Кўкалдош ўрта махсус таълим муассасаси ўқитувчиси Абдулбосит Абдуллаев – Ҳафснинг Осимдан қилган ривояти Тоййиба йўли орқали Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга боғланган санади билан ижоза олди.
Абдулбосит қори Қуръони каримни юқоридаги йўналишга кўра қироат қилиб, Жаҳонгир қори Неъматов ҳузурида хатм қилди.
Ижозани Қуръон қироати бўйича ижоза соҳиби, «Қуръон илмлари» кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов берди.
Ижоза – Қуръони каримни ривоят қилиш учун устоз томонидан берилган оғзаки ёки ёзма изн, рухсатдир. Қориларнинг наздида ижоза деб ижоза берувчи муқрийдан ижоза олувчи қорига Қуръон ўқиш ва ўқитиш учун бериладиган шаҳодатномага айтилади.
Аллоҳ таоло Абдулбосит Абдуллаевнинг бу муборак йўлдаги саъй-ҳаракатларини қабул айласин, Қуръон хизматида доимо бардавом ва муваффақиятли бўлишини насиб этсин!
КЎКАЛДОШ ЎМИБЮ МАТБУОТ ХИЗМАТИ






