«Дунё шиддат билан ўзгариб, барқарорлик ва халқларнинг мустаҳкам ривожланишига раҳна солаётган турли янги таҳдид ва хавфлар пайдо булаётган бугунги кунда маънавият ва маърифатга, ахлокий тарбия, ёшларнинг билим олиш, камолга етишга интилишига эътибор қаратиш ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир».
Ш.Мирзиёев.
Бугунги глобаллашув даврида ёшлар манавиятини асраш, ёш авлоднинг калби ва онгини турли зарарли гоялар тасиридан саклаш хамда мафкуравий иммунитетини мустахкамлаш масалаларига алохида этибор қаратиш долзарб вазифадир. Мураккаб бир даврда «ахборот хуружи» узининг салбий окибатларини намоён этмокда.
Ешларни бузгунчи гоялар таьсирига олишни истайдиган кучлар жуда куп. Ёшлар доимо огох булиб, турли гояларга карши туриши ва тугри йулдан юришлари зарур. Шу нуктаи назардан куйидаги жихатларга алохида этибор килиш тавсия этилади:
Биринчидан, хозирги глобаллашув даврида бузгунчи шахслар интернет оркали дунёнинг бир четида туриб, бошка бир четидаги ёшларга уз гоясини сингдиришга интилмокда ва айрим ёшлар бундай тузокларга илинмокда.
Масалан, ИШИД қиска муддатда 80 дан зиёд мамлакатдан келган минглаб кимсаларни уз сафига оғдира олди.
Иккинчидан, динни никоб килган бузгунчи кучлар «халифалик» ёки «ислом давлати» куриш каби ғояларини интернет оркали бутун дунёга кенг таркатмокда. «Араб бахори» фожиалари хам шундай йул билан уюштирилгани хаммага маълум. Улар жанг майдонидаги ута таъсирли лавхаларни интернетга жойлаштириб, тарафдорларини купайтирмокда. Шунинг учун бутун дунё ислом уламолари наздида бундай даъволарга эргашиш ботил эканини ёшлар тушинишлари зарур.
Бирок интернет оркали барчани ташвишга солиб турган хатарларга карши кураш самарасини ошириш учун, энг аввало, ёшларнинг узлари бундай хуружларга жавоб бера олишлари керак.
Имом Бухорий, Имом Мотуридий каби буюк бобокалонларимиз яшаган даврларда факатгина шам ёруги ёрдамида дунё тамаддунида учмас из ғолдирган асарлар яратилган. Бугунги ёшлар эса ахборот технологияларининг энг сунгти махсулотларидан фойдаланиш мумкин булган даврда яшамокда. Шундай экан, ёшларнинг интернетдан окилона ва тугри йулда фойдаланишларини таминлаш давр талабидир.
Интернетдаги бехуда суҳбатлардан сакланиш, ҳеч ким билмайди кабилида иш тутмаслик ва интернетдан яхши ният ҳамда фойдали маълумотлардан фойдаланиш лозим.
Умар ибн Хаттоб (розияллоху анху)дан ривоят килинади, «Расулуллох (соллаллоху алайхи ва саллам) айтди: «Албатта, амаллар ниятларга курадир…»
Кишиларга хат-хабар ёзишда хам одоб-ахлокка риоя килиш шарт. Уятсиз, бехуда, хаёсиз жумаларни езиб, гуно, орттирмаслик лозим. Зеро, озаки нутк, билан ёзма нуткнинг гунохи баробардир. Интернет оркали узгалар билан алока килишда яхшилик ва такво йулида хамкорлик килиш хамда ёмонлик ва душманликда хамкорлик килмаслик шиор килиб олиниши керак. Аллох таоло амр килади: «…Эзгулик ва такво (йули)да хамкорлик килингиз, гунох ва адоват (йули) да хамкорлик килмангиз!.» (Моида, 2).
Исломда хамкорликнинг бош шарти яхшилик ва такводир. Агар мана шу шарт топилса, хамма билан хамкорлик килинаверади.
Мусулмон одам узига берилган умр неъмати азиз эканини, ундан унумли фойдаланиш узининг мукаддас бурчи эканини, охиратда унинг хар бир лахзасидан суралиш борлигини бир зум хам унутмаслиги керак. Шу эьтибордан хам, интернетта кириб олиб, бехуда нарсаларга соатлаб, кунлаб вакт сарфлаш каттик кораланади.
Оқил одам шу хитобни асло хаёлидан кочирмаслиги, Аллохнинг хузурида яширин нарсанинг узи булмаслигини доим ёдда тутиши лозим. Шуни хам эсдан чикармаслик керакки, ким яширинча килган ишини куздан махфий колиб кетаверади деб уйласа, адашади. Хох яхши, хох ёмон иш булсин, Аллох уни барибир ошкор килиб куяди.
Баркамол авлодни маънавий ва мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилишнинг асосий йўналишлари қўйидагилардан иборат:
Мафкуравий иммунитетни шакллантириш:
Ёшларда миллий истиқлол ғоясига садоқат, ўз тарихи ва маданиятига ҳурмат ҳиссини уйғотиш орқали ёт ғояларга қарши турувчи онгни шакллантириш.
Миллий ва диний қадриятлардан фойдаланиш:
Халқнинг бой маънавий мероси, одоб-ахлоқ қоидалари ва аждодлар меросини ўргатиш орқали ёшларни маънавий бўшлиқдан ҳимоя қилиш.
Интернет ва ахборот хавфсизлиги:
«Оммавий маданият», экстремизм ва радикализм каби таҳдидларнинг интернет орқали кириб келишига қарши курашиш, ёшларда медиамаданиятни ошириш.
Таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш:
«Маънавий баркамол авлод — юрт келажаги» тамойили асосида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш.
Ёш авлодни турли хил бузғунчи тоифаларнинг хуружларидан асраб авайламоғимиз, уларни Ватанга содиқ фарзандлар қилиб тарбиялаш бунга масъул ота-оналарнинг ҳам, тарбиячи-ўқитувчиларнингҳам, махалла фаолларининг ҳам муқаддас бурчи бўлмоғи лозим.
Одилжон Нарзуллаев
Янгийўл тумани «Қирсадақ»
жоме масжиди имом-хатиби





