SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Меҳмондорчилик одоблари
08.10.2018 / Bo‘limda Yangiliklar

Меҳмондорчилик одоблари

بِسْمِ اللَّهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ

Ўз уйида яқинлари, қўшнилари, ёру-дўстлари ёки шулардан бошқа бирор кишига зиёфат бермайдиган инсон бўлмаса керак. Меҳмондорчилик одоблари муқаддас динимизда энг аҳамиятли ислом одобларидан ҳисобланади. Ва динимиз меҳмондорчиликда ҳар икки тараф учун, яъни, меҳмон ва мезбон учун лозим бўладиган одобларни шариятга киритган. Меҳмон ва мезбонга зиёфат ўз самарасини беришлиги учун, ушбу одобларга риоя қилишлик лозим бўлади. Биз аввало, мезбонга таълуқли бўладиган одоб ҳақида сўз юритамиз.

Мезбонга тааллуқли бўладиган одоблар

 Биринчи одоб – яхши ният қилиш;

Ушбу одоб, зиёфат соҳибининг ўз ёру-дўстларига берган зиёфатида, уларга берган таомида ва чиройли кутиб олишлигида ажр олишни ният қилиш билан бўлади. Шунингдек, меҳмон ҳам мезбоннинг чақириғига лаббай деб, ўз дўстини зиёрат қилишда ажр олишни ният қилади. Натижада, уларнинг ҳар бири ушбу қилган амалларига ажр оладилар.

 Иккинчи одоб –  меҳмонни чиройли кутиб олиш;

Зиёфат соҳибига ўз меҳмонини табассум, очиқ чеҳраллик, шунингдек, хурсандчилик ва хушхабар иборалари билан кутиб олишлиги лозим бўлади. Бу эса, уларнинг қалбларини хушнуд қиладиган амаллардан ҳисобланади. Зиёфат соҳиби дўстлари хузурида, улар ўзларини ўз уйларидагидек ҳис қилишлари учун муносиб жой ҳозирламоғлиги хам лозим бўлади.

Баъзи инсонлар борки, хурсанд ҳам, хуш муомала ҳам бўлмай, меҳмонининг юзига табассум ҳам қилмайдилар. Балки, уларнинг юзларида кўпинча норизолик ёки ғамгинлик аломатлари кўринади. Натижада, меҳмонлар ўзларида ноқулайлик ва тўсқинликни ҳис қилиб, уларни қайта зиёрат қилмай қўядилар. Гоҳида, уларнинг баъзилари ёмон кутиб олинганлиги туфайли қайтиб кетадилар. Меҳмонлар келган пайитда уларни чиройли кутиб олишга беэътибор бўлмаслик меҳмондорчиликнинг мажбуриятларидандир.

Бир зот ўз сўзида: “Меҳмоннавозликнинг кўп бўлишлиги меҳмонлар учун тўкин-сочинлик эмас. Лекин, очиқ чеҳралик улар учун тўкин-сочинликдир.” деган экан.

Инсонларнинг юзига табассум қилишлик ҳам садақадир. Зеро, Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан қилинган ривоятда: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дўстингни юзига табассум қилишинг ҳам, сен учун садақадур”, деб марҳамат қилганлар.

Дарҳақиқат, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг ҳузурларига келган қавмларни чиройли кутиб олардилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдул Қайс қавмига: “Марҳабо! Хафаликсиз ва надоматсиз келган қавм, хуш келибсиз!”, дер эдилар. Термизий ривояти

Шунингдек, Оиша (розияллоҳу анҳо)дан қилинган ривоятда: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фтима (розияллоҳу анҳо)га “Марҳабо! Хуш келибсиз! қизалоғим” деб марҳамат қилганлар. Бухорий ва Муслим ривояти

Умму Ҳонеъ (розияллоҳу анҳо): “Мен набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келган эдим. У зот эса мени “Марҳабо! Хуш келибсиз! Эй Умму Ҳонеъ” деб қарши олдилар.” Деган.   Бухорий ва Муслим ривояти.

Юқоридаги ривоятлардан бизга маълум бўладики, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келган меҳмонларга очиқ юз ва хушмуомала бўлганлар.

  Учинчи одоб – меҳмонни муносиб ўринга ўтқизиш;

Бу эса, хонадон соҳиби ўз меҳмонларини муносиб бир маконга ўтқазишлиги меҳмондорчиликнинг ҳурматидир. Ана шунда, улар мажлисда хотиржам ўтирадилар. Ўша жой мезбоннинг аҳли байтларини очиқ кўрсатиб турадиган макон бўлмаслиги ёки у ер меҳмонга нохуш ҳидлар келадиган ва шунга ўхшаш ноқулайлик келтирадиган жой бўлмаслиги керак. Ваҳоказо, уларни ифлослик бўлган маконга ёки нолойиқ бир шаклдаги маконга ўтқазмаслик лозим бўлади. бу эса, меҳмондорчиликнинг ҳурмати эмас, албатта.

  Тўртинчи одоб – зиёфатнинг мажбуриятларига риоя қилиш ва меҳмонни ҳурмат қилиш;

Хонадон соҳибига меҳмоннинг ҳаққини ўз ўрнига қўйишлиги лозим бўлади. Масалан, ичимлик, егулик ва шунга ўхшаш нарсалар ила. Ва анашу нарсаларни кечиктирмаслиги ёки секин ҳаракат қилиб, меҳмонни қайтиб кетишликка ўйлантириб қўймаслиги лозим бўлади. Қуръони карим мана шу нарсаларни бизларга ўргатади. Аллоҳ таоло Иброҳим а.с ҳақларида баён қилиб, Ўзининг сўзида;

 “24. (Эй Муҳаммад), сизга Иброҳимнинг иззат-икромли меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими? 25. Ўшанда улар (Иброҳимнинг) ҳузурига кириб, «Салом», дейишган эди, у ҳам: «Салом, (Булар) нотаниш қавм-ку?», деди. 26-27. Сўнг у аста оиласи олдига чиқиб, (қовурилган) бир семиз бузоқни келтирди-да, уни уларга яқин қилиб, «(Таомдан) емайсизларми?» деди. ”, деган.

“Зарият сурасининг 24-27-оятлари ”

Бу ерда маълум бўлишича, Иброҳим а.с меҳмонларни огоҳлантирмасдан махфийгина бориб, уларга лойиқ таомни тайёрлаб, тезда уни улар ўтирган жойга келтирдилар. Бу эса, меҳмоннинг ҳақларидан ҳисобланади. Меҳмонни ҳурмат қилишлик, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрган вожиб ишлардандир. Динимизда унга иймоннинг аломатларидан деб, эътибор берилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини ҳурмат қилсин”, деб марҳамат қилганлар. Бухорий ва Муслим ривояти.

Шундай экан, муслмон кишига ўз меҳмонини ҳумат қилишни ҳеч қачон кечиктирмаслиги лозим бўлади.  

Бешинчи одоб – меҳмони учун ортиқча машаққатни ўз зиммасига олмаслик;

Хонадон соҳибига меҳмонларга тоқатидан ортиғини қилмаслиги ёки меҳмонини ҳурмати учун кўп нарсаларни ўзига юклаб олмаслиги керак. Балки, уларни ҳурмат қилиш билан бирга уларга ўзида бор нарсаларни имконият чегарасида тақдим қилиши лозим бўлади. Чунки, Иброҳим а.с ҳам ўз меҳмонларига семиз бузоқни сўйидилар ва пишириб, уларнинг олдиларига қўйдилар. У зот ўзларида бор энг яхши нарсани келтирдилар. Аллоҳ таоло “Сўнг у аста оиласи олдига чиқиб, (қовурилган) бир семиз бузоқни келтирди-да, уни уларга яқин қилиб, «(Таомдан) емайсизларми?» деди. ”, деган. “Зарият сурасининг 26-27-оятлари ”да

Лекин, инсон ўз уйида меҳмонини кутиб олиш учун қадамига бир бош жонлиқни олиб келишлиги ва инфоқ-эҳсонда кўп оғирликни ўз зиммасига олиб, ўзини машаққатга қўйишлиги мажбурий эмас. Чунки, унда нафсга машаққат ва унга тоқатдан ортиқ нарсани юклашлик бўлади ва бу иш набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам, у зотнинг саҳобаи киромларининг ҳам тутган йўллари эмас, албатта. Дарҳақиқат, буни одат қилиб олишлик эса, меҳмон кутиб олишни ёмон кўришни келтириб чиқаради.

Олтинчи одоб – меҳмоннинг ҳаққини беришлик;

Меҳмон бўлиш суннатга кўра бир кеча кундуз, меҳмон кутиш уч кеча кундуз бўлиши жоиз бўлади. Ундан ортиқ бўлиши мажбурий эмас. Аммо, ундан ортиқ бўлиши мезбонга садақа бўлиб ёзилади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам меҳмонни ҳам, мезбонни ҳам ҳаққини жорий қилиб, Абдуллоҳ ибн Амрга; “Албатта, меҳмондорчилигингни сенинг зиммангда ҳақлари бор” деб, марҳамат қилдилар. Яъни, меҳмодорчилик ҳақларидан мурод – меҳмонлик ва мезбонликнинг ҳақларидир.

Абдуллоҳ ибн Амрдан қилинган ривоятда; Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган бўлса, меҳмонини ҳурмат қилсин. Меҳмон бўлиш бир кеча кундуз, меҳмон кутиш уч кеча кундуз бўлиши жоиз бўлади. Ундан ортиқ (меҳмондорчилк) бўлиши мажбурий эмас. Балки, ортиқ бўлиши садақа бўлиб ёзилади. То уни чиқариб юбормагунича унинг ҳузурида яшамоқлиги унга ҳалол бўлмайди” дедилар. Бухорий ва Муслим ривояти.

Ибн Ҳажар: “Ибн Баттол шундай деди; (“Молик р.а меҳмоннинг ҳаққи ҳақида сўралганда, у зот: “Уни бир кеча кундуз икром килади ва унга туҳфа беради ва уч кун зиёфат қилади.” дедилар.”

Мен: “Биринчи кундан ташқари уч кун ҳисобланадими ёки ундан ҳисобланадими?”, дедим.

Абу Убайд жавобан: “Унга биринчи кунда яхшилик ва илтифотларни қилишлик мажбурий бўлади. Иккинчи ва учинчи кунда олдидаги ҳозир бўлган нарсаларни унга тақдим қилади, холос. Одатдагидан ташқари зиёда қилмайди. Сўнгра унга бир кеча кундуз масофага етадиган нарса беради. У мусофир бир жойдан бошқа жойга боришига етадиган нарса миқдорича бўлиб, “жийза – манзил чегараси” дейлади.” Деди.

Хаттобий шундай деган: “Яъни, агар, меҳмон келиб тушса, унга туҳфа бериш ва ўзида бор имкони етган нарсаларда бир кеча кундуз  унга яхшиликни зиёда қилишдир. Кейинги бошқа икки кунда, у меҳмоннинг олдида ҳозир бўлиб турган нарсаларни унга тақдим қилади, холос. Агар учинчи кун ўтса, дарҳақиқат уни ҳаққи тугайди. Кейинги кунларда ҳам, меҳмондорчиликни давом этдирса, унга садақа қилганни савоби бўлади.” деди.” деган.)

Еттинчи одоб – хонадон соҳиби меҳмонларга айнан ўзи хизмат қилишлиги;

Бу эса, қуръони карим ўша Иброҳим а.с қиссасида бизларга ўргатган одобдир.   Аллоҳ таоло“Зарият сурасининг 26-27-оятлари ”да: “Сўнг у аста оиласи олдига чиқиб, (қовурилган) бир семиз бузоқни келтирди-да, уни уларга яқин қилиб, «(Таомдан) емайсизларми?» деди. ”, деган.

Бу ерда Иброҳим а.с айнан ўзлари туриб, меҳмонларига хизмат қилганликлари баён қилинмоқда. Имом Бухорий (раҳматуллоҳи алайҳ) ҳам бу ҳақида ўзларининг саҳиҳ тўпламларида “Меҳмонни ҳурмат қилиш ва унинг хизматини айнан ўзи қилишлик боби” деб, алоҳида боб ажратганлар. Шубҳа йўқки, бу иш меҳмонни ҳурмат қилиш ва унинг хизматини қилишдаги энг яхши амалдир.

Саккизинчи одоб – меҳмонга у меҳмон бўлиб туриш вақтида яхшиликлар қилиш:

Ушбу одоб, меҳмонга ухлаши учун болаларнинг шоқин-суронидан панароқда бўлган тўла-тўкис муносиб бир ўрин тайёрлаб бериш, унга покиза сочиқни тақдим қилиш, унга ёстиқ тутиш, ҳаммомни унга тайёрлаб қўйиш, ҳушбўйликларни яқин қилиш, ўзига қараб жамолини кўриш учун кўзгуни ва яна шунга ўхшаш нарсаларни тақдим қилишдир.

Тўққизинчи одоб – хонадон соҳиби меҳмонни бирга эшиккача кузатиб чиқишлиги:

Агар, меҳмон кетишликни хоҳласа, хонадон соҳибининг ўзи ҳам ховлининг дарвозасигача унга қўшилиб, бирга кузатиб чиқишлиги лозим бўлади. бу эса, меҳмонни улуғлаш ва уни ҳурмат қилишдир. Меҳмон кетишликка изн сўраб турганда, хонадон соҳиби ўз жойидан қимрламай ўтиравермаслиги керак. Балки, уни кузатиб, ортидан ўзи ҳам чиқади.

Абу Убайд имом Аҳмадниинг манзилларига зиёратга борганлари ҳақида: “Мен у зотнинг уйларидан туришликка изн сўраб, ўрнимдан тургандим у зот ҳам мен билан бирга турдилар”. Шунда мен у зотга: “Эй Абу Абдуллоҳ ундай қилманг” дедим.

У зот: “Шаъбий р.а шундай деган: “Зиёрат қилиб келган кишининг зиёратининг энг сўнги ҳаққи, мезбон ховлининг дарвозасигача у билан бирга юриб чиқишлиги ва маркабини ушлаб туришлигидир.” Дедилар.” Деб, айтиб берганлар.”

Ўнинчи одоб – меҳмон кетишидан олдин эшикни ёпиб, кириб кетмаслик;

Меҳмонни эшик олдига кузатиб, хонадон соҳиби меҳмон маркабига миниб ёки юриб кетмагунича уйига кириб, эшигини қулфлаб олмайди. Чунки, бу кутиб туришлик меҳмонни улуғлаш, уни ҳурмат қилиш ва унга илтифот кўрсатишдир. Муслмон кишига бу одобларга беэътибор бўлишлик дуруст бўлмайди.

  

 

“Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти

2 – курс талабаси Аббосхонов Муҳриддин

 

 

 

 

 

What you can read next

Вакилларимиз илмий-амалий семинарда иштирок этди
Вакилларимиз илмий-амалий семинарда иштирок этди
Gʻalaba bogʻiga sayohat
Gʻalaba bogʻiga sayohat
Сарҳубия фирқаси
Сарҳубия фирқаси

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP