SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Оиша онамизнинг кунялари ва лақаблари
28.11.2018 / Bo‘limda Islom tarixi, Maqolalar, Yangiliklar

Оиша онамизнинг кунялари ва лақаблари

Ҳаммамизга маълумки, арабларда кунялаш одати бўлган. Ҳамманинг қилган улуғ ишларига нисбатан кунялар қўйилади. Куня улуғлик ва шараф рамзи ҳам ҳисобланади.
Оиша розияллоҳу анҳонинг ҳам кунялари мавжуд. Улар:
1. Уммул-мўминийн – Мўминларнинг онаси. Бу куняда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларини барчалари шерик ҳисобланади. Аллоҳ таолонинг қуйидаги каломи бунга далилдир:
﴿ النَّبِيُّ أَوْلَى بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنْفُسِهِمْ وَأَزْوَاجُهُ أُمَّهَاتُهُمْ ﴾ الأحزاب: 6
Набий мўминлар учун ўзларидан кўра ҳақлидир. Унинг аёллари эса уларнинг оналаридир (Аҳзоб сураси 6-оят).
2. Умму Абдуллоҳ – Абдуллоҳнинг онаси. Бу куня билан номланишликларининг сабаби борасида уламолар ихтилоф қилишган:
Биринчи гап: бу куняни у кишига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берганлар. Чунки Оиша онамиз шу куняни яхши кўрар эдилар. Бунга қуйидаги ҳадислар далил бўлади:
Урва розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Оиша розияллоҳу анҳо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: “Мендан бошқа барча аёлларингизнинг кунялари бор”, дедилар. шунда у зот: “Ўғлинг (Асмо розияллоҳу анҳонинг ўғиллари) Абдуллоҳ билан кунялан” дедилар.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Абдуллоҳ ибн Зубайр туғилганида уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига олиб бордим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг оғзига хурмо чайнаб солдилар ва унинг қорнига илк кирган нарса у зотнинг сўлаклари эди. Сўнг у зот айтдилар: “У Абдуллоҳдир. Сен эса Умму Абдуллоҳ (Абдуллоҳнинг онаси)”. Шу куня билан куняланишда доим бўлдим”.
Иккинчи гап: “У кишининг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўлган тушиб қолган боласи бўлган. Уни Абдуллоҳ деб номлашган”. Бу гап асоссиздир.
Имом Ҳофиз роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Тўғри гап – фарзанд дунёга келтирмаганлар. Балки ушбу куня билан куняланишликни сўраганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Опангни ўғли Абдуллоҳ билан кунялан” деганлар”.
Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Бизга ривоят қилинган “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан бўлган болани тушириб қўйдим. Уни Абдуллоҳ деб номладик” деган ҳадис заифдир”.
Оиша онамизнинг лақаблари:
Оиша онамизнинг кунялари бўлганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номлаган лақаблари ҳам мавжуд. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай қилишликлари Оиша онамизнинг у зотга яқин эканликларининг далолатидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша онамизни хурсанд қиладиган лақаблар билан чақирганлар. Улар қуйидагилар:
1. Ааъиш. Исмни қисқартириш орқали номлаганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Эй Ааъиш! Жаброил сенга салом айтаяпти”.
2. Муваффиқо (Бахтли). Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Умматимдан кимники икки фарзанди вафот этган бўлса, Аллоҳ уни жаннатга киргазади”. Оиша розияллоҳу анҳо айтдилар: “Битта бўлсачи?”. Айтдилар: “Битта бўлса ҳам, эй Муваффиқо”. Айтдилар: “Фарзанди бўлмасачи?”. Айтдилар: “Мен умматим учун йўқотилган фарзанддекман. Мени йўқотгандек, бирор кишига ғам чекмайдилар”.
3. Ҳумайро. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Масжидга ҳабашлар ўйнаб кириб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Ҳумайро! Уларга қарашни ҳоҳлайсанми?” дедилар. “Ҳа” дедим ва уларга қарай бошладим.
Имом Заҳабий айтадилар: “Арабларда чиройли оқ юзли кишиларга “Ҳумайро” деб ишлатилади”.
Имом Азҳарий айтадилар: “Араблар ажамларни “Ҳумайро” деб аташади. Сабаби ўзларининг рангларидан уларнинг ранглари оқроқ бўлганидир”.
Ушбу ҳадисда эса Оиша онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга суюкли бўлганликлари учун эркалаш маъносида ишлатганлар.
4. Сиддиқа. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг қизлари бўлганликлари учун “Сиддиқа” деб номланганлар. Ҳадис уламолари орасида “Сиддиқнинг қизи Сиддиқа” деб ном тарқалган.
Абу Нуаъйм айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёли Оиша розияллоҳу анҳо Сиддиқнинг қизи Сиддиқадир ва Ҳабибнинг Ҳабибасидир”.
Аллоҳ таоло барча саҳобия оналаримиз ва ўз оналаримиздан рози бўлсин!

«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти
4-курс талабаси Абдуссами Эргашев
манбалар асосида тайёрлади

What you can read next

Дунё конституциялари
Дунё конституциялари
Ҳиммати олий киши жаннатдан бошқасига рози бўлмайди
Нега кофирлар олий ҳимматли дейилмайди?.
ИЛМ ВА МАЪРИФАТ ЙЎЛИДА КЕЧГАН УМР
Илм ва маърифат йўлида кечган умр

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP