2018 йил 20-июл куни “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юртида 2018-2019 ўқув йили учун Маънавият ва маърифат фанидан қабул имтиҳонлари ўтказилди. Қабул имтиҳонида 366 нафар абитуриентдан 359 нафари иштирок этди. Қабул имтиҳонини тартибли ўтказиш учун Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими О.Сатторов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси котибият бўлими мудири Б.Тошпўлатов ва Таълим ва кадрлар тайёрлаш бўлими ходими С.Шерхонов ташриф буюрди.



Қабул имтиҳонини ўтказиш учун Ўзбекистон Халқаро ислом академияси, Тошкент ислом институти ва Шайхонтоҳур тумани Халқ таълими бўлимидан жами 27 нафар мутахассис жалб қилинди.
Эрталаб соат 8:00да кузатувчилар ва ота-оналар гувоҳлигида Қабул имтиҳонлари билетлари очилди ва қабул имтиҳони ўтказиш тартиби абитуриентларга тушунтирилди. Унга кўра билет олган абитуриент 20 дақиқа давомида тайёргарлик кўриб сўнг, мутахассислар олдида саволларга оғзаки жавоб берди. Абитуриентларнинг имтиҳон натижалари жами 33 балли тизимда баҳоланиб, ҳар бир савол учун 8.25 балл ажратилди.



«Кўкалдош» ахборот хизмати






