Янги Узбекистонда ёш авлодни жисмоний ва манавий соглом,
oна Ватанга фидойи ва жонкуяр инсонлар булиб улгайиши, шонли
тарихимиздан ибрат олиб, ундан фахрланиб яшашлари учун барча
куч ва имкониятимизни тулик сафарбар этамиз.
Шавкат МИРЗИЁЕВ
Ватан дин, миллат, элат, бойлик, насаб, ёш, ранг, жой танламайдиган ва хад-чегара билмас ажиб бир туйгу. Ватан – энг куп каламга олинган, сир-синоатли, серкирра ва сержило тушунчадир. Ватани бор инсон бахтли инсондир. Ватани йк инсон эса бахтсиз инсондир. Киндик конимиз тукилган ва бир умр яшай-диган юртимиз бизга такдир килинган ватандир.
Ватан ҳимояси йўлида ухламасдан пойлоқчилик қилган кўз эгасини дўзах оташи ҳам куйдирмас экан. Бу тўғрида Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар алайҳиссалом : «Икки кўз эгасини дўзах оташи куйдирмас. Бири бу, Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган, иккинчиси Аллоҳ йўлида пойлоқчилик қилиб ухламаган кишини», – деб марҳамат қилганлар ( Имом Термизий ривояти).
Шунингдек, Ватан ҳимоясида фақат ҳарбий кишилар эмас, балки шу заминда яшаётган барча фуқаролар – ўқитувчи ёки шифокор бўладими, тадбиркор ёхуд хизматчи бўладими, қаерда бўлмасин ўз Ватанини ҳимоя қилиши керак. Ҳимоя қилиш деганда фақат қурол билан эмас, керак бўлса сўз билан ғанимларга раддия бериш билан Ватанга тош отувчилар ва иғвогарларга қарши кураш йўллари билан инсон ўз юртини, миллатини, халқини ҳимоя қилиши зарур. Бу ҳам иймоний бурчга киради.
Аммо, Ватан ҳимоячиси бўлиш янада шарафли бурчдир. Киндик қони тўкилган ватанни, шу мустақил юртни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, номусини, имон-эътиқодини ҳимоя қилиш кабидир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Саъид ибн Зайд розияллоҳу анҳу ривоят қилиб: «Молини, жонини, динини ва аҳлини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳид мақомидадир», – деганлар (Абу Довуд ривояти). Ҳадисда санаб ўтилган мол, жон, дин ва оила киши ҳаётининг мазмуни, унинг Ватанини ифода этади.
Дарҳақиқат, бундай кишига шаҳидлик мартабаси берилиши бежиз эмас. Чунки у инсон учун энг азиз бўлган нарсани ҳимоя қилишга қасд қилган. Акс ҳолда, унинг шаъни ва ғурури топталган бўлур эди.
Хар бир инсоннинг ватан олдида бир неча бурч ва вазифалари бор:
-Ватанга мухаббатли булиш;
-яшаб турган ерининг тозалиги ва гузаллигига хисса кушиш;
-маданий ва манавий меросни асраб-авайлаш, уни урганиш, ургатиш ва келжак авлодга етказиш;
– табиатни мухофаза килиш (яни,атроф-мухитни ифлослайдиган ишларни килиш билан уша ерни яшаш учун яроксиз холга келтирмаслик);
– ватанни ташки ва ички душманлардан химоя килиш;
-ўз она тилини саклаш;
-ватан ривожи йулида аклий, жисмоний ва моддий имкониятларни сарф килиш;
– бор имкониятни сафарбар килиб ички фитна ва низоларнинг олдини
олиш (чунки фитна-фасод ахолини пароканда килувчи энг катта бало хисоб-ланади);
– ахоли, айникса, ёшлар уртасида Ватан кадрини юксалтириш ва хар бир фукаро калбида Ватанга булган мухаббат хиссини ошириш;
-ватандошлар билан чиройли муносабатда булиш, келажак авлод тарбияси йулида барча кулидан келган имкониятларни сафарбар килиш.
Она Ватан ҳимояси мавзусида сўз борар экан, Темур Малик, буюк саркарда Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди каби улуғ юртпарварлар, Ватан озодлиги йўлида қўлида тиғ ила жон берган Шайх Нажмиддин Кубро, Ватан ҳажри ва доғида ёниб ўтган Бобур Мирзолар ибрати беихтиёр кўз олдимизга келади.
Буюк давлат арбоби ва саркарда, соҳибқирон Амир Темурнинг нақадар буюк ватанпарвар бўлганликларини тарих жуда яхши билади. Улуғларимиз таъкидлаганидек: «Миллат ғамида ёнган, унинг истиқболи ва истиқлоли йўлида фидокорлик кўрсатиб яшаган арбобни келажак ва тарих ҳеч қачон унутмайди. Амир Темур ана шундай тарихий ва унутилмас шахсдир».
Бизлар ўз фарзандларимизга ана шу улуғлар йўлини уларнинг она Ватан ҳимояси ва манфаати йўлида кўрсатган буюк жасоратлари ва садоқатларини англатмоғимиз лозим. Шундагина уларнинг дилидан Ватанга муҳаббат туйғулари, юртни ташқи кучлар хуружидан ҳамиша ҳимоя қилиш ҳисси мустаҳкам ўрин олади. Бу туйғулар нақадар улуғлиги ҳақида хазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу бундай деган эдилар: «Она Ватанни севиш туфайли дунё обод бўлур».
Аллоҳ таоло мустақил Юртимиз сарҳадларини сергаклик билан қўриқлаётган Ватан ҳимоячиларини ўз паноҳида асраб, азиз диёримиз осмонини мусаффо, Ватанимиз тинчлигини барқарор ва ҳалқимиз ҳаётини бундан ҳам фаровон айласин.
Одилжон НАРЗУЛЛАЕВ
Янгийўл тумани «Қирсадақ» жоме масжиди имом хатиби






