SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
Диний бағрикенглик тараққиёт омили
28.07.2018 / Bo‘limda Bagʼrikenglik va jamiyat, Maqolalar

Жамият тараққиётида бағрикенгликнинг ўрни.

Юртбошимиз Ислом Каримов ўзларининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида “…юртимиздаги қайси хонадонга кирманг, қандай йиғин ёки маърака бўлмасин, фотиҳага қўл очилганда, ёшу қари, эркагу аёл – барчамиз Яратгандан тинчлик ва осойишталик сўраб дуо қиламиз” – дея тинчлик сўзи бағрикенг халқимизнинг тили ва дилидан мустаҳкам жой эгалланига алоҳида урғу берганлар.
Тинчлик. Бу нақадар эзгу туйғу, нақадар гўзал тушунча. Тинчлик – бу улуғ неъмат, қут-барака, тараққиёт гарови, ўз орзу-интилишларимиз, эзгу ниятларимиз рўёбининг муҳим кафолатидир. Зеро, тинчлик, осойишталик, барқарорлик, кишилар ўртасида меҳр-оқибат, кўнгилларда хотиржамлик бўлган жойдагина юракка эзгу мақсадлар сиғади. Психологларнинг таъкидлашича, хотиржамлик инсоннинг энг муҳим руҳий эҳтиёжи бўлиб, шахс соғлиги, жамият барқарорлигини таъминлашда катта ўрин тутади. Инсонда осойишталик ва хотиржамлик ҳисси бўлсагина, кўзлаган мақсадлари йўлидаги саъй-ҳаракатлари самарали бўлади ва муваффақиятга эриша олади. Худди шундай тинчлик ва барқарорлик ҳукмрон бўлган мамлакатгина тараққий этади, бунёдкорлик ишлари ривож топади.
Мустақиллигимизнинг дастлабки кунларидан бошлаб жамиятимизда барқарорликни таъминлаш, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини асраш ҳал қилувчи вазифалардан бирига айланди. Бу ҳақда сўз юритганда муҳтарам президентимизнинг “Инсоннинг энг устувор ва муқаддас ҳуқуларидан бири бу – тинч яшаш ҳуқуқидир. Давлат ва жамиятнинг бурчи ана шу ҳуқуқни барча қонуний воситалар билан кафолатлаб беришдир. Бу ҳуқуқни амалга ошириш – давлат ва жамиятни демократлаштиришнинг энг муҳим шартидир. Демократиянинг инсонпарварлиги ҳам шу билан белгиланади”, деган фикрларини эслаш жоиз.
Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик , меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат, миллатлараро тотувликни кўз қорачиғидек асраш энг катта вазифаларимиздандир.Бинобарин, бу мустақилликка эришгунча элу юртимиз бошдан кечирган оғир синовларни ёддан чиқармаслигимиз даркор.
Аммо, афсуски, орамизда бу улкан неъматнинг қадрини англай олмайдиганлар ҳам учраб туради. Тинчлик ҳақидаги сўзларни эшитганда энсаси қотиб, бу фақатгина баландпарвоз сўзлардан бошқа нарса эмас, деган фикрлар билдиришади. Бу заҳарли фикрлар билан ўзлари иллатланганлари етмагандай, ён-атрофидаги соғлом фикрли инсонларни заҳарлашга уринадилар. Ҳа, албатта, неъматнинг қадрини ўша неъматдан мосуво бўлганлар яхшироқ тушунишади. Аммо ҳар биримиз доимо ёдда сақлашимиз керакки, Аллоҳ таоло бизларга берган ҳар бир неъматнинг шукрини адо этишимиз лозимдир. Буни бизларга Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти эслатади:

“وَإِذْ تَأَذَّنَ رَبُّكُمْ لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ وَلَئِنْ كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ”

Яна Раббингиз эълон қилган (бу сўзлар)ни эслангиз: «Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта, (уларни янада) зиёда қилурман. Борди-ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим (ҳам) жуда қаттиқдир».”
Шукр қилиш эса ўз-ўзидан бўлмайди, балки ўзимиздаги бу олий неъматлар ҳақида кўп мулоҳаза қилиш, булар берилмаган тақдирда қандай ҳолатда бўлишимизни тасаввур этиш, бу неъматлардан айрилган мамлакатларни ёдга келтириш бизни ўзимиздаги неъматлар учун Аллоҳга шукр қилишимизга ундайди. Бу ишимиз инъом этувчига ҳам манзур бўлади. Натижада неъматнинг янада зиёда бўлишига сабаб бўлади. Аксинча, ношукрлик, нонкўрлик каби ҳолатлар инъом этувчининг нафрат ва ғазабига сабаб бўлади. Натижада берган неъматларини қайтариб олиш ёки бошқа офат ёхуд мусибатларга дучор қилиш йўли билан жазолаши жоиз бўлиб қолади.
Муҳтарам юртбошимиз таъкидлаганларидек, агар биз бугунги ҳаётимизга, бунёдкорлик ишларимизга, эришаётган ютуқларимизга тўғри баҳо бермасак, уларнинг қадрига етмасак, ҳушёрлигимизни йўқотиб, турли таҳдидларни, тинч турмушимизга, хавфсизлигимизга раҳна солишга уринаётган, оёқ остидан чиқаётган ҳар хил бало-қазоларни пайқамай-сезмай қолишимиз мумкин.
Доно халқимизнинг “Бир кун жанжал бўлган жойдан қирқ кун барака кетади”, деган нақлида катта ҳикмат бор. Ён қўшнимиз Афғонистондаги вазиятни кўз олдимизга келтирайлик. Ўттиз йилдан бери тинмаётган уруш жафокаш афғон халқи бошига не-не кулфатларни солмади. Беқарорлик туфайли мамлакат иқтисодиёти издан чиқди, халқнинг тинка-мадори қуриб, юртдан қут-барака кетди. Натижада, ҳозирги давр авлодлари ҳатто тинчлик тушунчасининг асл моҳияти нималардан иборатлиги ҳақида тасаввур ҳам қила олмайдиган бўлиб улғаймоқда. Ёки, бир неча йил олдин ҳам барчанинг кўзини қувонтириб турган, дунёдаги энг катта икки илм булоғининг бири саналган Сурия давлатига қарайлик. Ҳозир қандай аҳволга тушириб қўйишди. Бу юрт фуқаролари арзимаган вақт мобайнида гўзал мамлакатлари харобалар қабристонига айланиб қолишини тасаввур қилишганмикин. У ердаги ота-оналар фарзандларидан айрлиб қолишлари ҳақида ўйлаганмикин, ёш болалар ота-онаси уларни мактабга ташлаб кетаётганда, энди қайтиб уларни кўрмасликлари, етим бўлиб қолишлари ҳақида ўйлаганмиканлар.
Бугунги кунда, ўзининг қадр-қимматини, ғурур-номусини англаб яшайдиган, ўз меҳнати ва ақл-заковати билан келажагини қуришга ва ўз юртини ҳимоялашга қурби етадиган давлат ва халқни жаҳон аҳли ҳам тан олади ва ҳурмат назари билан қарайди.
Бугун дунё глобаллашув, иқтисодий ва сиёсий интеграция жараёнлари таъсирида тобора яхлит ва бир бутун характер касб этиб бормоқда. Капитал ва товарлар оқими билан бир қаторда, инсонларнинг ҳаракат доираси ҳам кенгайиб бормоқда. Бу одамлар орасида ўзаро муросасизлик, тоқатсизлик кўринишларини бартараф қилиш, жамиятда бағрикенглик маданиятини қарор топтириш, шунингдек, инсонлар орасида ўзаро ҳурмат, самимий дўстлик қарор топтириш бугунги куннинг муҳим вазифасир.
Мамлакатимизда 130дан ортиқ миллат яшайди, улар турли хил динларга эътиқод қиладилар. Уларнинг ягона ватан, ягона байроқ остида бирлашишида диний бағрикенглик маданиятининг ўрни каттадир. Жамият ҳаётида тенглик ва адолат ғояларини устувор бўлиши ва амалиётда ўз ифодасини топиши кўзланган мақсадларга эришишга, белгиланган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий, маънавий-маърифий мўлжалларнинг барча учун бирдек қадр-қиммат касб этишига, фуқаролар ўртасида бирдамлик ва ҳамжиҳатлик, ўзаро бир-бирини тушуниш, ҳурмат руҳи қарор топишига замин яратади. “Бағрикенглик Тамойиллари Декларатсияси”да таъкидланганидек, “Бағрикенглик бўлмаса тинчлик бўлмайди, тинчликсиз эса тараққиёт ва демократия бўлмайди”. Айни пайтда, инсонларнинг манфаати бугунги куни, балки истиқболига ҳам таҳдид солаётган хилма-хил заминда юзага келаётган тоқатсизлик, муросасизлик ва тажовузкорликнинг турли кўринишларига хос хусусиятларни ўрганиш, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва омилларни тадқиқ қилиш, уларни олдини олиш имконини яратади. Ватандошларимизда бағрикенглик кўникмаси ва малакасини шакллантириш эса уларнинг келиб чиқишига йўл қўймасликнинг асосий шартларидан бири ҳисобланади. Диёримизда азал-азалдан турли хил миллат ва дин эгалари яшаганликлари тўғърисида маълумотлар тарихдан маълум. Яҳудий, христиан, ислом дини эгалари тинч ва тотув яшаганлар. Ислом дини ўзининг илк даврларидаёқ бағрикенглик дини сифатида намоён бўлди. Жаҳон динлари ичида фақат исломда эътиқод эркинлиги очиқ-ойдин эълон қилинган – “Бақара” сурасининг 256-оятида “Динда зўрлаш йўқ”, дейилган. Пайғамбаримизнинг қуйидаги ҳадиси шарифлари ҳам бунга далолат қилади: “Барча одамлар ичида бу дунё-ю, боқий дунёда мен Марямнинг ўғли Исога энг яқиниман”.
Бундан юз йил аввал машҳур рус файласуфи шундай ёзган эди: “Юқорида келтирилган Қуръон матнларидан Муҳаммадга нисбатан фанатизм, тоқатсизлик, диний зўравонлик каби айблар қанчалик ноҳақ эканини кўрдик. Умуман мусулмонларнинг муқаддас китобида Муҳаммад томонидан диннинг онгли равишда суиистеъмол қилинганлиги ҳақида маълумот йўқ”. ундан ярим аср олдин голландиялик йирик исломшунос олим Райнхард Дози ҳам айнан шу фикрни айтган эди: “Европада узоқ вақт ҳукмрон бўлиб келган бу (мусулмонларнинг исломни тарқатиш йўлида муқаддас уруш – жиҳод қилиш кераклиги) ҳақидаги фикр тўғри эмас. Диққат билан қаралса, Қуръонда барча иймонсизларга қарши уруш олиб бориш ҳақида бирон кўрсатма йўқ. Муқаддас уруш биргина ҳолатда – мусулмонларга душман ҳужум қилганидагина вожибдир, агар кимда-ким Қуръон кўрсатмаларини бошқача тушунса, бунга илоҳиётчиларнинг нотўғри талқини айбдор”.
Диний бағрикенглик турли эътиқодларнинг бир давр ва бир маконда биргаликда мавжуд бўлишига, уларнинг эгалари ўртасидаги ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликнинг шаклланишига замин яратган. Бу эса ўз навбатида, тинчлик ва тараққиётга, умуминсоний маданият ва маънавият ривожига хизмат қилган. Ҳурматли Президентимиз Ислом Каримов: “Ҳозирги мураккаб ва нотинч дунёда, ҳаётимизнинг барча соҳаларида, демократик жамият қуриш йўлидаги изланишларимизда бағрикенглик нечоғлик муҳим ўрин тутишини изоҳлаб ўтишга ҳожат йўқ”, – деб таъкидлаган эдилар.
Хулоса қилиб айтганда, бағрикенглик ҳикмат илми сифатида ҳам, тарихнинг амалий синовларидан ўтганлиги нуқтаи назаридан ҳам анча теран ва баркамол хислатга эга, шунингдек, у нафақат бизнинг миллатимизга, балки бутун инсониятга ҳамжиҳатлик, чидамлилик, ғамхўрлик, муросасозлик кабиларни энг тўғри мезонда аниқлаб берадиган тушунча ҳамдир. Шундай қилиб, бағрикенглик инсон борлиғининг моҳиятини унинг сабр-тоқатида деб билади. Айнан шу хислат унинг ҳаёти маъносини белгилайди, унинг эътиқоди қандай йўналишда юксалишини кўрсатиб туради.

Билим юрти мударриси Ахмедов Охунжон

What you can read next

Қуръон балоғати
Қуръон балоғати
Шу билан кифояланамизми?
Шу билан кифояланамизми?
Тақво ва унинг фойдаси
Аллоҳ таолога таваккал қилиш

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP