SIGN IN YOUR ACCOUNT TO HAVE ACCESS TO DIFFERENT FEATURES

FORGOT YOUR PASSWORD?

FORGOT YOUR DETAILS?

AAH, WAIT, I REMEMBER NOW!
KUKALDOSH.UZ
  • LOGIN

KUKALDOSH.UZ

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
    • Madrasa tarixi
    • Rahbariyat
    • Yotoqxona
    • Axborot-resurs markazi
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
    • Qurʼon ilmlari
    • Aqida
    • Fiqh
    • Tafsir
    • Hadis
    • Arab tili
    • Yurtimiz allomalari
    • Islom tarixi
    • Raddiyalar
    • Axloq va tarbiya
    • Bagʼrikenglik va jamiyat
    • Elektron kitoblar
  • Taʼlim
    • 4 yillik öquv dasturi
    • Ilm talab qilish odoblari
  • Kurslar
    • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
    • Tayyorlov kursi
  • Qabul
    • Qabul tartibi
    • Kiriş imtihonlari 2027-2028
    • Ötiş ballari
    • Topşirganlar soni
    • Imtihon duolari
  • Boğlaniş
“Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам – икки олам сарвари”
26.06.2018 / Bo‘limda Islom tarixi

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илмлари мукаммаллиги

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чуқур илм ва ўткир фаҳм-идрок соҳиби эдилар. Аллоҳ таоло у зотга катта илм ва юксак маърифат ато қилган эди. Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломнинг илмлари кенглиги ва ул зотга нисбатан фазлу марҳаматининг улуғлигини билдириб, шундай дейди:

«(Эй Расулим!) Aллoҳ сизгa китoб вa ҳикмaтни нoзил қилди вa билмaгaнингизни билдирди. Aллoҳнинг сизгa (нисбaтaн) фaзли буюкдир» (Нисо сураси, 113-оят).

Пайғамбар алайҳиссалом Аллоҳ таоло яратган махлуқотларнинг энг илмлиси ва тақво жиҳатидан энг кучлиси эдилар. Бу ҳақда Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзлари шундай деганлар: «Сизларнинг Аллоҳ таолога энг тақводорингиз ва Уни билувчироғингиз менман».[1] Бошқа ривоятда эса: «Мен Аллоҳ таолони энг танувчироғингизман», деганлар.[2]

Ким Аллоҳ таоло пайғамбарларига Қуръони Каримда ўргатган илмлар ҳақида тафаккур қилиб кўрса, саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бошқа пайғамбарлардан кўра мукаммалроқ илм ато этилганига ишонч ҳосил қилади.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло шундай марҳамат қилади:

 «…вa (Аллоҳ таоло) билмaгaн нарсаларингизни билдирди» (Нисо сураси, 113-оят).

Ушбу оятда араб тилидаги «مَا» – «мо» калимаси зикр қилинган. Бу калима ишлатилгани учун бу жумла «сиз аввал билмаган барча нарсани» деган маъно келиб чиқади. Шундан маълум бўладики, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илмлари расуллар ва набийлар биладиган барча илмларни ва ундан бошқа илмларни ҳам ўз ичига олади.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Одамлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан турли нарсалар ҳақида сўраб, кўп савол беришарди. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужраи саодатларидан чиқиб, минбарга кўтарилдилар-да: «Мендан сўрайверинглар. Нима ҳақида сўрасангиз, албатта уни айтиб бераман», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: «Мендан сўрайверинглар. Модомики мана шу ўрнимда эканман, нима ҳақида сўрасанглар, албатта унинг хабарини бераман. Бугун яхшилик ва ёмонлик борасида илгари кўрмаган нарсаларимни кўрдим. Жаннат билан жаҳаннамни мана шу деворга тасвирланган ҳолатда кўрдим», деганлар.

Аллоҳ таоло Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Қуръони Карим илмини ўргатганининг ўзи у зотнинг илмлари кенг бўлганига далилдир. Зеро, Қуръони Карим илм ва маърифат уммонидир. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу: «Агар сизларга Фотиҳа сураси ҳақида гапириб берсам, у ҳақдаги маълумотлар етмиш туяга юк бўладиган китобларга сиғмаган бўларди», деганлар. Қуръони Каримдаги биргина сура ҳақида Пайғамбар алайҳиссаломдан дарс олган саҳобийнинг илми шу даражада бўлса, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг илмлари қай даражада бўлганлигини ўзингиз тасаввур қилаверинг.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

 «(Аллоҳ таоло) ғaйбни билувчидир. Аммо Ўз ғaйбидaн бирoр кимсaни xaбaрдoр қилмaс. Фaқaт Ўзи рoзи бўлгaн (тaнлaгaн) пaйғaмбaрнигинa (ўзининг бaъзи ғaйбидaн oгoҳ eтaр)» (Жин сураси, 26–27-оятлар).

Пайғамбар алайҳиссалом ғайб илмига доир жуда кўп маълумотларни билганлар. Қуйида ана шу маълумотларнинг баъзисини кўриб чиқамиз.

  1. Пайғамбар алайҳиссаломнинг барча махлуқотлар яралишидан бошлаб то жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга ҳукм қилингунига қадар бўладиган ишларни билишлари.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизнинг орамизда бир жойда туриб, махлуқотларнинг энг аввалидан то жаннат аҳли жаннатга, жаҳаннам аҳли жаҳаннамга ҳукм қилингунларига қадар бўладиган ишларнинг хабарини бердилар. Бу хабарларни ёдида сақлаб қолган сақлаб қолди, унутганлар унутди».[3]

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам орамизда бир жойда туриб, қиёматга қадар бўладиган бирон нарсани қолдирмай, зикр қилдилар. Уни билганлар билди, билмаганлар билмай қолаверди». Ҳузайфа розияллоҳу анҳу сўзини давом эттириб, шундай дейди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берган маълумотлардан унутиб қўйганларимга ҳаётда дуч келиб қолсам, уларни худди бир киши анчадан бери кўрмаган танишини кўриб, таниб қолгани каби эслардим».[4]

 

  1. Пайғамбар алайҳиссаломнинг ўзларидан кейин то қиёматгача юз берадиган ишлар ҳақида хабар беришлари.

Амр ибн Ахтоб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бомдод намозини ўқиб бердилар, сўнг минбарга чиқиб, то пешин намозигача хутба қилдилар. Кейин тушиб, намоз ўқидилар. Сўнгра яна минбарга чиқиб, то аср намози вақти киргунига қадар хутба қилдилар. Кейин тушиб, намоз ўқидилар. Сўнгра яна минбарга чиқиб, то шом намозигача хутба қилдилар. Ана шу хутбалари давомида у зот бизларга қиёматгача бўладиган ишлар ҳақида хабар берган эдилар. Мазкур хабарларни орамизда зеҳни энг ўткир одамгина тўлиғича эслаб қолди».[5]

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳга қасамки, саҳобалар ё унутдилар, ё ўзларини унутганга солдилар. Мен буни билолмадим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қиёмат кунига қадар юз берадиган фитналар ва уларга бошчилик қиладиган шахслар ҳамда уларнинг камида уч юздан ортиқ эргашувчилари бўлиши ҳақида маълумот бериб, фитнабошиларининг исмлари, оталарининг исми ва ҳатто қабилаларининг номларигача бирма-бир айтиб бердилар».[6]

  1. Пайғамбар алайҳиссаломнинг қиёматнинг каттаю кичик аломатлари, охират, барзах ҳолати,[7] жаннат ва жаҳаннамдагиларнинг аҳволини билишлари.

У зотнинг бу борадаги билимларига доир маълумотларнинг барчаси ҳадис китобларида зикр қилинган. Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мазкур ҳодисалар ҳақида Аллоҳ таолонинг илоҳий файзи ила хабар берганлар. Меърож воқеаси ҳақидаги ҳадисларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам еттинчи осмонгача кўтарилганлари, уларнинг ҳар бирига бирма-бир кирганлари, у жойларда бир қанча нарсаларни кўрганлари ва бошқа пайғамбарлар билан учрашганлари зикр қилинган.

  1. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ таоло томонидан Арш оламидан хабардор қилинганлари.

Ҳадисларда келишича, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Арш ҳақида сўзлаб, унинг соялари, устунлари ва хазиналари борлигини айтганлар. Яна Аршни кўтариб турувчи фаришталар, уларнинг қуввати ва улуғликлари тўғрисида ҳам маълумот берганлар. «Муснад» китобида келган ҳадисда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: ­    «…Мен жаҳаннамнинг қўриқчилари ва Аршнинг кўтарувчилари қанчалигини биламан».

  1. Пайғамбар алайҳиссаломнинг жаннат ва жаҳаннамни билишлари.

Жаннат ва жаҳаннам ул зот соллаллоҳу алайҳи васалламга бир қанча муносабат ва ҳолатлар тақозосига кўра кўрсатилган. Меърож воқеаси ҳақидаги ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сўнгра мен жаннатга киритилдим. Қарасам, у ерда дурдан ясалган гумбазлар бор экан. Тупроқлари хушбўй ҳидли мушки анбардан экан», деганлар.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жаннатга яқинлаштириб, жаҳаннамдан узоқлаштирадиган амаллар борки, улар ҳақида сизларга (тўлиқ) баён қилиб бердим», дедилар.

  1. Пайғамбар алайҳиссаломнинг Маҳшар олами,[8] у ердаги инсонларнинг аҳволи, арз олами,[9] ҳавз олами,[10] бандаларнинг номаи аъмоллари ўзларига қай тарзда кўрсатилиши, ҳисоб-китоб қилиниши, мезон, сирот кўприги ҳақидаги маълумотларни билишлари.

Пайғамбар алайҳиссалом мазкур ҳолатлар ҳақида худди уларни кўриб тургандек, батафсил маълумотлар берганлар.

  1. Осмон ва ердаги барча нарса ҳақида билишлари.

Пайғамбар алайҳиссалом шундай ҳикоя қиладилар: «Бир куни кечаси туриб, насиб қилинганча намоз ўқидим. Намозимда мени мудроқ босди, ҳатто оғирлашиб кетдим. Ўша ҳолатимда Роббим менга: «Эй Муҳаммад, фаришталар нима тўғрисида баҳслашяптилар?», деди. Мен: «Билмайман», дедим».

Ҳадиснинг давомида Пайғамбар алайҳиссаломнинг шу сўзларидан кейин Аллоҳ таоло у зотга барча нарсанинг илмини ўргатганлиги зикр қилинади. Мазкур ҳолат ҳақида у зотнинг ўзлари шундай деганлар: «Менга барча нарса аён бўлди, мен уларни тўлиқ билиб олдим».[11] Бошқа бир ривоятда Пайғамбар алайҳиссалом: «Мен осмонлар ва ердаги барча нарсаларни билдим», деганлар. Имом Табароний раҳматуллоҳи алайҳининг ривоятида эса: «Роббим менга барча нарсани ўргатди», деганлар. Имом Табаронийнинг бошқа бир ривоятида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Шундан кейин Аллоҳ таоло мендан нима ҳақида сўраса, уни биладиган бўлдим. Роббим менга: «Эй Муҳаммад, фаришталар нима ҳақида баҳслашяпти?» деди. Мен: «Каффоротлар ва даражалар ҳақида», дедим».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғайбиёт оламидан ташқари, ҳайвонот олами, уларнинг турлари, яшаш тарзи ҳақида батафсил маълумотга эга бўлганлар.

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоғларида бизга осмонда учадиган қушлар ҳақида (ҳам) айтиб берганлар».[12]

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёни тарк этишларидан олдин осмонда қанот қоқиб учадиган қушлар ҳақида хабар бериб, у ҳақдаги илмни ҳам ўргатдилар».[13]

Дарҳақиқат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга қушлар олами ҳақида кенг маълумот берганлар. Шундан ҳам билиш мумкинки, Пайғамбар алайҳиссаломнинг барча олам турлари ҳақида илмлари кенг бўлган. Яна шуни яхши билишимиз лозимки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммондек беқиёс илмларининг қанчалигини фақатгина ана шу илмларни ато қилган Зот – Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди.


[1] Икки шайх ривоят қилишган.

[2] Асилий ривояти.

[3] Имом Бухорий ривояти.

[4] Икки шайх ривоят қилган.

[5] Имом Муслим ривояти.

[6] Имом Абу Довуд ривояти.

[7] Барзах – бу дунё билан нариги дунёнинг ўртаси, инсон вафот этган лаҳзадан қиёматгача бўлган вақт, яъни қабрдаги ҳаётдир.

[8] Маҳшар олами – қиёмат куни, инсонлар қайта тирилганда ҳисоб-китоб учун тўпланадиган жой.

[9] Арз олами – қиёмат куни инсонларнинг дунё ҳаётида қилган амаллари ўзларига кўрсатиладиган ҳолат.

[10] Ҳавз олами – бу оламда қиёмат куни Пайғамбар алайҳиссалом ҳавзи кавсарларидан ўз умматларига сув ичирадилар.

[11] Имом Термизий, имом Аҳмад ва бошқалар ривояти.

[12] Имом Табароний ривояти.

[13] Имом Аҳмад ривояти.

What you can read next

Уммати Муҳаммаддаги олов таъсир қилмаган инсон
Уммати Муҳаммаддаги олов таъсир қилмаган инсон
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ақл-заковатлари ўткирлиги ва сезги аъзолари кучлилиги
Аллоҳ таолонинг Ўз Набийсига мулойимлик билан хитоб қилиши (Шамоилул Мустафо)

СЎНГИ МАҚОЛАЛАР

  • Mustaqillik — uluğ ne’mat

  • Kitoblar bilan muomala qiliş odoblari va ularni qölga kiritişga tarğib

  • ILM AMAL BILAN KAMOLGA YETADI

  • Ustoz va şogirdga umumiy bölgan odoblar

  • Kökaldoş madrasasida Xalqaro bağrikenglik kuniga bağışlangan “Zakovat” intellektual öyini taşkil etildi

ҚИДИРУВ ХИЗМАТИ

БЎЛИМЛАР

  • Bosh sahifa
  • Madrasa
  • Yangiliklar
  • Maqolalar
  • Taʼlim
  • Kurslar
  • Qabul
  • Boğlaniş

Тезкор ҳаволалар

  • Qabul tartibi
  • Kiriş imtihonlari 2027-2028
  • Ötiş ballari
  • Topşirganlar soni
  • Qurʼoni Karim va tajvid kursi
  • Tayyorlov kursi
  • 4 yillik öquv dasturi
  • Imtihon duolari

АЛОҚА

Тошкент 100208, Чилонзор тумани, Гулистон кўчаси, 37/1

+998 94 988 23 43

info@kukaldosh.uz

ХАРИТА

KökaldoşKökaldoş

Yandex xarita →Google xarita →

© 2018 - 2026. kukaldosh.uz | Ўзбекистон Мусулмонлари идораси "Кўкалдош" ўрта махсус ислом билим юрти.
Барча хуқуқлар химояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1221

TOP