Кўкалдош ислом ўрта махсус таълим муассасаси ҳамда Баҳоуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ўртасида ўзаро илмий-маърифий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган келишув меморандуми имзоланди.


Мазкур меморандум:
💬миллий ва маънавий меросни чуқур ўрганиш,
💬ислом илмлари соҳасидаги тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш,
💬тарихий манбалар ва қўлёзмаларни илмий тадқиқ этиш,
💬 ёш авлодни миллий қадриятларга ҳурмат ва илм-фанга муҳаббат руҳида тарбиялаш мақсадида тузилди.
Ҳамкорлик доирасида илмий-амалий анжуманлар, семинар-тренинглар, давра суҳбатлари ва маърифий тадбирларни ташкил этиш, нодир қўлёзма ва тошбосма асарларни ўрганиш, уларни илмий тавсифлаш ва тарғиб қилиш, шунингдек, тадқиқотчилар ва талабалар учун амалий тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтириш режалаштирилмоқда.


Шу билан бирга, икки муассаса ўртасида илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, замонавий ёндашувлар асосида маънавий-маърифий фаолиятни такомиллаштириш ҳамда илмий салоҳиятни мустаҳкамлаш борасида қатор қўшма лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.
Ушбу меморандум миллий меросни асраб-авайлаш, унинг илмий асосда тадқиқ этилиши ва кенг жамоатчиликка етказилиши йўлида муҳим қадам бўлиб, келгусида икки муассаса ўртасидаги самарали ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.
«Кўкалдош» ЎМИБЮ Матбуот хизмати






