замон ъиндал уламо” китобидан эркин таржима.
«Кўкалдош» ислом билим юрти
талабаси Мурод Музаффар ўғли.





