«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» муносабати билан «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида турли хил тадбирлар мунтазам равишда белгиланган режа асосида ташкил этилмоқда.
Бугун инновацион анъаналарни давом эттирган ҳолда Ўзбекистон ҳукумати турли соҳаларда инновацияларни ривожлантириш учун энг муқобил шароитларнинг яратилиши. Республикамиз Президенти ташаббусига кўра 2018 йил «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб номланиши бундай тадбирларнинг айни долзарблигини белгилайди. Бугунги навбат Тошкент шаҳрида шаҳримиз қиёфасига кўрк бўлиб қўшилаётган “Тошкент сити” қурилиш комплексига эди. Барчамизга маълумки, Тошкент шаҳрида қурилаётган “Тошкент сити” қурилиш мажмуаси барчанинг нигоҳида. «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртида 2018 йил 14 ноябрда талабаларни Ватан6имизда рўй бераётган ижобий ўзгаришлар билан яқиндан танишиш мақсадида ҳамда ёшларда она Ватанга муҳаббат ва ғурур туйғуларини уйғотиш мақсадида билим юрти мудири З.Мирсадиков, талабалар ва уларнинг курс раҳбарлари иштирокида «Тошкент сити” мажмуаси қурилишига саёҳат уюштирилди
Қурилиш комплекси вакили талабаларга қурилишда олиб борилаётган ишлар ҳақида жуда қизиқарли маълумотлар берди.Талабалар ушбу саёҳатдан катта таассурот билан қайтдилар.
«Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юрти Матбуот хизмати






