ХУШ КЕЛИБСИЗ ХОДИМ.

ХОНАҚОҲ КАЛИТИНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ УНУТДИНГИЗМИ?

КАЛИТНИ ЭСЛАДИМ
KUKALDOSH.UZ
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

KUKALDOSH.UZ

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
    • Раҳбарият
  • Мутолаа
    • Хабарлар
    • Мақолалар
    • Тавсия
  • Талабаларга
    • Илм талаб килиш одоблари
    • Ўқув курслари
      • “Қуръони карим ва тажвид” бўйича пуллик ўқув курси
    • Ахборот — ресурслари маркази
    • Талабалар турар жойи
  • Абитуриентларга
    • Эслатма
    • Топширилган хужжатлар тўплами
  • Илм
    • Қуръон ва тажвид
    • Ақида
    • Фиқҳ
    • Тафсир
    • Ҳадис
    • Араб тили
    • Юртимиз алломалари
    • Ислом тарихи
БОҒЛАНИШ
29.05.2019 / - Мақолалар

Намоздаги ҳолатлар


Намоз қуйидаги бир неча рукнлардан ташкил топади:
Ракъат.

Намозда қиём, Қуръони каримдан бирор сура ёки оятлар ўқиш, бир рукуъ ва икки саждадан иборат амаллар «ракъат» дейилади. Фарз, суннат, нафл намозлари икки, уч, тўрт ракъатли бўлади. Масалан, бомдод намози икки ракъат суннат ва икки ракъат фарздан иборат.
Намозга кириш. Намозга икки қўлнинг бош бармоқларини қулоқ юмшоғи баробарича кўтариб, «Аллоҳу акбар», деб «такбири таҳрима»ни айтган ҳолда кирилади. Такбири таҳрима «Ифтитоҳ такбири» (очиш такбири) деб юритилади.
Қиём — тик туриш дегани. Ўнг қўл кафтини чап қўл кафти устига қўйиб, ўнг қўлнинг бош бармоғи ва жимжилоғи билан чап қўл ошиғини ушлаган ҳолда киндик остида тутиб туриш «қиём» ҳолатидир. Қиёмда Қуръондан Фотиҳа сураси ва унга қўшиб бирор сура ҳам қироат қилинади (ўқилади). Аёллар қиёмда оёқларини жуфтлаб тутадилар, қўлларини эса эркаклар каби боғлаб, сийналари устига қўйиб турадилар.
Рукуъ — эгилиш, энгашиш деган маъноларни англатади. Намозда икки қўл билан тиззани чангаллаб, маҳкам ушлаган ҳолда энгашиш «рукуъ» дейилади. Бунда қўл ва оёқлар букланмай, таранг бўлиши, орқа гарданни текис тутиш лозим бўлади. Бош паст ҳам, юқори ҳам қилинмайди, орқа билан текис тутилади, нигоҳ оёқ устларига қаратилади.
Аёллар эса рукуъда оёқларини сал букадилар ва қўл бармоқларини жипслаштириб, тиззалари устига қўядилар, Рукуъда аёллар билакларини таналарига ёпиштириб туришади.
Рукуъ намознинг энг муҳим арконларидан ҳисобланади. Рукуъ чоғида уч марта «Субҳана Роббиял-азийм» деб, Аллоҳ таолони улуғлаб тасбеҳ айтилади.
Сажда. «Пешонани ерга қўйиш» маъносини билдиради. Наможхоннинг икки оёқ панжалари, тизза ва икки қўлга таяниб, пешона ва бурнини саждагоҳга қўйиши «сажда» дейилади.
Эркакларнинг сажда ҳолати бундай бўлади: оёқ панжалари букилиб, қўл панжалари жипс ҳолда қиблага йўналган бўлади. Бош икки қўл орасига қўйилади, бунда қулоқлар кафтларга яқин жойлашади. Саждада оёқлар ердан кўтарилмайди, кўзлар юмилмайди, кўз қири билан бурун юмшоғига қараб турилади. Намозни ёлғиз ўқиганда қўлтиқ очиқ бўлади, жамоат намозида йиғиштирилиброқ сажда қилинади. Саждада қорин сонга, сон болдирга, тирсак баданга теккизилмайди.
Аёллар эса саждада қўлтиқларини очиқ тутмайдилар, билакларини ерга, қоринларини сонларига теккизиб сажда қилишади.
Намоз ибодатларнинг энг фазилатлиси бўлса, сажда намознинг энг муҳим рукнидир. Пайғамбар алайҳиссалом: «Банданинг Парвардигорга энг яқин бўлган пайти сажда ҳолатидир, саждада Аллоҳга кўп-кўп дуолар қилинглар», деб таълим берганлар. Намозхон ҳар гал сажда қилганида энг ками уч мартадан «Субҳана Роббиял-аълаа», дея Аллоҳни улуғлайди.
Қовма. Намоздаги рукуъда уч бор тасбеҳ айтиб бўлгач, тасмеъ («Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ») айтиб, яна қайта тикланадиган ҳолат «қовма» дейилади. Қовмада қўллар боғланмай, ёнда тутилади. Қовмага тиклангач, «Роббанаа, лакал-ҳамд», дейилади.
Жалса. Намоздаги икки сажда ўртасида бир муддат ўтириш «жалса» дейилади. Икки сажда ўртасида тўлиқ қаъдага қайтиш таъдилул арқон дейилади. У эса вожибдир (бунда бир тасбеҳ айтиш миқдорида ўтириш суннатдир).
Қаъда. Намознинг иккинчи ракъатидан кейин ва охирги ракъатидан сўнг ташаҳҳуд ўқиш миқдорича ўтириш «қаъда» дейилади. Намоз икки ракъатли бўлса, қаъдада ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқиб, намоз тамомланади. Агар уч ёки тўрт ракъатли бўлса, бунда ташаҳҳудни ўқиб бўлгач, «Аллоҳу акбар», деб кейинги ракъатга турилади. Тўрт, уч ракъатли намознинг иккинчи ракъатидан кейинги қаъда «аввалги қаъда», тўртинчи ёки учинчи ракъатдан кейинги қаъда «охирги қаъда» дейилади.
Эркакларнинг қаъдадаги ҳолати қуйидагича кўринда бўлади: чап оёқ ёнбошлатиб тўшалган ҳолда унинг устига ўтирилади, ўнг оёқнинг панжаларини қиблага қаратган ҳолда букиб тик тутилади. Қўл бармоқларининг учи тизза кўзи баробарида, эркин ҳолатда, қиблага қаратиб сонлар устига қўйилади. Бунда нигоҳ кўкракда бўлади.
Аёллар эса қўлларини шу ҳолда тутиб, чап қуйрукларига ўтиришади ва оёқларини ўнг тарафдан чиқаришади.

Маҳмуд Тоҳмазнинг “Ал-фиқҳул ҳанафий фи савбиҳил жадид” асарида намоз масалаларини ёритилишида ўзига хослик (қиёсий таҳлил)
(Намоздаги ҳолатлардан Азон бобигача)

Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти
4-курс талабаси Раҳимжонов Раҳматуллоҳнинг
Битирув малакавий диплом ишидан намуна

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломни Ўз ҳифзу ҳимоясига олган (давоми)
МУСИБАТГА САБР ҚИЛИШ МЎЪМИНЛИК БЕЛГИСИ (Давоми)
Фиқҳий мазҳабларга тақлид қилиш зарурати

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Рамазон фазилатли ой

  • Хуш келдинг шаҳри султон!

  • Рамазон тақво ойи

  • Рамазон сабр ойи

  • Соғлом турмуш тарзига тарғиб

БЎЛИМЛАР

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

ВЕБ САҲИФА ТАРИХИ

  • Апрель 2021
  • Март 2021
  • Февраль 2021
  • Январь 2021
  • Декабрь 2020
  • Ноябрь 2020
  • Октябрь 2020
  • Сентябрь 2020
  • Август 2020
  • Июль 2020
  • Июнь 2020
  • Май 2020
  • Апрель 2020
  • Март 2020
  • Февраль 2020
  • Январь 2020
  • Декабрь 2019
  • Ноябрь 2019
  • Октябрь 2019
  • Сентябрь 2019
  • Август 2019
  • Июль 2019
  • Июнь 2019
  • Май 2019
  • Апрель 2019
  • Март 2019
  • Февраль 2019
  • Январь 2019
  • Декабрь 2018
  • Ноябрь 2018
  • Октябрь 2018
  • Сентябрь 2018
  • Август 2018
  • Июль 2018
  • Июнь 2018
  • Май 2018
  • Апрель 2018
  • Март 2018
  • Февраль 2018

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • Тузилма
  • Мутолаа
  • Талабаларга
  • Абитуриентларга
  • Илм

МУТОЛАА

  • Қуръон ва тажвид
  • Ақида
  • Фиқҳ
  • Тафсир
  • Ҳадис
  • Араб тили
  • Юртимиз алломалари
  • Ислом тарихи

АЛОҚА

Тошкент 100021, Шайхонтоҳур тумани, Навоий кўчаси, 46-уй.

+998 71 244 48 27

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

© 2018 - 2021. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

Юқори