Ўзбекистон мустақилликка эришган кунлардан бошлаб давлатимиз раҳбарияти фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тўла таъминлаб бера оладиган, уларнин горзу-истакларини рўёбгачиқаришга хизмат қиладиган демократик жамият қуриш учун тинимсиз ҳаракат қилиб келмоқда. Ўзбекистон – кўпмиллатли давлат. Юртимизда миллатлар¬аро тотувлик ва бағрикенглик ижтимоий-сиёсий барқарорлик ҳамда тараққиётни таъминлашнинг асосий шартларидан ҳисобланади. «Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси»да шундай қайд этилади: «Бағрикенглик бўлмаса, тинчлик бўлмайди, тинчликсиз эса тараққиёт ва демократия бўлмайди». «Бағрикенглик» (толерантлик) сўзи барча тилларда бир хил ёки бир-бирига яқин мазмунга эга. Уларни умумлаштириб бағрикенглик сўзи чидамлилик, бардошлилик, тоқатлилик, ўзгача қарашлар ва ҳаракатларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш, мурувватлилик, ҳимматлилик, кечиримлилик, меҳрибонлик, ҳамдардлик каби маъноларни ифодалайди, дейиш мумкин. Диний бағрикенглик турли дин вакиллари, ўзаро тинч-тотув яшашини англатади. Ҳар ким ўз эътиқодига амал қилишда эркин бўлгани ҳолда бу ҳуқуққа бошқалар ҳам эга эканини эътироф этмоғи лозим. Диний бағрикенгликнинг зидди сифатида диний ақидапарастлик ва унинг оқибатида диний тоқатсизлик юзага келган. Диний ақидапарастлик оқибатларининг олдини олиш мақсадида халқаро миқёсда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу борада БМТнинг фан, таълим ва маданият бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКО олиб бораётган ишлар диққатга сазовордир. Ўзбекистон ҳукумати оқилона, диний бағрикенглик сиёсатини олиб бормоқда. Ўтган йиллар мобайнида бу борада бой тажриба орттирилди. Республикада диний бағрикенгликни таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга ҳуқуқий ҳужжатлардан бири «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонундир. Ишонч ва ифтихор билан айтамиз, минтақанинг бутун тарихи мобайнида Ислом, христиан, яҳудий ва буддавийлик динлари вакиллари ўртасида диний можароларнинг юз бермаганлиги ўзбек халқининг тинчликсевар, бағрикенг эканлигига ёрқин далилдир.
А. Ғаниев «Кўкалдош» ЎМИБЮ Маънавий-маърифий ишлар бўйича мудир ўринбосари





